Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Хожа Самандар Термизий “Дастур ул-мулук” (XVII аср). Олтинчи фасл. Элчининг сифати хақида


Download 1.34 Mb.
bet36/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

Хожа Самандар Термизий “Дастур ул-мулук”
(XVII аср). Олтинчи фасл. Элчининг сифати хақида


  1. - Ҳикмат

Азизим, элчи ўткир, ялтироқ шамширга монанд тилдан чаққонлик ва моҳирлик билан фойдаланиши лозим. Аммо унинг очиқ юзлиги, гўзал муомаласи бирон-бир муросага келиш ёки сулҳ тузиш пайтида мулойим, ёқимли нутқидан таралиб турган сўз жавҳарларидан билиниб турсин Агар у ўз нутқининг аввалида дағал, қурс, кескин сўзлар борлигини сезса, бундай сўзларни юмшоқлик қайчиси билан кесиб ташлаши зарур. Элчи нутқи- нинг бошланишида дўқ-пўписа тарздаги сўзларни айтган бўлса, гапнинг хотимасини яхши. ёқимли муносабатларни, меҳрибон- ликни англатадиган сўзлар билан тугатиши керак. Бинобарин, айтадиларки:
БАЙТ
Ёҳимли сўз кўнгулдан ҳар ҳасад, кинни аритгай,
Ширин сўз ҳатто душман чеҳрасин нурдек ёритгай.

  1. - Ҳикмат

Азизим, тўрт тоифа одамни элчи сифатида юбормаслик тажрибада исботланган. Биринчиси - подшоҳдан жафо кўрган, иккинчиси - мол-мулк, ҳурмат-иззати подшоҳ ғазаби шамоли билан совурилган, учинчиси - ўз амалидан ҳайдалган, тўр- тинчиси подшоҳнинг зарари ҳисобидан ўз манфаатини кўзлаган, яъни давлат манфаатидан ўз манфаатини устун қўйган кишиларни данлат элчиси қилиб юбориш ақлдан узоқдир. Зеро, тажрибадан шу нарса маълумки, зебу зийнатидан, обрў-эъти- боридан жудо бўлган одамнинг қалбига алам-изтироб тика- наги қадалган бўлади. Шу боис бундай киши душманнинг куч-қуввати ва шавкатини ўз давлатининг куч-қувватига нис- батан устун, ортиқ деб ҳисоблаб, шундай бир пайтда фурсат топиб, қалбида яшириниб ётган адоватни юзага чиқариб, подшоҳига хиёнат қилиш йўлига кириб, унга қарши фитна уюштириши мумкин.
Бинобарин, айтадиларки:
БАЙТ
Кишиким кин-адоват-ла иноқ бўлғай -
Шафиқу меҳрибонликдин йироқ бўлғай.

  1. - Ҳикмат

Азизим, элчи икки масалада ниҳоят ҳушёр бўлиши зарур. У ўз подшоҳига содиқлигини ифодалаш учун мамлакатининг номуси, шон-шуҳратини, салтанатининг улуғворлигини эҳтиёт қилиши, шунинг билан бирга душман билан бўлган муноса- батида унинг макр-ҳийласидан ҳамиша огоҳ ва ҳушёр бўлиб туриши лозим.
БА ЙТ
Ақли расо одам сўз-ла ростлагай ҳар бир ишни, Юз лашкари жаррор' ҳам қилолмас бу юмушни.


  1. Download 1.34 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling