Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


В.К. Нессельроде С.-Петербургдан Бухоро фавкулодда элчиси А. Мўминжоновга


Download 1.34 Mb.
bet45/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

В.К. Нессельроде С.-Петербургдан Бухоро фавкулодда
элчиси А. Мўминжоновга

1816 йил 5 (17) июль1
Ташқи ишлар министрлиги Бухоро ҳокими Мир Ҳайдархоннинг элчиси девонбеги Азимжон Мўминжоновни қайтариб юбориш ҳақида император ҳазратларининг олий амрини олишга муяссар бўлиб, айни аъло ҳазратнинг илтифоти билан мазкур элчига эълон қилади:

  1. Аълоҳазрат номидан ишонтириладики, император ҳазратлари Мир Ҳайдархоннинг бу элчилигини илтифот билан қабул қилишга муносиб кўриб (юборилган) мактубдан ҳам, девонбеги Азимжон Мўминжоновнинг оғзаки сўзларидан ҳам у Мир Ҳайдархондан олиб келган табрикни ҳамда унинг ҳар икки томон фуқароларининг ўзаро манфаати, айниқса савдо алоқалари учун буюк Русия империясининг Бухоро билан дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлаш истагини мамнуният билан эътироф этди.

  2. Император ҳазратлари Мир Ҳайдархоннинг хоҳишига кўра ўзаро савдо ва ҳар икки томоннинг бошқа хил манфаатларига тегишли бўлган ва хусусан карвонларнинг юришини таъ- минлаш, асирларни - Русия фуқароларини озод қилиш ва Русия консулини тайинлашга тааллуқли бўлган барча маса- лалар бўйича шартлашилган қарорлар қабул қилмоқ учун ваколатли бўлган Русия амалдорларини Бухорога бажонидил юборади.

  3. Бухоро ҳокимига ва унинг фуқароларига (улар ҳамма- вақт Русиянинг махсус ҳомийлиги остида бўлиб келадилар) олий марҳаматнинг исботи сифатида ҳозир ҳам, элчининг ўтинчларига кўра, уларга қуйидаги янги манфаатлар берилади.

  4. Элчи таклиф қилган бухороликлар савдо қиладиган божхоналар маҳаллий фуқаролик ҳокимликларига ёки ҳарбий губернаторга бўйсиндирилсин, деган фармойиш бериш ўрнига

/. Внешняя полтика России XIX и начала XX века. М., 1974. Серия //., т., / IX. с. 213-214.
(давлатдаги савдо ишларининг умумий ташкилоти важҳи- дан уни амалга ошириб бўлмайди) Осиё билан умумий савдо учун энг қулай (бўлган) махсус божхона қоидалари тузилади.

  1. Оренбург линиясидаги божхоналарда бухоролик фуқа- роларнинг ишлари кўрилаётганда бу ишлар бўйича мазкур божхоналарга бухоролик савдогарлар ўзлари ичидан сайланган энг ҳурматли иккита вакил киритилади.

  2. Бухороликларнинг даъволари Оренбург чегара комис- сиясида кўрилади ва улар текширилаётганда ҳам, Бухорода Русия консуллиги ташкил топгач, Бухоро амалдорларидан иккита вакил иштирок этишига рухсат берилади.

  3. Бухороликларга (ўз) молларини бир божхонадан ик- кинчисига кўчиришга рухсат берилади.

  4. 1812 йилда молларини қирғизлар талаган бухоролик савдогарларни иложи борича рози қилиш мақсадида қирғизлардан ундириб олишга ҳаракат қилишни нафақат генерал Глазенапга, балки Оренбург ҳарбий губернаторига ҳам топширилади, ҳарбий губернатор бухороликларга аллақачон 100.000 лик молларини қайтариб берди.

9 Русияда мусулмон аёлларга уйланган бухороликларга ўша хотинлари ва фарзандлари билан ўз юртларига қайтишга рухсат берилади, агар бунга хотинларининг ота-оналари рози бўлсалар, зеро, маълумки, улар кўпинча айни Русиядан ҳеч қачон кетмаслик шарти билан уйланадилар; бироқ Бухоро хони ҳам ўз тарафидан у ерда уйланган Русия татарларига шундай эркинлик бериши керак. Бухороликларга Русияда бутунлай қолиш ҳам манъ этилмайди, бироқ улар давлат қонунлари асосида қандай бўлмасин бир турмуш тарзини танлашлари лозим; чегара бўйи қалъаларида беиш санқиб юрганлар еки рухсат берилмаган касблар билан машғул бўлганлар фойдасиз ва жамият учун зарарли (шахслар) сифатида умумий қонун асосида чегарадан чиқариб юборилади.

  1. Бухороликларнинг ўз ҳисобларидан Троицкда номоз- хонлик учун масжид, карвонсарой, меҳмонхона ёки келиб- кетадиган бухороликлар учун бошпана ҳовли ва ўқув юрти қуришларига қаршилик кўрсатилмайди, бироқ шу шарт

биланки, бу иморатларнинг ҳаммаси савдо растасидан узоқда бўлмаслиги керак, мустаҳкамлиги ва ёнғиндан хавф- сизлиги учун эса иморатлар ғиштдан, томлари тунукадан бўлиши зарур; уларнинг тархи ва олд қисмининг (кўри- ниши) маҳаллий ҳокимият томонидан тасдиқланиши шарт; уларнинг ҳаммасига лозим бўлган харажатларга ёрдам сифатида эса бухороликларга ўша иморатлар қурилишига лозим бўлган ёғочни линиянинг нариги ёғидан, хусусан, Троицк атрофидан, қирғизлар (ери) дан олиб келишга рухсат берилади.

  1. Лабораторияда (қайта ишланган канцелярия) уруғларни тайёрлайдиган омилкор устани Бухорога тезликда жўнатишда қийинчиликлар бўлиши мумкинлигидан элчининг бу таклифи зарурат юзасидан қулай фурсат келгунча тўхтатиб турилади; шу билан бирга бухороликларга лаборатория уруғини иш- ланмаган ҳолда, савдонинг умумий қоидаларига кирадиган моллар қаторида олиб чиқиб кетиш имконияти берилади.

  2. Троицкда бўлган ва гўё Бухородан келадиган савдогар- ларни ранжитадиган ва уларга азият етказадиган рус ман- сабдорлари устидан шикоят борасида - қачон бухороликлар ўша мансабдорларнинг айни кимлигини ва улар етказган ранжу-азият нимадан иборат эканини кўрсатиб берсалар, (ўшанда) текшириш ўтказиш ҳақида буйруқ бўлади.

  3. Башарти карвонларни ҳимоя қилиш ҳақида қдрор қабул қилинса ва элчи айтганидек Бухоро хонининг бу масалага мойиллиги ҳақиқатан амалда тасдиқланса, қирғизларнинг талон-торожи жуда осон барҳам топади; унгача эса уларнинг ўғирланган молларни сотишини манъ қилишнинг имкони кўринмайди, чунки қайси моллари ўғирланган, қайси бири ҳалол йўллар билан топилганини ажратиб бўлмайди.

  4. Император ҳазратлари шахсан элчига олий илтифот кўрсатиб, унинг элчилиги масалаларига ҳурмат юзасидан (бироқ келажак вақглар ва ҳодисалар учун намуна сифатида эмас), унинг 200 та шол рўмолидан Петропавловск божхо- насида хазина учун олинган солиқни қайтариб бериш ҳақи- даги илтимосларини инобатга олишни лозим топди; бу ҳақ- да молия министрлигига, унга боғлиқ бўлган топшириқ- ларни амалга ошириш учун амри олий берилди. Нусхадан кўчирма.

358
\ллллл/.21уои2.сот ки^иЬхопаз!

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling