Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Оренбург ҳарбий губернатори П.К. Эссен ташқи ишлар министрлиги бошкарувчиси К.В. Нессельродега
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- Азимжон Мўминжоновнинг элчилиги ҳақида 1
Оренбург ҳарбий губернатори П.К. Эссен ташқи ишлар
министрлиги бошкарувчиси К.В. Нессельродега (1818 йил 7 (19) сентябрь) Оренбургга Бухоро хони девонбеги Мирза Мўминжоновнинг элчи бўлиб келганлиги хдқида хабар беради. (Бу унинг иккинчи элчилиги). Биринчи марта у подшо саройида 1815 йилда бўлган (қ. : ВПР., Т. УШ, прил. 107). У Бухоро хонининг ёрлиғини олиб келган. Мир Ҳайдархоннинг Александр I га (1818 йил 12/24) апрелда ёзган хати (ёрлиғи)нинг форс тилидан таржимаси қуйида тўлалигича келтирилади. “Бисмиллаҳир раҳмонир роҳийм”: Жамшид улуғлигига эга бўлган, лашкари юлдузлардай кўп, қуёш янғлиқ тож эгаси; Баҳромдек серсавлат, Зуҳал янғлиқ юксак даражали, Муштарийдек мартабалик, Меркурийдек зийрак, Зуҳродек қобилиятли, Заххоқ сифат қудратли, Кавусдек улуғ, Фаридун янғлиқ олийжаноб, Жамшиддек кучли, Доро янғлиқ дабдабали, Парвизга тенг (келувчи), соҳибқирон якка ҳоким подшоҳ фарзанди. Русиянинг, Черказистоннинг, Арма- нистон ва бошқд мамлакатларнинг қудратли подшоҳи Алсксандр Паалович шодлик ва тетиклик майидан сарҳуш бўлиб, яхши кайфиятда ва саодатли руҳиятда қолаверсинлар. Ўзларини дуо қилиш билан бирга давлатнинг зийнати бўлган ғоят юксак зотингизга етказаманки, қудрат ва улуғликнинг манбаи бўлган буюк ота-боболар ва шарафли аждодлар қадим замонлардан буён бизнинг мамлакатимиздан борган савдогарлар ва мусофирларга нисбатан муайян бир тартиб ва ўзаро муносабат бслгилаганлар. (Бизнинг) савдогарларимиз сармояси кам ва заиф халқ. Икки юксак давлат тотувлиги ва иттифоқи манфаатлари учун ҳамда ўзаро алоқаларнинг асосини мустаҳкамлаш учун аъло ҳазрат- ларининг олий ҳужжатларига умид қиламизки, олдинги қоидалар ва муносабатлар ўз кучида қолади ва боз устига кунданкунга мустаҳкамланаётган давлатнинг подшоҳидан янги имтиёзлар берилади. Қозоқлар ва ўрганчлилар ўз тарафларидан зиммаларига бечора савдогарларнинг мол-мулкларига масъулият олдилар ва уларни ўзлари кузатиб қўядиган бўлдилар; бу \акда Сизга маълумот бермоқдамиз. Давлатга садоқатли ходимимиз, ҳурматли Азимжон девон- бегини Зуҳал сифат шуҳратли саройингизга элчи қилиб юбораяп- мизки, (у) дўстлик ва иноқлик асосларини мустаҳкамласин. Нимаики айтмоқчи бўлсак, дўстона мактубимизда баён қил- дик, мазкур элчига оғзаки айтиш учун вазифа ва топшириқ берилмади. Фақдт дуода (қоламиз). 1233 йил 14 жумадулаввал, душанба куни ёзилди”. Мироншоҳ мунши, Мулла Зоҳид мунши, Муҳаммад Тоҳир мунши. Мактубот, муншаот ва маншурот. Узбекистон Республикаси Фанлар а кадемияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинаси, Инв. №289. 200-а,б бетлар. Д. Валиева таржимаси. Азимжон Мўминжоновнинг элчилиги ҳақида 1 Архивда Бухоро элчиси Азимжон Мўминжоновнинг Оренбург генерал-губернатори Г.С. Волконскийга хатининг таржимаси сақланиб қолган. Қуйида ўзбек тилидаги асл нусхасига солиштирилган ушбу таржима келтирилади: “Оренбург ҳарбий генерал-губернатори саодатли князь Григорий Семенович Волконскийга Бухоро шаҳрининг элчиси девонбеги Азимжон Мўминжоновдан. Мени император аълоҳазратларининг юксак саройига элчи сифатида жўнатаётиб, Бухоро ҳукмдори Мир Ҳайдархон лозим бўлган шартлар (гаплар) изҳор қилинган ёрлиқни қўлимга берди. Бу ёрлиққа қўшимча қилиб, Бухоро ҳукмдори қуйидагиларни оғзаки айтишни буюрди. Биринчи. Башарти Русия.подшоҳи, имлератор ҳазратлари, рус ва Бухоро савдо карвонларининг чўлдан хавфсизлиги учун Бухоро шаҳрининг айни чегарасигача бўлмаса ҳам, бироқ Сирдарё бўйигача уларнинг бешикаст ўтиши учун рус ҳарбий ҳимоясини тайинлаб, ҳимоя тадбирлари тузишни лозим деб билсалар, унда Бухоро ҳокими Мир Ҳайдархон ҳам, ўз тарафидан / Внешняя политика России XIX и начала XX века. Серия 1. т. VIII, с. 646-647. Сирдарёда карвонни кутиб олиб, уни Бухорогача кузатиб боришга етарлик ҳарбий соқчи отряд тайинлайди. Бухорода савдо тугагандан сўнг Русияга қайтаётган карвон Сирдарёгача Бухоро соқчи отряди ҳимоясида боради ва Русия соқчи аскарларига топширилади. Бухоро ҳокими бунинг қоидаларини бутунрусия подшоси имлератор ваколат беришни лозим топган шахс билан аниқлайди. Иккинчи. Башарти бутунрусия подшоси, император, карвонларда ўзларининг моллари билан бирга рус савдогарларининг ўзлари ёки уларнинг ишончли вакиллари (приказчиклари) боришларини лозим деб билсалар, бу ҳолда Бухоро ҳокими уларнинг Бухорога киришига ва эркин савдо қилишларига ҳеч қандай қаршилик қилмайди. Бироқ, уларга ҳомийлик қилади ва савдо ишлари билан бошқа Осиё шаҳарларига боришларига рухсат беради. Агар Бухоро ҳокими Мир Ҳайдархон томонидан таклиф қилинган бу битим маъқулланса, унда рус мансабдорлари ва савдогарларидан консулни, унинг ёнида фақат иззат-эҳтиром учунгина, кичик ҳарбий соқчи отряд билан қабул қилади, токим Бухоро аҳли бу янги фармойишдан умумсавдо манфаатларига зид бўлган хулосалар қилмасин. Шу масала ҳақида ҳамда умуман ўзаро савдонинг манфаати учун Мир Ҳайдархон Русия давлати билан ўзаро савдонинг бутун музофотида, ҳам енгилтак қирғиз ва қозоқпарнинг талашидан қутулиш учун ҳамда ўзаро фойда учун халқаро савдо битими тузишга ва имзолашга тайёр. Учинчи. Бухоро ҳокими Мир Ҳайдархон ва Бухоро вазирлиги менга, девонбеги Азимжонга, бутунрусия подшоҳи, императордан, шуни илтимос қилишни қаттиқ буюрдиларки, фақат Бухоро савдогарларигина савдо қиладиган Осиё божхоналари бошқармаси бошқд мансабдорга эмас, (балки) ягона ҳарбий губернаторга бўйсундирилса ва Оренбург ўлкаси Бухоро билан ва бошқа шаҳарлар билан қадимдан қандай қоида асосида савдо қилган бўлса, худди ўшандайлигича қолсин. Бунинг устига, Бухоро ҳукмдори хоҳиш билдирадики, Астрахан, Оренбург, Троицк, Петропавловск божхоналарида осиёлик жамоалар савдо қилаётганда Бухоро шаҳридан ҳар йили энг бой ва сармояси кўп бўлган икки киши ўша жамоалар томонидан сайлаб қўйилса, улар устидан Сиз томондан назорат қилиб турилса, токим улар савда ҳақидаги барча фармойишлардан ва назоратдан ўтган моллардан тушадиган бож солиқларидан бохабар бўлиб турсалар. Бунинг учун улар махсус дафтарлар тутиб, моллар ва бож солиқларини ёзиб борсалар, йил тугагач улар ҳар иккаласининг имзоси билан божхона оборотида ўзларининг савдолари ва хазинага тушган бож солиқларининг умумий ҳисоб ведомостини беришлари лозим. Божхоналарга тайинланган Бухоро мансабдор- ларига ўз элатларининг савдога тааллуқли бўлган барча ишлари бўйича илтимос қилиш ҳуқуқи берилсин; уларга божхоналарда (юз берадиган ва) қатъий қарор қилиш учун Оренбург чегара комиссиясига юбориладиган барча даъволарни кўришда ва текширувларда иштирок этишга рухсат берилади. Яна Еухоро ҳокими истайдики, ҳар йили иккита бухоролик мансабдор мазкур комиссиянинг ишида иштирок этсин; ниҳоят, деярлик бутунлай Осиё савдоси мужассам бўлган Оренбург ва Троицк божхоналари ҳар жиҳатдан чегара комиссиясига бўйсун- дирилсин. Астрахан божхонасини эса Сибирьлиниясидаги Петро- павловск божхонасини ўша жойларнинг маҳдллий ҳокимиятига топширилсин, чунки бусиз бухоролик савдогарлар савдо оборотида жуда қийналадилар ва бошқа ижтимоий маҳкамаларда ўзларининг даъвогарлик процессларини тез ва қониқарли ҳал қилаолмайдилар. Элчи Азимжон сўрайдики, Оренбург ҳарбий губернатори ўзининг бутунрусия подшоҳи, император, ҳузури- даги ваколатини Бухоро халқи фойдасига (ҳам) ишлатсин. Тўртинчи. Бухоро ҳокими Мир Ҳайдархон (айтдиларки), башарти Бухородаги рус асирлари' ҳақида масала кўтарилса, (ва) агар император аълоҳазратлари уларнинг товон эвазига Русияга қайтарилишини лозим деб топса, чунки улар Бухорода 1. Ўрта Осиёда қулдорлик ва қул савдосига барҳам бериш ҳақидаги масала ХУН-Х1Х асрларда Русиянинг хонликлар билан муносабатида махсус ўрин тутарди. Кўчманчи қозоқ ва туркманлар, баъзан хиваликлар ҳам рус қишлоқларига, савдо карвонларига, Каспий денгизида балиқчилик қилаётган кемаларга ҳужум қилиб, рус фуқароларини асирга олар ва Бухоро, Хива ва Қўқонга қулликка сотар здилар. Хонликлардан қулликда сақланаётган рус фуқароларининг сони баъзан бир неча ўн мингларни ташкил қилар эди. (ВПР. Т /., док. 133). пулга сотиб олинганлар, у ҳолда Мир Ҳайдархон бу муҳим масала ҳақида Русия вакили билан мунозара қилишга тайёр, агар фақат бундай ҳаракатларни Бухоро жамоаси мақбул кўрса, рус вакилини қабул қилишга ҳам рози. Бешинчи Бухоро ҳокими Русия подшоси, императордан, (шуни) қаттиқ туриб сўрашни буюрдики, қозоқларни чўлда карвонларни талаб олган моллар билан Оренбург, Троицк ва бошқа савдохоналарга киритиш манъ қилинсин, чунки қирғизлар ва қозоқлар (таланган) савдогарларнинг кўзлари олдида уларнинг кўп нарсаларини қаршиликсиз сотадилар ва шу билан гўё бундан буён ҳам савдо карвонларини талаш рағбатлантирилгандек бўлади. Олтинчи. Бухоро ҳукмдори менга, девонбеги Азимжонга, бутунрусия подшоси, императордан, қаттиқ туриб сўрашни бу- юрдики, бухоролик савдогарларга аввалги қоида бўйича ўзла- рининг молларини бир божхонадан бошқасига кўчириш ман қилинмасин; божхона наэоратидан ўтишда бож солиғи тўлашда улар ҳозир қийналмоқдалар. Бу хатни девонбеги Азимжон Мў- минжонов 1815 йил 18 январида имзолаган (Архив материал- ларидан). Русия ҳукумати Ўрта Осиё хонликларига ўз элчиларини юбораётганда уларга, албатта, рус асирларини қутқариш ҳақида музокаралар олиб боришни топширар эди. Бу масала 1620 йилдаёқ Бухорога жўнатилган биринчи рус элчилиги И. Хохлов зиммасига ҳам юклатилган эди. 1619 йилда Русияга келган Бухоро элчиси билан ҳам, 1645 йили - Хива элчиси билан ҳам ва ундан кейинги даврда икки ўртада бўлиб турган барча элчилик алоқаларида ҳам қуллар масаласи кўтарилар эди. XIX аср бошидан бошлаб 70-йилларгача ҳам рус қуллари ҳақидаги масала ҳар гал музокара объекти бўлиб келар эди. 1873 йил 12 (24) августдаги Русия-Хива шартномаси, 1873 йил 28 сентябръ (10 октябръ) Русия-Бухоро шартномаси бўйича қулчилик ва қул савдоси бекор қилинди. (Қаранг: Сборник действуютих трактатов, конвенций и соглашений, заключенньсх Россией с другими государствами и касакпцихся различньсх вопросов частного международного права, Т. 1. Спб. 1891. с. 421-427). Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling