Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet5/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

/ Иброҳим Каримов. Зардуи/тийлик ҳақида ҳақиқат. “Мулоқот ”, № 11-12, 1992. 26-27 бетлар
18
\ллллл/.21уои2.сот ки^иЬхопаз!
Мовароуннаҳр сарҳадларидаги халқлар асрлар мобайнида адолатли муносабатлар, ватан ҳимояси, уни бало-қазолардан асраш ғояларини афсонавий шоҳ Афросиёб номи билан боғлиқ кўплаб ривоятларда ривожлантириб келдилар, бу тушунчалар асрлар оша тобора сайқал топиб, тиниқлашиб борди. Тўғри, Афросиёб номи биргина туркий ривоятлар ва кейинроқ унинг ёзма адабиётида ўз аксини топиб қолмай, балки Эрон шоири Фирдавсийнинг “Шоҳнома”сида, ундан кейин форс тилида битилган қатор тарихий асарлар (масалан, “Равзат ус-сафо” каби)да ҳам зикр қилиниб келинди. Форсий адабиётда Афросиёб сиймоси маълум сабабларга кўра салбий тарзда баҳоланиб келинган бўлса, туркий тилли ёзма манбаларда у ниҳоятда улуғланганини кўрамиз. Масалан, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девони луғатит турк” асарида Афросиёб Афридуннинг Тур исмли ўғлининг набираси эканлиги, зўр инсоний хислатларга эга туркий баҳодир шоҳ бўлганлиги тавсиф этилади. “Бу турк беклариндан оти белгулик, тўнга алп эр эрди, қути белгулик”, деб таърифлайди уни Қошғарий. Муаллиф “тўнга” сўзига “ботир, шер, баҳодир, филни ўлдирувчи энг кучли ҳайвон” деган изоҳ беради. Шунингучун эл оғзига тушган бу қаҳрамонни алп Эртўнга деб атайди. Муаллиф берган маълумотларга қараганда, Афросиёб давлатининг марказий шаҳри “ҳавоси яхши Қошғар” бўлган. Девонда Афросиёбга аталган тўртликларда у ақлли, доно ва моҳир жангчи сифатида таърифланиб, жанглардаги қаҳрамонлиги, душманларга зарба беришдаги маҳорати, баҳодирлигига таҳсин ўқилади ва унинг ўлимига афсус баён қилинади1.
Дипломатиямизнинг ўзига хос ва умуминсоний қадриятларга монанд тамойиллари буюк туркий обида - “Қутадғу билик” (“Саодатга йўлловчи билим”) асарида ўзининг ҳар томонлама тавсифини топдиXI XII XIII.
Маълумки, бу ёдгорлик туркий халқлар тарихини, ижти- моий-сиёсий тузумини ўрганиш учун ашёвий далилларга ниҳоятда бой бўлиб, унда ахлоқ-одоб, таълим-тарбия, илм- маърифат, турли ижтимоий табақалар ўртасидаги муносабат- муомала тамойиллари ҳақида баҳс этилади, давлатни идора қилиш усуллари, ўз даври ҳаёти қздриятлари силсиласи баён қилинади.
Бу асар XI асрда, қорахонийлар салтанатининг ғоят юксак- ликка кўтарилган даврида яратилди. Бу давлат Юқори Чиндан Каспий денгизи қирғоқларигача бўлган катта сарҳадларда қарор топган бўлиб, унинг пойтахти Қошғар (Ўрдукент) саналарди. Бу даврда туркий қавмлар орасида илм-маърифат, маданият ривожланди, кўплаб илмий-фалсафий асарлар яратилди. Бундай катта давлатни идора қилиш осон иш эмас эди. Ундаги халқларни маънавий жипслаштириш, ҳаётий зарур қонун-қоидаларни яратиш, бошқарув услуби тамойилларини ишлаб чиқиш, атроф элатлар, мамлакатлар ва давлатлар билан олиб борилиши зарур бўлган дипломатик алоқалар асосини яратиш иши ҳал этилиши ғоят муҳим бўлган вазифалардан бирига айланди. Ана шу ҳаётий талабнинг инъикоси сифатида давлатни идора қилиш усули, сиёсати, қонун-қоидалари, шунингдек, халқнинг расм- одатларини, ахлоқ тамойилларини ўзида мужассамлаштирган “Қутадғу билик” майдонга келди.
“Қутадғу билик” мундарижаси ўзига хос ҳолда тузилган бўлиб, ундаги воқеа-ҳодисалар, орзу тимсоли бўлган тўрт қаҳрамон: Кунтуғди (чиққан кун) - адолат, Ойтўлди (тўлган ой) - бахт ва давлат, Ўғдулмиш (ақлга тўлган) - ақп, Ўзғурмиш (уйғонган) - қаноатлар ўртасидаги савол-жавоб, мунозаралар тарзида баён этилади. Бу баҳс асносида оддий халқдан тортиб қорахонийлар салтанатининг олий ҳокими - элиггача бўлган оралиқдаги барча табақа ва тоифаларнинг ахлоқ, одоб, хатти-ҳаракат, ўзаро муносабат чегаралари ҳақидаги фикр-мулоҳазалари ўртага ташланади ва бу соҳаларга оид муаммоларнинг ечимлари тўғрисида сўз юритилади. Панд-насиҳат, таълим-тарбия руҳи билан суғорилган ушбу асар туркий давлатчилик тарихи тараққиётида ўз таъсири жиҳатидан энг буюк чўққи ҳисобланади. У ўз замондошлари ва кейинги авлодлар томонидан ақп ва ҳикмат чироғи сифатида эътироф этилди.
Хикматлар қомуси бўлган ушбу асарнинг муаллифи Юсуф Боласоғунда1 таваллуд топган бўлиб, у ўз асарини эллик ёшида китобат қилган. Асар битгач, Юсуф Боласоғуний уни Товғачхон ҳузурига келтиради. Бу тахминан 1070 йилда содир бўлади. Хон ушбу бебаҳо асар муаллифига ўз ўрдасида Хос Ҳожиблик - эшик оғаси лавозимини беради. Шунинг учун ҳам “Қутадғу билик” асарининг муаллифи номи Юсуф Хос Ҳожиб Боласоғуний деб юритилади.
“Қутадғу билик” тез орада машҳур бўлиб кетади. Унинг шуҳрати қорахонийлар сарҳадларидан чиқиб, узоқ хорижий давлатларгача тарқалади. Унга чинликлар “Одоб ул-мулук”, мочинликлар - “Амин ул-мамлакат”, Шарқ элининг улуғлари - “Зийнат ул-умаро”, эронликлар - “Шоҳномайи туркий”, баъзилар “Пандномайи мулук” деб ном берганлар3. Бу асарнинг яна бир буюк жиҳати шундаки, унда ҳеч қайси халқ, элат ва қавм пастга урилмайди, билъакс унда барчага ҳурмат-эҳгиром ва тенглик назари билан қараш тарғиб этилгандир.
Ҳаётнинг бошқа соҳаларида бўлганидек, “Қугадғу билик”да дипломатия соҳасида шундай фикр-мулоҳазалар баён этилганки, уларнинг ҳар бири нафақат ўз даври, балки ҳозирги кун амалиёти учун ҳам беқиёс аҳамиятга эгадир. Шу билан бирга, кўзга ташланадиган муҳим томонларидан бири шуки, асарда қадим замонлардан буён то муаллиф яшаган давргача, яъни XI асргача бу соҳада яратилган ва амал қилиниб келинган қадриятлар ҳам ўз аксини топган. Бу эса туркий (ўзбек) дипломатияси тарихининг умум давлатчилик тарихимизнинг бир қисми сифатида узлуксиз давом этганлиги ва асрлар оша бойиб борганлигидан далолат беради.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз асарида халқпар ва давлатлар орасидаги яхши муносабатларни жорий этишда элчилик алоқаларини изчил суратда амалга ошириб бориш, бу масалага бўлган эътиборни сира сусайтирмаслик давлатчилик сиёсатида катта XIV XV
аҳамиятга моликлигини уқтириш билан бирга, элчиларни тан- лаш, уларнинг шахсиятига нисбатан ғоят катта масъулият билан ёндашиш лозимлигини алоҳида кўрсатиб ўтади. Элчилар қадим замонлардан буён ҳамиша қийин ва шарафли вазифаларни адо этиб келганликлари, улар ҳар нақт катга ҳурмат ва эҳтиромга сазовор бўлганликларини айтади. Бу ҳақда фикр юритар экан:
Худонинг қуллари орасида энг сайланганлари, Кишиларнинг яхшиси - элчилар бўлганлар, Турли хил ишлар элчилар туфайлигина битади, Хайрли ишлар элчи туфайли содир бўлади ”, - деб хитоб қилади муаллиф*.
Ўз китобининг махсус бобини Юсуф Хос Ҳожиб диплома- тия, яъни элчилик масалаларига бағишлаган. “Ўғдулмиш элигга элчи қилиб юборишга қандай киши керагини айтади” деб номланган ана шу бобда муаллиф элчилик муносабатларининг маънавий жиҳатларини, бу йўлда хизмат қиладиган кишилар- нинг қандай хислатларга эга бўлиши лозимлигини бирма-бир чизиб беради. “Тамоми кишилардан сараси элчи (бўлиши) керак, билимли, заковатли, жуда етук (бўлиши) керак”, дейди уXVI XVII. Демак, ҳукмдорлар маълум топшириқ билан хорижга йўллайдиган вакилдан, авваламбор юксак, “сара” инсоний хислатларга эга бўлиш, бунинг устига, ўз замонасининг илм- маърифатидан хабардор, зукко шахс бўлмоқдик талаб этилган. Шу билан бирга, муаллиф элчиликка белгиланган киши ўз ватани, давлати на ҳукмдорига садоқатли ҳамда ишончли шахс бўлиши лозимлигига алоҳида эътибор беради. Зотан, садоқатли ёки ватанпарвар бўлмаган вакилдан ҳар қандай ножўя хатти- ҳаракатларни кутиш мумкин. Айни вақтда, Юсуф Хос Ҳожиб элчиларни “кўзи тўқ” кишилардан тайинлаш, очкўз ва мол- дунёга ҳирс қўйганларни хорижий алоқа билан боғлиқ ишларга яқинлаштирмасликни маслаҳат беради. Унинг таъбирича, элчи: “Садоқатли ҳамда кўзи тўқ (бўлиши) керак, тўғри (бўлиши) керак.”XVIII
Юсуф Хос Ҳожиб элчиликка тайинланадиган кишилар иро- дали, маишатга берилмаган бўлишларини алоҳида таъкидлайди. Бу ҳақда фикр юритар экан, у шундай ёзади: “(Элчи) кайфли ичимлик ичмайдиган, ўзини тутган (бўлиши) керак, ўзини тутувчи киши қутга қувват бўлади. Билимли ичимлик ичса, билимсиз бўлади. Билимсиз маст бўлса, бошқа нима қилади”1.
Элчиларга хос хислатлар ҳақида сўзлар экан, муаллиф ҳатто унинг ташқи қўриниши, турқи-тароватига ҳам эътибор бериш лозимлигини кўрсатади ва бу масаланинг ғоят катта аҳамиятга моликлигига ишора қилади. Буни у қуйидагича таърифлайди:
Юз кўрки чиройли бўлиши керак ҳамда

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling