Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амир Хайдарнинг Эрон шоҳи Фатҳалишоҳга мактуби
- Амир Ҳайдарнинг Россия подшоҳи Александр I га мактуби CCCLVII
(“Риёз уд-давла ”, 352-6)
“Юқорида мазкур бўлмиш эрдиким, олампаноҳ даргоҳининг садоқатогоҳ ходимларидин Отаниёз Маҳрам Эрон мамлакатига ва Раҳматулла Қоракўз Хўқанд вилоятига ҳам ул вилоятлар подшоҳ- ларининг ихлосномаси бу давлат остонасига юборган элчиларига элчи йўсунлиқ ҳамроҳ бўлиб бормиш эрдилар, ҳам ул подшоларнинг муҳаббат изҳори учун қўшғон элчилари ила мурожа- ат қилиб ҳазрат Алачахонни Марв сафариға азм бўлғонидин сўнг дорилхулофа Хивақға келиб таваққиф кўргизмиш эрдилар. Ул ҳазрат шаввол ойининг авосатида мазкур вилоятлардин келган элчиларни ҳумаюн мажлисларга ундаб подшоҳона навозишлар ила сарбаланд қилдилар. Яна улким, зулқада ойининг ўн бешида пайшанба куни Эрон подшоҳи Муҳаммад шоҳнинг юборган элчисига атабайи фалак мартаба_мулозимларидин дониш ва ихлос орой Муҳаммад Шарифбойни элчилик тариқаси била ҳамроҳ қилиб, муҳаббат нома била Эрон мамлакатига ирсол этгилар ва андин бир неча кун сўнг Хўқанд подшоҳининг элчисига Отаниёзбекни сафорат расми била қўшуб, Хўқанд вилоятига юбордилар”. ( “Жомеъ ул-воқеоти султони”, 187-6-188) “Хўқанд вилояти волийсининг элчиси Бек Муҳаммадни ким Истанбули шарифға ихсос топмиш эрди, андоқким юқорида мазкур бўлди, анга амри олий мужуби била атба сепеҳр мартаба ходимларцдин Раҳматулло Қоракўз элчилик тариқаси била масҳуб бўлуб, сана минг икки юз олтмиш етгида (1851 йил ) муҳаррам ойининг аввойилида мураққат рухсати берилди. Яна улким, ҳамул ойининг авохирида даргоҳи олийпаноҳнинг ихлосшиор ва ақидати осор мулозимларидин давлат ва иқбол тавом Ота Ниёз маҳрам Эрон мамлакатининг олийжоҳ фалак дастгоҳ волийси Муҳаммадшоҳ қожорнинг муҳаббат ва видод изҳори учун остон бўсулиғға юборгон элчисига амри олий мавжаби била элчи юсунлуқ ҳамроҳ бўлуб Теҳрон вилояти жонибиға азимат кўргизди”. (“Жомеъ ул-воқеоти султони ”, 180-180-6) “Ҳазрат аъло хоқоннинг ҳумоюн жулусларининг еттиламчи йилининг (1852 йил) воқеалари аввал жумладин улким; фақирким (Огаҳий) баъзи касал сабабидин ул ҳазратнинг ҳумоюн мукоблари била юруб сафар қилмоқцин маъзур эрдим. Бу жиҳатдин подшоҳоиа дилдорлиғлар била илтифот кўргузиб ўз илтимосим мужиби била сафардин маоф тутуб сана минг икки юз олтмиш саккизда тўнғиз йили муҳаррам ойининг ўн тўққизида жума кечаси амакзодам Муҳаммад Каримбекни ўрнимға мироблиғ мансабиға мансуб этиб сарафрозлиғ ва комёблиғ еткурдилар. Яна улким, ражаб ойининг йигирма бешида якшанба куни Муҳаммад Шарифбой Эрон подшоҳи Муҳаммадшоҳнинг олдидин муовадат қилиб, юборган ҳадяларин назари анвар пешгоҳидин ўткарди”. (“Жомеъул-воқеоти султони” 190) “Муҳаммад Амин Баҳодирхоннинг жулусларининг ўнламчи йилининг воқеоти-чун ҳижратнинг бир минг икки юз етмиш бирламчи йили кирди ва икки ой орадин ўтиб раби-ул-аввалнинг ғурраси келди. Хон ҳазратлари Марв азмин жазм этиб навкарларга пул бериб ва тамоми оға-иниларига ва тамоми умаро ва аркони давлатларга инъомлар бериб буюрдилар: ҳама сафар асбобини тайёр этсунлар. Мундин бир ҳафта ўткандин сўнг Тангриқули тўрани жойнишин этиб, отланиб чиқиб оҳиста-оҳиста равона бўлдилар, токим тамоми лашкар изларидин тушуб жам бўлдилар. Қиёқкўли- нинг бир манзилига келиб эрдилар, Маймананинг хони ўғлини элчи қилиб пешкашлар била юбориб эрди, ул ерда келиб мулозиматға етди. Ҳирот шоҳидин ҳам бир элчи кўп туҳфа ва пешкашлар била бир фил келтурди ва Кобулдин ҳам элчи келди. Хон ҳазратлари буюрдилар: филни ясатиб устиға қднор ёпиб онинг устига тахт қуруб боргоҳнинг олдиға келтурдилар. (“Шажарайи Хоразмшоҳи" 345-б-346-а) “Элчилар била бирга Марвга етиб келдилар “Тамоми Марв улуғлари туҳфа ва ҳадя ва пешкашлар бирла келиб хон ҳазратларини кўрдилар. Йўлўтон ва Мурғужон ва Қараёб ва Тажан улуғлари ҳам туҳфа, ҳадя ва пешкашлар била келдилар. Амир Хайдарнинг Эрон шоҳи Фатҳалишоҳга мактуби “Ҳазрат амир Ҳайдар Эрон ҳокими Фатҳалишоҳга ёздилар: Беҳисоб ҳамду санолар шундай бир подшоҳга муносибдирки, унинг давлати сатҳи ев хуружидан холи ва мулклари фазоси душман зарбидан мустаснодир. Расулиллоҳнинг руҳи покига беадад дуолар туҳфа бўлсинки, пайғамбарлик етакчилиги унинг мақтонли зотига раводир. Унга, яқинларига ва асҳобаларининг жамъига - Оллоҳнинг саломлари бўлсин!. Яратганга ҳамду санолар ва мақтовли (маҳмуд етакчи) мақомидаги султон (пайғамбар)га дуолар айтгандан сўнг кўнгил ойнасида беназир бўлган подшоҳ - Жамшид мақомига муносиб, лашкари юлдузларча саноқсиз, офтоб янглиқ тож эгаси, осмондан баланд, Сўрайё (Юпитер) мартабалик, Баҳром (Марс) савлатлик, Кейвон (Сатурн) дек, юксак, Ноҳид (Венера) қобилиятлик, Ўтторуд (Меркурий) дек зийрак, Жамшиддек шавкатли: Ферудун ҳашаматли, Доро дарбон, Хусравдек нишондор (белгилик), эмни омонлик бисотини ёювчи, Эрон мулкларининг ҳукмдори шавкат ва улуғликка тартиб берувчи, мақгов ва жилоларга эҳтиёжи бўлмаган, тавсиф ва баёнлардан юқори турувчи, давлатини Оллоҳ иноят қилган Фатҳалишоҳга етказилади ва маълум қилинадики, илоҳий даргоҳнинг бу ниёэманди бундан аввал ҳазрати ҳалифаи исломдан китоб сўраган эди. Илтифот ва меҳрибонлик мулклари тахтининг безаги (яъни халифаи ислом) иззатли имомлар ва буюк мужтаҳидларнинг - Оллоҳ уларнинг руҳларини шод этсин! - бир неча китобларини Бағдод волийсига юбориб, ул кишига ўша китобларни ўзининг ишончли кишиларидан бири орқдли бу тарафга етказди. Зоти шаҳриёрий бу маънидан тўла хабардордирлар, чунки ўзлари (элчини) бутомонга ўтказиб юборганлар, элчи етиб келиб китобларни топширгандан сўнг лозим бўлдики, бу тараф (биз) ҳам ўз давлатхоҳларимиздан бирини аълоҳазрат хоқон саройига йўлласак. Бинобарин, иморатпаноҳ, икки шариф ҳарамга ҳаж қилган ва давлатхоҳларимиз жумласидан бўлган ҳожи Муҳаммад Шарафбейни мазкур элчи ҳамроҳлигида жўнатдик, токи у ҳумоюн кўриниш шарафига мушарраф бўлгач, зоти олийни дуо қилиб, мақсад манзили томон шошилсин. Икки данлат бир давлатдек, бошқа ҳеч қандай мақсаду муддаоимиз йўқ. Бундан буён икки олий давлат ўртасида ошнолик ва борди-кеддилар йўли очиқбўлса, Оллоҳнинг бандалари учун ҳайрият ва марҳамат бўлғусидир. Бошқа оғзаки гапларни мазкур иморатпаноҳтилцдан эшитурсиз. Шаҳриёрий давлатининг қуюқсояси узун ва давомли бўлсин! Бу тарафга нисбатан қанчалик иззат-икромга риоя қилсалар, умид шуки, “ким менинг авлодимни улуғласа мени улуғлаган бўлади”, деган иборага дахлдор бўлғайлар. Қолаверса, дуолар. Муҳаммад Ризо Балхий. Мактуботи Амир Ҳайдар. ЎзР ФА Шарҳшунослик институти қўлёзмалар хазинаси. Инв. № 292. Д. Валиева таржимаси. Амир Ҳайдарнинг Россия подшоҳи Александр I га мактубиCCCLVII “Лашкари юлдузларча саноқсиз, Марс (Миррих) сифат даҳшатлик, Сатурн (Зуҳал) янглиқ юксак, Плеядн (Сурайё) ва Юпитер (Муштарий) ўрнини эгалловчи, Македониялик Искандардек кўркам, энг қудратли ва кўп мамлакатларнинг эгаси, қуёшдек тож безаган подшоҳ (ва) подшоҳлар авлоди, хоқон (ва) хоқонлар авлоди, Александр Павлович, Россиянинг якка ҳокими! Сизга сиҳат-саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва шоду ҳуррамлик тилайман. Саломлардан сўнг ўзимнинг (шундан) мамнунлигимни изҳор қилиш шарафига муяссарманки, ҳдзратингизнинг кулоғимизга етиб келган барча ташвишлари, Худонинг марҳамати билан барҳам топди: чунончи, вилоятларингизга бостириб келган французларнинг қўшини Сизга баъзи талофотлар етказган ва бу дўстлигимиэ туфайли бизга ҳам дарду алам келтирган эди. Бироқ Сизнинг ғолиб лашкарингизга насиб бўлган такдирга шукурки, улар ёв устига қилич ялонғочлаб бориб қириб ташлади ва қувиб юбориб, фитнани барбод қилдилар, кўплаб ўлжалар олдилар. (Бундан) биз узоқ вақтлардан буён давом этиб келаётган ўзаро дўстлигимиз ва тотувлигимиз важҳидан бағоят шоддандик Император аъло ҳазратларига шу табрикларимизни етказмоқ учун жанобингиз юксак саройига ғайратли амалдорим Азимжон девонбегини танлаб, ўзимдан элчи қилиб юбордим. Московга ёв ҳужуми юэ берганда кўп рус савдогарлари (қатори) бухоролик савдогарлар ҳам мол-мулкда катта талофатлар кўрдилар; ва умид қиламизки, император аъло ҳазратлари, инсонпарварлик ва чексиз марҳамат юзасидан ўзингизнинг фуқароларингизга туганмас хазинангиздан мукофот берганин- гиздек, бизнинг бечора савдогарларимизни ҳам худди ўзингиз- никидек кўриб, ҳар икки давлатнинг розилиги билан уларни (ҳам) марҳаматингиздан дариғ тутмағайсиз. Троицкдаги баъзи бир мансабдорларингиз (у ерга) борадиган бухоролик савдогарларга турли хил ранжу азиятлар етказишидан хабар топиб, биз император аълоҳазратларидан сўраймизки, уларга қаттиқ топшириқ берсангиз, токим ўша мансабдорлар мазкур савдогарларга аввалги қоидалар бўйича муносабатда бўлсинлар; бундан аъло ҳазратнинг номлари ҳамма ёқда шуҳрат қозонади ва ўртамиздаги дўстлик олдингидан кўра ҳам мустаҳ- камланади. Биз турк султонига табрик учун юборган ғайратли ва ҳурматли мансабдор Мирза Муҳаммадюсуф қўрчибоши эса, умид қиламизки, император аъло ҳазратлари, марҳаматингиз юзасидан ўзингизнинг мансабдорларингизга буйруқ беришни лозим топсангизки, токим у мансабдорни мулкларингиз бўйлаб ҳамма ерда, чегарагача ва орқага қайтишда мансабдорлар қабул қилса- лар, унга меҳмоннавозлик кўрсатсалар ва у бехавотир сафар қила олса. Бошқа ишларимиз ҳақида мансабдорларимиз Азимжон девонбегига оғзаки арз қилишга топшириқ берилган ва унга тўла ишонишингизни сўраймиз!” Ёрлиқ ҳижрий 1229 йил жумодул аввал (1814 йил 21 апрел) да имзоланганлиги ва орқасида сиёҳли муҳрда: Мирҳайдархон Мирмаъсум ўғли деган ёзув борлиги қайд қилинади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling