Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хива ва Қўкон хонликлари дипломатик алокаларига доир айрим парчалар
("Ўша асар, 118-6)
“1273 йил. Янаулким: мазкур ойнинг ўн учида, душанба куни, Бухоро элчиси Абдулвоҳид мирохурким, бурунроқ келиб Амир Насруллонинг мусодақатномасин арзга еткуруб бир неча муддатдин бери мутамаккин эрди, онга эъзози тамом била мурожаат рухсатин берилди ва даргоҳи гардун иштибоҳнинг муқарраб ва муътамад ходимларидин Раҳматулло маҳрамниким, “Қарокўз” лақаби била машҳурдур, элчилик юсуни била онга қўшуб муҳаббатнома топшуруб Бухоро сари ирсол қилинди”. (“Ўша асар, 121-6) “1274 йил. Ва мазкур ойнинг (рабиъуссоний) йигирма иккисида, шанба куни, Бухоро элчиси Довуд хўжа мирохурбоши Раҳматулло қоракўз билаким, бурунроқ элчи бўлуб Бухороға бормиш эрди, ондоқким, юқорида баён килкининг рақамзадаси бўлди. Амир Насруллонинг юборгон туҳфа ва ҳадяларин келтуруб ихлос ва эътиқодномасин русуми одоб ва икром била ҳазрат хидо саодат парварнинг мутолаъиа давлат асариға еткурди, мароҳими хисравона онинг ҳолиға шомил бўлуб, элчихонаи олийға тушурулди ва ўз муддаосидин афзунроқ вазифа ва қунуқ еткурулди. (“Ўша асар, 135-а) “1274 йил ражаб ойининг йигирма олтисида Хўканд элчиси Муҳаммад Раҳим эшоғосиға Қорақалпоқия тавойифидин манқит уруғининг мунтахаби соҳиб Назарбийни сафорат расми била қўшуб, муҳаббатнома била Хўканд вилоятиға ирсол қилди ва шаъбан ойининг тўртида жумъа куни Довуд хўжа мирохўрбошиға хўжа эли содотидин Мададулло хўжа бийни рисолат тариқаси била масҳуб қилиб, муволафатнома била Бухоро жонибиға роҳпаймо қилди” (“Ўша асар, 155-6- 156-а) “1276 йил. Ва сўнги кунким, жумаъ эрди Бухоро подшоҳи Амир Насруллонинг улуғ қўшун била бориб Ўротупа Қўрғонин мусаххар қилиб севинчилатиб юборгон элчиси Саййид Мурод тўқсоба келди ва даргоҳи фалак иштибоҳ ҳожибларининг воситаси била ҳузур мажлисиға духул шарафин топиб, барча вукуьға еткон воқеъни одоби тамом била тақрир қилди. Ва навозишоти хисравонадин шодком бўлуб, ишорати олий била злчихонаи фирдавс нишонада ором тутти”, (“Гулшани давлат”, 168-а-168-6) “1277 йил рабиуссони ойининг учида (20 октябр 1860 йил) Амир Насрулло... вафот топди. Музаффар тўра унинг ўрнига ўтирди. Ул... отаси вафотининг изҳори ва ўз жулусининг ахбори учун ўзининг мўътабар умаросидин Шоҳхўжа Садрни муҳаббатномаси ва яхши туҳфа ва ҳадялар топшуруб, ҳазрати хидив комкорнинг дарё фалак мадори хизматиға ирсол этти ва Шоҳхўжа Садр бир неча муддат қатъи манозил қилиб, рабиуссони ойининг йигирма бешида остон бўслиғ саодатиға етиб, келтургон муҳаббат услуб мактубни туҳфа ва ҳадялари била ҳузури олийға еткуруб илтифоти подшоҳонадин хурсандлиғ ва масрурлиғ топти ва бир неча кун таваққуф қилиб. фароғ ва осойиш ҳосил қилғондин сўнг ҳазрати соҳибқирон, умаройи олийшон зумрасидин Яхшимуҳаммад доруғани анго ҳамроҳ қилиб муборакбодлиғ ва фотиҳахонлиғ расми била Бухоро жонибиға равона қилди”. (“Гулшани давлат ”, 231-б-232-а) Хива ва Қўкон хонликлари дипломатик алокаларига доир айрим парчалар “1272 (1855) йил саёдат ва нажобатнишон Қубодхон хўжаким, ҳазрат соҳибқирони мамолики ситоннинг фармони вожибул изони била сафорат тариқасида Хўқанд вилояти савбиға равон бўлмиш эрди, андоқким, собиқан баён топти ва мазкур вилоят волиси Худоёрхон бир неча муддат онга мизбонлиг юсуни била таъзим ва такрими фаровон кўргузуб, ул вилоятнинг содоти муҳгарамидин ўзининг муьаззаз ва мукаррам кишиси Ўрун Хўжа Мирасадни элчилик расми била онга мусоҳиб қилиб, туҳафоти лойиқ ва тансуқоти мувофиқ ва мусодақат номайн топшуруб, мулотафат ва навозишлари била Хоразми жаннатбазм самтиға ирсол этти. Ва олар масофоти баъида ва манозили адидани бир неча муддат қадами суръат била қатъ этиб, моҳи мазкур яъний жумадул аввал ойининг ўн саккизида, сешанба куни, остони саодатошён зиёратиға мушарраф бўлуб Худоёрхоннинг юборган кироманд пешкашлар ва аржуманд туҳфаларин муҳаббатномаси била ҳазрат соҳибқироннинг назари кимиё нишони пешгоҳидин ўткориб навозиши подшоҳона ва авотифи хисравонадин хурсанд ва баҳраманд бўлдилар”. (“Гулшани давлат”, 103 6) “ 1273 (1856) йил. Яна улким: атабаи гардун мартаба мулозим- ларининг ихлос шиор ва жонсупор муқарраблари жумласидин давлат ва иқбол ҳамдам Дўстниёз маҳрамким, элчилик тариқаси била бурунроқ Хўқанд вилоятиға мурсал бўлмиш эрди, ондоқ- ким, собиқан таҳрир топти. Чун мазкур вилоят волийси шавкат ва ҳашаматнишон Худоёрхоннинг кўрнушу олийсиға дохил бўлуб ҳазрати соҳибқироннинг юборгон савғот ва муҳаббатномасин онинг арзиға еткурди. Ул бағоят масрур ва мубтаҳиж бўлуб подшо- ҳона навозиш ва пурсишлар кўргузди ва элчихонаи фирдавс- нишонага тушуруб таъзим ва такрими камоянбағи саъи ва қўшиш қилди. Ва бир неча муддатдин сўнг... ўзининг мўътабар муло- зимларидин Муҳаммад Раҳим эшоғосини сафорат расми била онга масҳуб қилиб хисравона туҳфалар била ихлоснома топшуруб Хоразми жаннат базм жонибиға равона қилди. Мазкур элчи Дўстниёз маҳрам рафоқлти била... рабиъул аввал ойининг йигирма бешида панжшанба куни остони давлат посибон хокбўслиқи саодатиға истисод топиб, келтургон ихлоснома ва ҳадяларин одоби тамом била назари кимиё асар пешгоҳида маъруз этги ва навозиши хисравонаға махсус бўлуб ишорати олий била элчихонайи ҳумоюнда манзилгазин ва инояти подшоҳонадин ўз муродига ишратқарин бўлди”. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling