Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet29/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

Қул ва тилдан нимаики келса,
Унинг шукрини қилишликни ҳам уҳдасидан чиқмоқ зарур.
Бас, дўстлик ва ҳамкорлик муносабатларининг ҳусусият- ларини қўриқлаш борасида (шу) муносибки, сўнгги кунларни ҳам оқилона равишда (бир-биримизга) элчилар ва мактублар юбориб туришга сарфлаб ажойиб ҳамжиҳатлик равнақини ошир- моқ керак. Шунга асосан подшолик ишларидан ва султонлик хизматининг қонун-қоидасидан огоҳ бўлган, эътиқодни кучай- тирувчи, хоназод бандаси Назарбий додхоҳни у томонга (Ҳинди- стонга) жўнатилдики, токи ҳузурларига етиб борган вақтда элчилик одобининг мулдаоси ҳамда вакиллик одатининг шарт- шароитини баён этиб ва англатиб, дўстлик асосини ва ҳамжиҳат- лик қоидасини мустаҳкамласин ва кучайтирсин. Муқаррарки, (унга) тезроқ (қайтишига) рухсат бериб, тутиб қолиш ва кечик- тириш хоҳишини қилмасалар.
Интиқом шамшири ва қонхўр қилич ислом дини душман- ларининг томиридаги қонларидан ҳамиша қизил ва қип-қизил бўлсин, пок ларвардигор ҳақи.
Ҳазрат Халофа гпаноҳ (Абулфайзхон) нинг Ҳинд вилоятига
табрик юзасидан Аморатпаноҳ Султонбий Қушбеги элчилиги
орқали ёзиб юборган мактуби

Тангрига шукурлар ва (ундан) миннатдор(миз)ки, коинотни барпо қилган ва мавжудотлар парвардигори (томонидан) инъом (қилинган) султонликнинг барчага баробар файзи ва булут фазлидан - “айт, Оллоҳ мулклар молики; у хоҳдаган (киши) га мулк ато қилади” (деган) яхши оятнинг далили билан инсонларнинг мақсад ва хоҳиш дарахти шохчаларининг ғунчаси
7. “7оҳо ва Ёсин “Куръон "даги икки (20-ва 36 ) оятларнинг ношари бўлиб, уларнинг бу йиғиндиси Муҳаммад пайғамбар нисбати сифатида ишлатилади.
олий даража ва яхши мартабада - хоҳлаган (киши)имни азиз қиламан” фотиҳанинг хушбўй иси билан яшаб, улар турму- шининг ривожи ва тараққиётига восита бўлмоқда. Умид - истак ниҳоли, улуғлик ва шавкат, юксаклик ва бахт кўчати, қудрат ва иқбол шажараси, улуғвор, ходим, олий даргоҳнинг олий мақоми ҳашамат ва адолат равнақи, саодат ва шарофат рамзи, илтифот ва марҳаматнинг пайти, ҳазрат Оллоҳ “ли маъоллоҳ”1 хабарларининг масдари фуқаро ва уламонинг бош паноҳи, фузало ва халқпар қароргоҳи, арши аъло манзиллик ва фалак мартабалик (жаноб) га ҳамиша океандек карам, денгиздек марҳамат ва ҳазрат карим ул-акрамликни “мен сени ер юзида халифа этдим (токи) халқлар орасида ҳақиқатни ҳукм қилғил” (ояти) нинг ижроси билан ва “юқори даража (мақом) га кўтариш” (ояти) нинг тақозоси билан доимо серунум этиб, кишваркушолик байроғининг моҳчасини (ойчасини) портласин, тангри ҳимоясидаги ул давлат хайрихоҳларига (бир) шабистон (осойишталик бахш этувчи) бўлсин.
“Оллоҳга шукр қилиш (билан) неъматлар устига неъматлар қўшилади”. Қудратли ва ягона ҳазрат (тангри) нинг илтифот марҳамати билан давр келинчакларининг хуршид рухсори ва замон қизларининг қамар ороси жавҳар ва лаъллар билан ҳузурусурурни безади.
Шу хуш ва интизом ўрнатилган кунларда “У - Оллоҳ марҳамати, уни хоҳлаган (киши) га беради” деган (оят) ишорати билан ҳожатлар қозиси (тангри) даргоҳидаги ҳожатманднинг бахтли зотлигидан ва баракасининг эиёдалигидан шаҳарларда яшовчиларнинг муддаолар чеҳраси ва мамлакат халқиарининг пешонаси фарогат ва осойишталикнинг гул-гул очилиши ҳамда омонлик ва тинчликнинг нақши билан тамом зебу зийнатланди. Фуқаро аҳволининг чамани ва раъиятнинг умид гулшани (бизга) хайрихоҳпарнинг ёрдами билан жабр шамоли ва тўфон туғёнидан саломат бўлиб, ҳамиша эмину омонлик боиси бўлмиш мунаввар зотимизнинг сиҳат-саломатлиги тилга олиниш даражасига етди.
Бу мислсиз ҳадяларнинг шукронаси билан муаттар хотири(миз) нинг мулоҳазаси ва файзлик кўнгил манзури шулки, ўз мақсадинигина кўзпаб пиёда юрувчилар ва мақсадсиз
/. Ли маъоллоҳ - сўфизмга оид терминлардан бўлиб, “Оллоҳ билан яқинлашиб, бирлашиб кетган ” деган маънода.
майдонда жойида туриб қолганлар мақсад бисотида ва талаб- ларнинг катта йўлида умид юзларини дилором от устида (бизга) қаратиб, фарзин юришда ҳодисаларни банд ва филни мот қилишни (бир-биридан) фарқ қилмадилар ҳамда дўстлар йиғи- нида умид кўвачасидан тотли ва лаззатли бўлиб, талхкомликка юзлантирувчи мастлик қултумлар ва (кишини) иккилантирувчи соғирдан бесаранжом бўлмадилар.
Бахтиёрлик билан эгизак бўлган шу вақтларда дўстлик гулистонининг севинчли майин шаббадасининг элчиси у буюклик саройининг тўрида тахтда ўтирувчи ва адолат айвони суфасидаги тахтга муносибнинг давлат қуёшининг тулуъи ва адолат нурлари пайдо бўлгани ҳақида хабар келтирди. Бу хабар хотир бўстони райҳонларига тозалик ва кўнгил боғлари сунбулларига равнақ бахш этди; дил ғунчаси садбарг (юзбарг) бўлиб очилди. Ва бошдан охиригача саодатли бўлган ул дўст огоҳ (подшоҳ) зотнинг саломатлигининг қувончидан кўнгил тинчлик ва севинч боиси зиёда бўлди.
Ниҳоятда сидқидиллик билан ул олий жаноб ходимларининг тинчлигини истайман. Карим (тангри) нинг олий жаноб марҳаматларидан бу банданавоз, мусулмонларга хайрихоҳ, ҳушёрдирки, унга карамлик ота-боболаримиз ва улуғ аждод- ларимиздан мерос бўлиб қолган бу олий ҳимматлик ва комронлик муяссар бўлди ва абадий бўлиб қолади.
Буюк ота-боболаримизнинг ризолик йўли дўстлик ва (олий) мақсад қоидаларини мустаҳкамлаш бўлиб, элчи ва мактублар юбориб, мувофиқлик ва ҳаққониятни изҳор қилиш экан, лозим ва зарури шулки, бизнинг қайта тикланган ва авлод ва фарзандларимизга тақдим қилинадиган расм-одатимиз (яъни дўстлигимиз) ўз хусусиятини янада кучайтирган ҳолда вожиб бўлмоғи керак.
Шу маънини ҳосил қилиш учун амирлик паноҳи, вилоят дастгоҳ, шак-шубҳасиз давлатхоҳ, тўғри эътиқодлик, марҳаматга лойиқ, хоназод иноятига қобил; авлод-аждодидан тортиб олий остонамиз ғуборини тобеълик кўзига тўтиё деб билган, ажойиб одоблик ва мақтовга арзийдиган ахлоқлик, мулозиматнинг қоида ва дастурини яхши тушунадиган, адаб таълими ва таъзим одобини биладиган Рустамбий Оталиқнинг ўғли Султонбий додхоҳни элчилик (рамзи) билан ва фирузбахт тахт(ингиз) ни табриклаш важҳидан у томонга элчи этиб тайин қилинди, бориб камол ҳамжиҳатлик хусусияти шароитларига риоя қилиб, бирлик расм-қоидаларини кўнгилдагидек натижа- лик қилиб ва мустаҳкамлаб, сўнг қайтади.
Қачонки, (ҳузурларига) ташриф буюришдан мамнун бўлиб, бандалик лозиматини ўрнига қўйса, унга топширилган зарур ишлардан нимаики эшитилса қулоқ бериб (унга) иқбол даражасини (яъни қабул этиб бахтиёр қилишликни) муносиб кўрсалар.
Хилофот ва комронлик кунлари абадий ва давомли бўлсин.
Пок парвардигор ҳақи!
Ҳазрат Халофатпаноҳ (Абдуллахон)нинг Муҳаммад Назарбий Додхоҳ элчилиги юзасидан Ҳинд подшосига ёзган мактуби
Қувончлик давримизнинг саодат ва иқболига зебу зийнат муқаррар бўлсин! Шод-хуррам айёмимиз юксалиш ва шону шавкатга муяссар бўлсин!
Адолат ва саодат бўстони, ҳашамат ва бахтиёрлик гулшани, шоҳлик нурларининг матлаъи, шаҳаншоҳлик фалакининг юлдузи, саховат ва лаёқат жамъининг хулосаси, шон-шавкат саҳифасининг унвони, осмон қадрлик юддуз, иқболи баланд- ликнинг порлар гавҳари, оламни ёритувчи офтоб, адолат ва ҳақиқат осмони, карам ва раъиятпарварликнинг жаҳонни ёритув- чи тўлин ойи, бирдамлик поясини мустаҳкамловчи, дўстлик даражасини баландлатувчи, курагоний (яъни Темур) хонадо- нининг намунаси, Чингизхон оиласининг зубдаси (яъни Акбаршоҳ) тантрининг илтифотлари шуьласидан, Оллоҳнинг хайру саховат гулидан, худонинг яратувчилик каромати нурла- ридан баҳраманд бўлсин! Улуғлик ва зафар осмонининг ёруг юлдуэига саодат шарафи билан жаҳонгирлик йўлдош бўлсин!
Калом ошнолик ва вафодорликка сабаб бўлувчи муҳаббат асос маросимларни адо қилгандан сўнг ҳаққоний, олийжаноб фикримиз ўз меҳр жилосини намоён қиладики, муаттар ислик ҳавонинг мушк-анбар таратишдан олам жаннат рашк қиладиган ҳолда бўлган бу қутлуг оқибат кунларда мувофиқликни асос қилиб олган ҳақшунос хотир (имиз) “Бу Оллоҳ фазли, хоҳлаган (кишим) га бераман ва тангри буюк фазллар эгаси” (ояти) нинг
муфассал (ва) ҳаққоний мазмуни билан худонинг буюк “вадиъа” си' бўлмиш Халофатнинг муҳим ишлари тартибидан хотиржам бўлди. Оллоҳга шукур ва (ундан) миннатдормизки, (ушбу) олий қаламравнинг аҳолиси ва халқи олдида ором ва осойиш эшиги кушойиш бўлди.
Баҳор ёмғири каби беҳисоб ва осмондаги юлдузлардан ҳам ортиқ Турон мулкиннинг тўқсон икки ўзбекия фирқасининг бир қанча минг эл ва усули илоҳий фаалнинг файзи билан итоат ва фармонбардорлик халқасини жон қулоқларига осиб (бизга) тамоман тобеъ бўлдилар ва бўйсундилар; карам (имиз) эҳсонидан хурсанд ва мамнундирлар.
Ижроси вожиб фармонга мувофиқ мамлакат чеккаларида истиқомат қилиб, қадим замонлардан тортиб шиорлари жангу жадал ва (хулқ) атворлари қатли-ом бўлган қозоқ ва қорақалпоқ ва қирғиз фирқалари доимо нифоқ билан тўла кофир қалмоқларга қарши ғазо қилиб шон-шавкати беҳисоб (бўлган) маконга кўплаб асир ва сон-саноқсиз моллар юбориб турибдилар. Зафар нисбатлик узангига пайваста бўлган аҳоли ва (салтанат) хизматкорларининг жамияти ҳам шу даражадаки, пок шариат- нинг мустаҳкам қонуни ва бахтиёр миллатнинг буюк расми аъёнлар ва фуқаролар ўртасида равшан ва мустаҳкамдир.
Шу хил мартабага етишилгандан сўнг “Яхшилик қил, тангри сенга яхшилик қилгани каби” улуғ (оят) нинг мавриди билан улуғ хоҳишимизнинг барча ҳиммати” (унга) нима муносиб бўлса юзага келтир” - яъни элчилик ва элчиликларни ҳамда камол ақл эгаси (бўлган) фозил воситачиларни юбориш билан ер куррасининг ҳар бир ерига ва мовий осмон остида яшовчининг ҳар бирига ҳамда (барча) халойиқ ҳоли ва аҳволига сарф қилинди; айниқса, номдорлик бисотининг у танлаган (жаноб)- нинг шод-ҳуррамга тўлиб тошган ҳузурига (элчилар юбориш йўлида сарф қилинди). Ўтган кунлар ва ўтмиш ой ва йиллардан бошлаб ҳурматлик улуғ аждодларимиз - тангри улар ётган жойларни то қиёматгача доруссалом қилсин, - ўртасида бу мақговга муносиб одатга риоя қилинган. Агар уларнинг аксарияти ва кўпчилиги макон ва манзил (нуқгаи назари)дан бир-биридан узоқ бўлиб, ўртада ҳақиқий жисмоний ажралиш (бўлган) бўлса ҳамки, аммо дўстлик ва ҳамжиҳатлик эътибори билан элчи ва

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling