Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet42/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

(“Риёз уд-давла”, 349-а
“1839 йил. Хивага Ҳирот шоҳи Комрондан Султонхон отлиғ элчи келди ва хонга ўз ҳукмдорининг мактубини топширди. Мазмуни бул эрдиким, Алҳамдулилло ва-л-минна ул ҳазрат- нинг нусрат ва муованати била душмани голибнинг шарридин қутулдиқ. Мулкимизға эга бўлдиқ. Биз жамоанинг жони ул ҳазрат ўлжаси ва филҳақиқдти Ҳирот вилояти ул ҳазратнинг мулкидир, эмди илтимосимиз булки бул тарафга ташриф келтириб, Ҳирот мулкига давлат ҳузурингиз билан интизом бериб ва бу ихлос- кашларнинг бошин шарафи қудумин-гиз билан фалак авжига еткурингким, бағоят мунтазирдурмиз”.
Ул ҳазрат бу номага жавобан анга лойиқ Ҳирот жонибига яқин вақтларда бормоқни ваъда қилиб, жавоб хатини элчига топширди ва кетишга рухсат берди Анга ўз номидин элчи сифатинда Меҳтарнинг иниси Воис Ниёзбойни унга қўшди, токим Марв вилоятиға бориб, ҳамул элчиға минг тиллоға ғалла олиб бориб, Ҳирот сари узатғай”.
(“Риёз уд-давла”, 349-б-350-а)
“1840 йил. Маълум бўлсинким, чун Муҳаммадшоҳ Хоразм шужоасининг даст бурдига тоқат қила олмай Ҳирот устидин фирор ихтиёр қилиб, Теҳрон дорилмулкиға борди. Авволғи фахомат ва ғурури қолмади. Охир ҳазрати соҳибқирон, биҳишт нишоннинг мулозимларига ошнолиқ қилмоқни сабаби амният ва мазиди давлат англаб ўз мўътамидларидин Ҳодихон отлиғ бир кишисин элчи қилиб, қўлиға муҳаббатнома топшириб, Хоразм сари равона қидди. Мазкур элчи неча кунлар йўл юриб, остонбўстлик шарафиға восил бўлиб, Муҳаммадшоҳнинг юборган номасин арзга еткурди. Нома мазмуни ул эрдиким: Қадим замондин то бу овони саодатнишонгача Хоразм хонлари била Эрон подшоҳлари орасида дўстлиқ шеваси ва рафту-омад тариқаси ҳеч важ била матрук ва маслуб бўлмамиш эркан. Бас бизлардағи ҳамул тариқада сулук қилиб, муғоират ва мусодақат расмин бунёд қилсоқ, токим бу шеъвайи хўп ва расми марғиб маёманидин икки юртнинг фуқора ва риоёси фарогат ва амният билан маишат қилғусидурлар”. Чун ул хазрат номадин хабардор бўлғач, жавобига бул иборат билан нома ездирдиким, “Кўп муддатдин бери эшитадурмизким, Эрон халойиқи аҳли суннат ва жамоат мазҳабига мухолифат қилиб, ҳазрати набоват паноҳининг азҳоби киром ва аҳбоби лозим эҳгиромларига саб ва дашном қилур эрмишлар. Бо вужуд ул азизи соҳибтамиз- ларнинг эҳонати мужиби қатл ва боиси нифоқ бўлатурур. Агар ул аъмоли қабиҳа ва афъоли фазиҳанинг ул жамоа тарк тугса, иншоолло таоло дўстлиқ биноси мушаййид ва якжиҳатлик аҳди паймони муаккид, ўлиб, тарафайн раъиятларига фориғболлиқ ва осудаҳоллиқ етишғусидур”.
(“Риёз уд-давла”, 350-а-350-б)
“Муҳаммад шоҳ мўътамид алайҳи кишиларидин тўрт вазири- нинг бири Мирзо Ризо отлиг вазирин масхуб қилиб, нома жавобин ҳам анга топшириб, Хоразм жаннатбазм совбига ирсол этти... Элчилар мазкур йилнинг (1840) рамазон ойининг охирида атабайи аъло туроб бўслиқига етди ва Муҳаммадшоҳнинг нома ва туҳафот ва тансуқотин назари анвар пешгоҳидин ўткардилар. Номаси мазмуни ул эрдиким: “Ул афъоли замима ва аъмоли шаниа, яъни сабби саҳобаи киборким, эрон халқи нисбатила масъмўлари бўлмишдир, замони мозийда шоҳ Исмоил сафоҳат нишонким, Эрон мамоликининг ҳокими ҳукмрон волийи соҳибфармони эркан, онинг айёмида мазҳаби ҳақға тағйир берилиб онингдек ақволи қабоҳат иштимол ва афъоли шано- атмаолни бунёд ва ижод қилмишлар эркан. Алҳамдилуллоҳ бу айёми саодатнизомда шариат ва диндорлиқ биноси бағоят мушаййид ва мустаҳкамдир ва ул каломи маззаммат анжом қойилиға зажр ва танбия кўргизилди ва равофизий жамъияти кошонаси сиёсат селоби била бузилди. Агар сабъ ва дашном қилатурғон кишиларни топаолсақ тиғи кин била мақгул этиб, ҳаёт мулкидин маъзур қилғумиздир”.
(“Риёз уд-давла ”, 350-6)
“Хива хони бул мактубдин сўнг “атроф ва жавонибдаги чопа- вулчи-оломонни Эрон вилоятининг торож ва ғоратидин манъ қилиб, Эрония улусининг бўйинларидин асирлик қайди хавфин кўтарди ва элчисиға дағи шафқат неъматидин баҳрамандлиғлар еткурди”
(“Риёз уд-давла”, 350-6
“Ҳамул йил (1840 йил) зулҳижжа ойининг ўн тўққизида жумаъ куни ул ҳазрат даргоҳ олампаноҳ мулозимлардин Яқуббой Ханқайини ошнолиғ изҳори учун Кобилда вазири мухторға ким, инглис акобиридин эрди, ирсол қилди ва ҳамул ойининг йигирма етгисида шанба куни Муҳаммадшоҳдин келган Мирза Ризо отлиғ элчига ул ҳазрат махсус маҳрамлар зумрасидин ғарт макон, хусусият нишон, садоқат тавом Отаниёз маҳрамин қўшиб Эрон сари узатти, то ким саббе саҳобаға тил очатурғон аҳди рафизани манъ ва заҳбар қилиб аҳди суннат ва жамоати тариқа саъиға ривож бериб, анда собит қадам бўлса, Муҳаммад шоҳ била муҳаббат ва ошнолиғ муоҳидасин маҳкам ва мустаҳкам қилиб қдйтғай”.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling