Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
А. Мўминжоновнин! Оренбург харбий губернаторинннг хатига жавоби (1818 йил 4 (16) сентябрь)
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
А. Мўминжоновнин! Оренбург харбий
губернаторинннг хатига жавоби (1818 йил 4 (16) сентябрь) “Саодатли ҳазратингиз мактубларини олиш шарафига эришдим, мазмунини тушуниб, гоят мамнун бўлдим, саодатли ҳазратингизга хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва император ҳазратларининг марҳаматига сазовор бўлишингизни тилайман. Ҳазратингиз менинг юксак даражали эгам Мир Ҳайдархондан император саройига ва министрлигига (етказиш учун) менга қандай топшириқлар берилганини билишни талаб қиласиз. Бунга жавобан, (шуни) хабар қилиш шарафига муяссарманки, менинг юксак даражали, юксак мақом эгам ўтган 1816 йилда мен орқали император подшоҳдан юксак ёрлиқ ва турли хил тортиқлар олиш шарафига муяссар бўлиб, икки давлат ўртаси- да мавжуд бўлган қадимги дўстлик ва итгифоқнинг рамзи си- фатида менга император подшоҳга ўзининг ёрлиғини топширишни ва бешта арғумоқ от тортиқ қилишни ва император ҳазратларига миннатдорчилик ва уларнинг ҳар куну ҳар соатда комил фароғатда, саломатликда, ҳузур-ҳаловатда бўлишларига истак билдиришни буюрган эди. Император подшоҳ Бухорога ўзаро савдо ва бошқа иккиёқлама манфаат- ларга алоқадор бўлган, хусусан, карвонларнинг юришини таъминлашга, қулларнинг, рус фуқароларининг озод қилини- шига ва Русия консулини тайинлашга тегишли бўлиши мумкин бўлган барча масалалар ҳақида шартлашишга ва қарор қилишга ваколатли бўлган Русиянинг ғайратли бир мансаб- дорини юборишни ваъда қилган эди. Шу боис бунинг эълон қилинганига учинчи йил кетаетибди, бироқ улардан бирон- таси амалга ошмади ва Бухорога ҳеч қандай элчи келмади, бундан ўн беш йил олдин тайинланган жаноб Гавер- довскийдан ташқари; уни эса қирғиз-қайсақ қароқчилари талаган ва унга берилган топшириқ бажарилмай қолган эди; (ваҳоланки) ундан қанчалик ўзаро манфаат ва йўлида таланган турли хил молларини қайтариб олиш, хусусан, ҳозирги кунларгача жазосиз қолиб келаётган айбдор қирғизларга жазо бериш усулларини кутиш мумкин эди. Икки давлат ўртасидаги алоқалар узилиб қолди ва император ҳазратларининг яхши ниятлари юзага чиқмади. Худди мана шундан юксак даражали ва атокди хон Мир Ҳайдар жуда ташвишда қодди; Онҳазрат (Мир Ҳайдархон) император ҳазратларига жонбозлик кўрсатиб қалбдан ёрдам беришга қанчалик тайёр эканини ва Бухорода рус элчиси билан ҳар хил фойдали шартлар ва қарорлар қилишни ва ҳамма вақг савдо бўйича ҳар икки томоннинг фойдаси учун уз юртида Русия консули бўлишини, ҳамда император ҳазратларига азалий дўстлик ва итгифоқ (бўлиш)ни ва Бухоро савдосининг олийжаноб ҳомийсига ва душманлари устидан ғолиб келган бундай машҳур подшоҳга ўзининг чуқур садоқатини кўрсатишни истайди. Шундай хулоса қилиш мумкинки, карвонларни ва савдони ҳимоя қилишга албатта эҳгиёж бор. Чунки эндиликда Султон Ҳорунгози Абдулазиз ўғли қирғиз-қайсақ чўллярида яхши ишларни бошлаган ва давом этаётган бўлса-да ва, буни билиб, бухороликлар бу йил кўп сонли карвонларни юбордилар; бироқ ҳали номаълумки, бундай фойдали иш қанча давом этади; бироқ маълумки, қирғиз-қайсақ халқи енгилтак ва ваҳший ва яна бундай яхши султонга бўйси- нишдан зерикиб қолишлари ва уни, балки ўлдириб, яна карвонларни талай бошлашлари ва савдога катта зарар етказишлари (мумкин); шу сабабдан менинг юксак даражали, машҳур эгам менга аввалги арзларим ва хатларим асосида император ҳазратларига илтимосларни қайта бошлашни ва ўтиниб сўрашни топширди ва ундан жуда фойда бўлади, император ҳазратларининг яширин маслаҳатчиси жаноб министр ва граф Карл Васильевич Нессельроде эса, гарчи буюк подшоҳининг олий амри билан менинг турли арзларим қониқгирилади ва бухороликларга турли хил фойдалар етказилади, (деб) ўзининг жавобини берган ва, худди шундай, молия министри жаноблари ва кавалер Дмитрий Александрович Гурьев (ҳам) менинг илтимосларимга ёрдам- лашиш ва кўмаклашишни ваъда қилган бўлса-да, бироқ ҳалигача ҳеч нарса бажарилгани йўқ; Мана шунинг учун юксак даражали эгам, Русиянинг улуғ саройида яхши таниш бўлганим учун мени элчи қилиб борди; Министр жаноблари, граф Карл Васильевич Нессельроде жанобларининг ўзлари ҳам бизнинг муҳтарам оталиғимиз Муҳаммад Ҳакимбойга ёзган хатларида мени мақтаган; мен марҳаматли император ҳазратларидан нимаики сўраган бўлсам, император ҳазратларининг номидан берилган барча ваъдалар бажарилиши керак, бухоролик савдогэрларга эса, аввалгича, азалдан буюк подшоҳнинг аждодлари ўрнатган ва император ҳазратларининг доно ва бехатар подшоҳлиги даврида давом этиб келган (қоида асосида) муомала қилиниши керак; ва ўшанда, хусусан, карвон ҳимоя қилиниб ва кузатиб борилганида ва ҳар икки давлатнинг консуллиги ва элчилиги ташкил этилганда, юксак даражали ҳоким номидан мен аввал қилган илтимосларим бажарилганда сацдо ҳар икки давлат ва (уларнинг) фуқаролари учун жуда фойдали бўлган бўларди. Саодатли ҳазратингиз менинг бу жавобимни назардан ўтказишни лозим топсангиз, шуни кўрасизки, юксак даражали Мир Ҳайдархоннинг мени элчи қилиб юборишдан мақсади ўзаро алокд ва қадимги дўстликни мустаҳкамлаш ҳам Русия, ҳам Бухоро давлатлари учун фойдали бўлган барча ишни қилишдан иборатдир, бу ҳакда мен император ҳазратларининг юксак саройида тушунтирмай қўймайман; фақат саодатли ҳазратингиз, бизга қўшни бўлган ўлканинг узоқни кўрувчи бошлиғи ва бош кўмондони сифатида бизнинг арзларимизни кўриб чиқишингизни ва ўзингизнинг ваколатингиз билан тасдиқлашингизни ўтиниб сўрайман ва менга элчилигимни муваффақиятли амалга оширишга ёрдам беришни сўрайман, токим яхши ишлар бажарилмай қолмасин, бундай фойдали ишларнинг Сизнинг даврингизда бошланиши ва давом этиши Сизнинг номингизни шуҳратга буркаш эса, албатга, Сизга ҳам хуш келади; фақат лозимки, бу яхши ишларни кучли қўллар ва оқил инсонлар ва ғайратлилар бажарсинлар ва саодатли ҳазрат, менга бу ишда ёрдам қилишин- гизни сўрайман; Бухоро халқи нима яхши, нима ёмон эканини (ўзи) билганича ажратиб олсин, Бухоро ерини Русия билан маҳкам ўрнатиш (боғлаш) ва ҳар икки томон савдосини мустаҳкамлаш ва кенгайтириш вақги келди; агар бу иш Сизнинг саодатли ҳазратингиз даврида мен улуғ император подшоҳ ҳузурига киришга муваффақ бўлганимда император аълоҳазратларидан эшитганим асосида амалга оширилса, нур устига нур бўларди. Шундай қилиб, менинг С -Петербургга жўнаб кетишим ҳақида амр бўлганда, (хатга) илова қилинган рўйхатдаги одамларни, хусусан: менинг ўз ўғлим, катта қоровулбеги Мирза Носиржонни; менинг ёрдамчим, рус мансабдори, унвони маслаҳатчи, Бухоро давлатида кўрчибоши мансабига эга бўлган Назарбой ҳожи Эшмуҳаммад ўғли Бойкишиевни; менинг ўртанчи ўғлим понсадбоши Шарифжонни; менинг кичикўғлим Мирза Умиджонни; Маҳрам боши мулла Орифжон Аҳмаджон ўғлини, хазинадор Мирза Фузоил Раззоқ ўғлини, юзбоши Муҳаммад Юсуф Салим ўғлини, ясовул Ражаб боқи Ашур Муҳаммад ўғлини, катта отбоқар Муҳаммад Саид Бекмуҳдммад ўғлини, ўнбоши Муҳаммад Раҳим Муҳаммад Шариф ўғлини, баковул Муҳаммад Ражаб Нуриллабой ўғлини ва бешта хизматкорни ўзим билан бирга олиб кетишга зарурий эҳтиёжим бор. Бизнинг юксак мақом хонимиз Мир Ҳайдар император аъло ҳазратларининг юксак саройига совға қилиб юборган беш бош арғумоқларга ва мен онҳазратга тортиқ қилиш учун олиб келаётганим шахсий буюмларимга келсак, мен саодатли ҳазратингизга оғзаки айтаман. Бироқ, саодатли ҳдзратингизнинг менга махсус мурувватини кутиб, худди шундай ўзимнинг ўтинчли илтимосим билан қоламан, токим мурувватингиз ўзингизнинг менга берган ва мени қаттиқ шодуҳуррам қилган ва ҳузур бағишлаган кўрсатмангизга мос ва мувофиқтарзда бўлса; хусусан мен ўзимнинг қатьиятим билан барча истакларимга, албатта, муваффақиятли равишда етишмай қолмайман; шунга қаттиқ ишонган ҳолда ҳам саодатли ҳазратингизга (дилимни) очмоқдаман, бошқа бошлиқлар билан эса мен бундай очиқ гаплашмаган бўлардим; саодатли ҳазратингиз менда ўзингизга нисбатан катта ҳурмат ва ишонч уйғотгансиз; мен ҳам Сиз билан мулоқотда бўлишдан қанчалик ҳузур қилсам, шунчалик катта мамнуният билан Худодан Саодатли ҳдзратингизнинг умрларини узун қилишни сўрайман; Сизнинг чегара ишлари бўйича фармойишларингиз энг яхши ишлардир ва савдо шароити учун улар ҳеч қачон ўзгармасдан умрбод мустаҳкам ва бузилмас бўлиб қолишларини истайман. Чегара комиссиясида раислик қилаётган генерал ўзининг вазифасини аъло бажараяпти, у ҳолда саодатли ҳазратингизга шундай хушфеъл ва ишончли ёрдамчи билан (ишлаш) албатга, яхши бўлса керак, у билан мулоқотда бўлиш бизга ҳам ёқади; албатга, Сиз бу узоқ ўлкани обод қиласиз - Сиздан олдин бўлган бош қўмондонлар истаган, бироқ турли ноқулайликлар важҳидан эриша олмаган (ишни) Сиз қиласиз. Ёлғиз ва абадий Худо, албатга, Сизга ердам беради. Зотингизга юксак ҳурмат ва садоқат билан Бухоро элчиси девонбеги Мирза Азимжон Мирза Мўминжон ўғлиман”. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling