Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet40/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

(“Гулшани давлат”, 120-а)
“1275 (1858) йил. Даргоҳи жаҳонпаноҳ мулозимларидин қзроқалпоқия манқитининг сарвари, садоқатпарвар, иззат асар Соҳиб Назарбийким, бурунроқ Хўқднд элчилигига маъмур бўлуб Худоёрхоннинг олдиға бормиш эрди. Худоёрхоннинг иниси Муҳаммадёрхон Хўқанд вилоятида хон бўлуб, онинг қўшғон элчиси Мирзо Абдулваҳҳоб панжоҳбоши била мазкур жумадуссоний ойининг тўртида, сешанба куни келиб остон бўслуғ данлатиға фойиз бўлди.
Бу ижмол тавсифи улким, Хўқанд вилоятининг волийси Худоёрхон неча муддатдин бери шайтон иғвоси ва нафсу ҳаво иқтизоси била айшу ишратға мойил бўлуб, лаҳву лаъбға иштиғол кўргузди ва салтанат умури ва мамлакат мусолиҳидин бепарволиғ қилиб, бурунғи роҳ ва равишин бузди. Охир жамиъ умаро ва риоё ниҳоятсиз танг ва малул бўлуб, иттифоқ била иниси Муҳаммадёрхонни салтанат тахтиға миндуруб они азл этиб, юртдин чиқориб қувуб юбордилар. Ул Бухороға бориб Амир Насруллонинг давлати соясин ўзига паноҳ қилди. Ва Муҳаммадиёрхон салтанат саририда мутамаккин бўлуб мамлакат муҳиммоти ва сипоҳу раъият саранжомиға иштиғол кўргузди ва умаросидин Абдулваҳҳоб панжоҳбошини элчи қилиб, подшоҳона туҳфалар била ихлоснома топшуруб, Соҳиб Назарбийга ҳамроҳ қилиб даргоҳи фалак иштибоҳ мулозаматиға ирсол этти. Ул... Муҳаммадёрхоннинг юборгон мувофақатнома ва ҳадяларин ул ҳдзратнинг кимиё асар назариға одоби тамом била еткуруб навозишоти мулуконадин сарафрозлиғ топди.
Яна улким, шаъбон ойининг тўртида сешанба куни... Хўқанд элчиси Мирзо Абдулваҳҳоб панжоҳбошиға жаноби салтанат маоб мулозимларидин ўн тўрт уруғ қароқалпоқининг сархайли ва мунтахаби ихлоспаноҳ Эрназарбийни рисолат расми била масҳуб қилиб, муволафат мазмуни била бир мактуб топшуруб Хўқднд подшоҳи Муҳаммадёрхон жонибиға равон қилдилар”.
(“Гулшани давлат ”, 179-а-179-6)
“Амри олий мужиби била Қорақалпоқ акобиридин Эрназар- бий Хўқанд элчиликига марсул бўлмиш эрди андоқким, собиқан гузориш топти, мазкур вилоятнинг волийси Муҳаммадёрхон- нинг сидқу ихлос юзидин онга маҳуб қилиб юборгон элчиси Маллабек додҳоҳ рабиул аввал ойининг ўнида жумъа куни остон бўслуғ саодатиға истисъод топиб хони мазкурнинг ирсол қилғон тансуқотин мусодақатномаси била арзи аълоға еткуруб навозиши мулуконадин хурсанд ва баҳраманд бўлди”.
(“Гулшани давлат”, 215-а)
“... жумадуссони ойининг йигирма иккисида Хўқанд подшоҳи Муҳаммадёрхоннинг олдиға Қорақалпоқ акобиридин Оймуҳаммадбийни элчи юсунлуқ онинг ҳамроҳлиғида номзод қилиб равона қилилди”.
(Ўша асар, 216-а)
“1276 (1859) йил. Шаввол ойининг ўн олтисида Хўқанд вилояти волийси Муҳаммадёрхоннинг элчиси Тошмуҳаммадбий ҳазрат аъло хоқоннинг юборган элчиси Оймуҳаммадбийнинг ҳамроҳлиғи била салтанат остонаси зиёратиға мустасъид бўлуб, келтиргон ихлосномаси била савғот ва ҳадоёсин арз мавфиқиға еткаруб назари анвар олдидан ўткарди”.
(“Гулшани давлат”, 217-6)
Хива ва Эрон элчиликлари
“Шаҳзода Вали 1812 йили Хива хонлигига ўз элчисини юборади. Шу йили Машҳадга Хива хони шаҳзода Вали ҳузурига Нодир сардорни элчи қилиб юборади”.
(“Фирдавс ул-иқбол ”, 177-6)
“1228 (1813-1814) йили “Умаршайх ва Амирхонким... Хуросон билодининг хонларига элчи қилиб юбормиш эрди... остон бўслиқға етиб, барча хонларнинг аризадошт ва ихлосномаларин еткурдилар.. Рабиъ-ал-аввал ойининг авойилида Ҳасан Мурод оталиқ Бухоро элчиси Боймуҳаммад жарчи боши билан... Муҳаммад Раҳимхон мулозиматига фойиз бўлди. Моҳи мазкур- нинг авохирида Берди иноқни элчийи мазбурга қўшуб, Бухорога ирсол қилди... Мазкур ойнинг 27 да якшанба куни Берди иноқ Амир Ҳайдарнинг элчиси Подшохўжа садр била Бухородин келиб, остон бўслиқ шарафига ихтисос топдилар. Бухоро элчиси Подшохўжага яна Берди иноқни масжуб қилиб, Бухорога юборди.
Жумод-ул-аввал ойининг ўнида жума куни Курдистондин элчилар келиб... тансуқоти мутакосира пешкаш чиқдилар... Жумадий-ас-соний ойининг саккизида жума куни Хуросон элчилари ихсони подшоҳона ва инъоми бегарона била баҳра- манд қилиб, ўз юртларига рухсат берди. Бадирхон бек ва Муҳаммад Ҳусайн бекни ... Саттор Қули оқо била мазкур бўлғон элчиларга қўшуб юборди. Бу мазмун билаким: “Агар эллиг ва итоат изҳорида содиқ бўлсалар, куз фаслида иншоолло ул тарафға азм эткумиздир. Агар эл мухолиф бўлсалар, алар самтиға нуҳзат қилғумиздур. Агар эл бўлсалар, Саодат Қулихон янглиғ акобир ва мўътабар кишилардан кўп киши мулозиматга ирсол қилиб, закот ва хирожни камо ҳаққаҳу юборсинлар. Алар сешанба куни Хуросон азимати била, йўлга тушуб равон бўл- дилар”.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling