Диплом лойиҳаси бўйича тушунтириш хати диплом лойиҳасининг мавзуси: Унумдорлиги йилига 25 минг м 3


Download 97.33 Kb.
bet12/16
Sana21.06.2023
Hajmi97.33 Kb.
#1640272
TuriДиплом
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
unumdorligi 25000 m3 bo\'lgan quruq qurilish qorishmasi

4.3 Аралаштириш цехи.

Аралаштириш цехлари таркиби ҳар хил бўлган пардозлаш қоришмасини тайёрлашга мослаб лойихаланади.


Ишлаш принципи бўйича аралаштириш цехлари “циклли” ва “тинимсиз ишловчи” хилларга, жиҳозларнинг жойланиши бўйича эса “ёрдамчи” ва “баландликли” хилларга бўлинади. Аралаштириш идишларининг жойланиш схемаси бўйича “чизиқли” бир ва икки қаторлик ҳамда “уясимон” шаклда бўлади. Ишлаш жараёнларини бошқариш бўйича аралаштириш цехлари “механизациялаштирилган” ва “автоматлаштирилган” қилиб лойиҳаланади.
Аралаштириш цехлари схема бўйича лойихаланган бўлади. Цехнинг ўлчамлари (устунлар орасидаги масофа) 6х9, 6х12, 9х12, 12х12, 12х18, 18х24м қилиб лойихаланади. (юзаси 54÷432м2 атрофида ). Уларнинг йиллик қуввати (унумдорлиги) алохида цехлар ва кичик корхоналар учун 10 минг м3 гача, ўртача корхоналар учун 10÷15 минг м3 ва йирик корхоналар учун эса 15 минг м3 дан кўп қоришмани тайёрлашга мослаштирилади.
Тўлдирувчилар (цемент, гипс ва х.к) омборлардан аралаштириш цехининг қабул қилиш бенкерига қия жойлашган ёпиқ тасмали узатувчи конвейер орқали солинади. Цемент эса ҳаво босими остида сўрувчи қувур орқали узатилади. Сарфлаш бункерларидаги ашёларнинг миқдори аралаштиришларнинг 1÷2 соат ишлашига етадиган ва бир вақтнинг ўзида икки хил қоришма тайёрлаш имконини берадиган бўлиши керак. Ашёлар сақлаш бункерларида керакли миқдорда (1м3 қоришмани меьёри учун ёки аралаштиргич ҳажми бўйича) сараланади. (миқдорланади) ва аралаштириш барабанларига узатилади. Сўнгра тайёр бўлган қоришмани қоплаш бункерига транспорт воситаси ёрдамида юборилади.
Аралаштириш цехларидаги қоришмани аралаштирадиган барабанлар тўхтаб-тўхтаб (цикли) ва тинимсиз ишлайдиган хилларга бўлинади. Хом ашёларни аралаштириш бўйича аралаштиргичлар гаравитацион, яьни ашёлар эркин тушиб турадиган ва мажбурий харакатланувчи хилларга бўлинади. Циклли ишлайдиган аралаштиргичларнинг унумдорлиги қоришма хажмига, бир соат мобайнидаги қоришмалар сонига ва қоришманинг чиқиш коэффициентига боғлиқ бўлади. Бундай аралаштиргичларнинг унумдорлиги қуйидаги формула орқали аниқланади:
П=Vб·βп/1000
бу ерда Vб-аралаштиргич барабаннинг юкланиши сиғими, л; β-қоришманинг чиқиш коэффициенти; n-бир соатдаги қоришмалар сони.
Қоришманинг тайёрланадиган хажми:
Vбк=βVб
Бир соатдаги қоришмалар сони:
n=3600/tц
бу ерда tц-битта цикл вақти, сек:
tц=tю+tа+tб
бу ерда tю-аралаштиргични юклаш вақти, сек; tа-тў ашёларини аралаштириш ва кетган вақт, сек; tб-бетонқоригични бўшатиш учун кетган вақт, сек.
Аралаштиргичларни юклаш вақти одатда 10÷20 сек оралиғида бўлади. Уларни бўшатиш вақти эса оғиб тўкадиган барабанлар учун 10÷30 сек, оғмайдиган барабанлар учун 30÷50 сек давом этади. Хом ашёларни қориш вақти зич тўлдирувчили қоришмалар учун 50÷120 сек, ғовак тўлдирувгичли қоришмалар учун эса 150÷240 сек атрофида бўлади. Хар хил тўлдирувчили пардозлаш қоришмаларини аралаштириш вақтлари жад 10, 12 (илова 2) берилган. Бир соат давомидаги қоришмалар сони аралаштириш цехларини лойихалашда рухсат этиладиган хисобий қоришмалар сонидан ошиб кетмаслиги керак, жад 9 (илова 2). Циклли ишлайдиган аралаштиргичларнинг бир сменадаги иш соатлари ва механизмлардан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти Кб асосида аниқланади.
Циклли ишловчи аралаштиргич цехларининг йиллик унумдорлиги қуйидагича аниқланади.
Пй=С·Vб.к·m·n·Кб/1000
бу ерда С-йиллик вақт фонди, соат, Vб.к-тайёр пардозлаш қоришмаси хажми, л; m–аралаштиргичлар сони; n-бир соатдаги қоришмалар сони; Кб=0,8 вақт бўйича аралаштиргичдан фойдаланиш коэффициенти.
Аралаштиргичлар сони қуйидагича аниқланади
m=1000·Π/С Vб.к·n Кб
бу ерда П-корхонанинг лойиҳавий берилган йиллик иш унумдорлиги, м3; қолган белгиланишлар юқорида келтирилган.
Тинимсиз ишлайдиган аралаштиргичларнинг унумдорлиги тахминан қуйидаги формула орқали аниқланади.
П=3600
бу ерда D ва d –мос холда қорувчи лопаткалар харакатланадиган идиш ичининг бошлангич ва охирги қисмлари, м; б-лопатка ёйи узунлиги; z-битта винтдаги лопаткалар сони, дона; n-аралаштиргич валикнинг айланишлари сони, айл/сек; Кт-аралаштиргич корпусининг тўлдирилиши коэффийиенти, Кт=0,55÷0,6; Км-массанинг қайтарилиш коэффициенти.
Унумдорлиги йилига 25 минг м3 бўлган пардозлаш ишлари учун қуруқ қурилиш қоришмалари ишлаб чиқариш ишлаб чиқариш цехи учун аралаштириш цехини хисоблаймиз. Аралаштиргич (гравитацион харакатланувчи) сиғими 300 л. Хисоби йиллик иш вақти 3850 соат. Пардозлаш қоришмасининг чиқиш коэффициенти β=0,67 асосан. Гравитацион харакатланувчи аралаштиргичлар учун бир соатдаги қоришмалар сони n=25 қабул қиламиз.
Аралаштиргични юклаш вақтини tю=20 сек; қоришмани бўшатиш вақтини tб =30 сек; аралаштириш вақтини (3 та таркиб учун) tа=75 сек қабул қиламиз. У холда битта цикл вақти (4.10) асосан
tц=20+75+30=125 сек.
Бир соатдаги қоришмалар сони асосан n=3600/125=28,8>25, демак бир соатдаги қоришмалар сони 10 оламиз.
Аралаштиргичнинг бир соатлик унумдорлигини асосида хисоблаймиз:
П=300·0,67·10/1000=2,01м3
Аралаштиргичлар сони m=1000·25000/3850·201·30·0,8=1,34 дона бу ерда Vбк=Vвβ=300·0,67=201 л аралаштиргичда аралаштирадиган қоришма ҳажми. Аралаштириш цехининг берилган унумдорликни таьминлаши учун йиллик унумдорлигини (4.11) асосида хисоблаймиз:
Пй=3850·201·1·20·0,8/1000=12381м3<П=25000 м3
Аралаштириш цехининг йиллик унумдорлиги цехнинг унумдорлигидан кўп, демак лойихаланган аралаштириш цехи корхона учун керакли пардозлаш қоришмасини тайёрлаш имконига эга.
Цехнинг йиллик унумдорлиги унча катта бўлмаганлиги сабабли аралаштириш цехининг ўлчамларини bхl=6,0х12м қабул қиламиз. Цехга битта аралаштиргич барабан ўрнатилди.

Download 97.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling