Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Абдулфайзнинг Меҳтар Убайдулло элчилиги жихатидан Ҳиндистон подшохига ёзганлари
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ҳиндистон сафари вокеанависига (берилган нишон)
Абдулфайзнинг Меҳтар Убайдулло элчилиги
жихатидан Ҳиндистон подшохига ёзганлари Тангри файзнинг мадади ва пок парвардигор карам булутининг томчилари билан меҳру муҳяббат ва ҳамжиҳатлик райҳонларининг муаттар иси ҳамда улфат ва дўстликнинг хушбўй сабоси, халқ тоифаларининг умид чамани, барча инсон синфларининг тозаликни орттирувчи мурод гулшани равнақ топсин! Осмон комронликнинг абадий тахти ва фалак жаҳон- бонликнинг доми маснади, шон-шавкатли ва жаҳонгирликнинг бисоти, бирламчи бахт-саодат, (худонинг) латиф ходим- ларининг унсури, ҳашамат эгаси, олий мақом, қутлуғ анжом, саодатманд, салтанат хислатлик, Искандар мартабалик, Жамшид шавкатлик, Баҳром савлатлик, юлдуз сипоҳлик, адолатдастгоҳ, шарофатогоҳ давлат буржининг юлдузи, ҳашамат дуржинингCCCLV иқбол гавҳари, шоҳлик оила сулоласининг улуғи, шаҳаншоҳлик хонадонининг хулосаси, шижоатлик ва ботирликнинг сара жавҳдрлари, шавкат ва карам хазинасининг жавҳарлари, доно шоҳлар ниҳол боғининг меваси, улуғ мартабалик кишваркушо султонлар умидининг натижаси, шон-шуҳратлик, олий даргоҳ ва олий мақомнинг - тангри унинг меҳрибонлик соясини то қиёматгача мусулмонлар учун абадий зийнат, мартаба, муборак ва бахт этсин - хоҳиш ва матлаб баҳористони дарахтлари шоҳларининг гулларини замоннинг совуқ шамоли ва давр макрининг тўфонидан сақласин ва асрасин, у олий зотнинг (тобора) ортиб борувчи қудрат ва иқтидори ҳамда кучайиб борувчи азимат ва эътиборини то гардишсифат айланувчи фалак чархининг инқирозига қадар замоннинг шум қўлидан ва кеча- кундуз офатидан узоқ қилсин. Алҳамдиллоҳ, давлатимиз тонгининг ва ҳашамат нуримизнинг барқ ургандан бошлаб мерос мамлакатнинг (бу нурдан) кўплаб фойда топган қалъаларида истиқомат қилувчилар ва шон-шуҳрат орттирган ерларда яшовчилар тамом шод-ҳуррамлик важҳидан таърифга сиғмайдиган қувончга эга бўлдилар. Барча раъият ва халқлар омонлик ва фароғат бешигида ором топиб, давла- тимизнинг барқарорлиги ва абадийлигини ўз олий матлаблари деб билиб қувонмоқдалар. Шунга биноан, жалоли аҳадият (тантри) нинг кундан-кун қилаётган янги ҳадялари билан давлатимиз бойлиги ва шавкатимиз воситаси кучаймоқца ва кўпаймокда. Пок парвардигор даргоҳидаги ҳар нимаики қарор топган бўлса, ғайбий мададнинг баракаси билан унинг маҳсул нурлари бутунлай ва тамоман зуҳр этди ва порлади. Шавкат ва салтанатпаноҳлар, чунончи, ўтмишда улуғ аждод ва ҳурматлик боблар “Сенга юборилган китоб - муборакдир” карим (оятининг) далили билан томонлараро элчилар юбориш расмига риоя қилиб, “одамлар орасидан сени танлаб олдим” (оятининг) қувватлашига асосланиб, мактуб ва саломномалар юбориш билан ҳар икки томон давлат валийларининг муҳаббат юзига мактублар эшиги очириб келганлар. Модомики, ўтмишдан ота-боболарнинг асосий йўли улфат ва дўстлик машъалини ёқиш ҳамда ҳамжиҳатлик ва бирлик силсиласини ҳаракатга келтириш бўлган экан, бу маънилар сурати (бизнинг) хуршид хотиримизда ҳам жило беради. Оқ кўнгил хотиримизда (шу) сақланганки, келажак авлод билан бирликда ўтмишдош аждодларимизнинг одатларини қайта тиклаш - давлат (ларимизнинг) юксаклиги ва ҳаққоний ишимизнинг мустаҳкамланишига сабаб бўлади. Суннатни қайта тикловчи, қадимий хоназод, дурусий эътиқодли, саботликни самимий ихтисос қилган, банда огоҳ, жаҳонпаноҳ даргоҳнинг зодагон бандаларидан бири бўлмиш мехддр Убайдуллони савоб (тўғрилик) билан у томонга юборидди. Олий мартаба остона қабулидан ва авлод-аждодларимиздан тортиб ўртада тартиб топган дўстлик лавозимлари адо қилгандан сўнг унга қайтиш учун муносиб рухсат берилиб, жаноблари томонидан махсус меҳтар Поянда Боқи ва Худойберди таҳвилдорлар билан бирга (юбориладиган) моллар унинг (элчининг) сўзига асосан у орқали юборилса, мазкур банда (элчи) уларнинг каму кўстсиз гардунмадон саркор (яъни Бухоро хони) ҳузурига келтиради. Хилофат ва адолат айёмлари (ҳамиша) барқарор бўлсин! Ҳиндистон сафари вокеанависига (берилган нишон) Меҳрибон тангри ва бечорапарвар Оллоҳ кашф этилган ва зоҳирий оламнинг катта йўлидан борувчи билимдонлар ҳамда бирламчи кўриниш ва мавжудотнинг чаҳордонаи бисотида юрувчи бўлган барча инсон тоифалари аҳволининг тартиб ва интизомини “уни танлаб олганмиз” (ояти)нинг муддаосига кўра, бизнинг подшоҳликка равнақ берувчи раъимизга ҳавола қилди ва “хоҳлаганимча мулк ато қиламан” (деган) сўзига биноан, “Бўл, деди, бўлди”, яъни олам кишиларининг ихтиёр жиловини бизнинг қудратли кафтимизга қўйди. Шунинг учун (ҳам) қуёш мисол пок кўнгил тақдир суратининг ойнаи ва яхши тадбирлар мажмуа- сининг мундарижасидирки, (у) мамлакатнинг ҳар бир ўлкасида (содир бўлаётган) ахборотни билиб олишда, ҳар бир мулк ва вилоятнинг авгор ва авозини англашда, воқелардан воқиф ва ҳар жиҳатдан қонуншунос бўлишликда умум ва жузвий сирла- рнинг барча кайфиятидан хабар топишликда ва (мамла- катимизнинг) ҳар бир чегарасини айланиб чиқишликда равшанлик кўрсатади; мерос мамлакат ва бошқа (ўлка) лар хусусида жуда кўп тиришқоқлик ва саъй-ҳаракат қилади. Жаҳонбонлик лавозимининг давраларидан ва мулкдорлик ҳамда посбонлик маросимининг улуғларидан бўлган ва машҳур хислатларнинг юз бериши зўр уриниш ва санъат билан турмушга татбиқ қилинади. “Айт, сайр қилганлар ерда, бу - файзлиқдир”нинг мисолига кўра бу иш (сайр қилиш)нинг истаги оқиллик, рамзшунослик ва ҳаққонийликни тажриба ва имтиҳоннинг энг юқори босқичига кўтарувчи, салтанат сирларидан бохабарлардан бирининг кўнглида, жилва берди ва (унинг) савоб андишалик фикрига тушди. Бинобарин, покзотлик Хожа Абдураҳимга кўпдан-кўп илтифотлар қилиниб, уни элчиларга нисбатан илиқлик (ва) ёқимли ирода билан Ҳинд (истон) сафарининг воқеанавислик хизматига сарфароз қилдики, Хожа Абдураҳим (чегарадан) ўтишдан ва ишга тушишдан бошлаб то бу хизматнинг анжомига ва охирига қадар ҳар мулк ва ҳар ерда рўй берган турли воқеаларнинг ҳаммасини оққа тушириб баён қилиб, ҳар куни олий тахт поясининг арзига етказади ва шубҳасизки, (буни) тўхтатиш ва (унга) хилофлик қилиш (олий) остонага бош қўювчиларга доғ туширишдан хабар беради. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling