Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида
Download 1.34 Mb.
|
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН
- Bu sahifa navigatsiya:
- I КИСМ. ИЛМИЙ ОЧЕРКЛАР ЎЗБЕК ЭЛЧИЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ
Ўзликни англаш тарихни бипишдан бошланади И. А. Каримов
МУҚАДДИМА Марказий Осиё халқлари, жумладан, ўзбек халқи ўзининг жуда бой ва қадимий тарихига эга. Бу ўлка инсон маданияти дастлабки куртак отган сарзаминлардан бири саналади. У бутун тарих давомида умумбашарий қадриятларнинг такомиллашувига салмокди ҳисса қўшиб келган. Бу ҳол ана шу сарҳадларда минг йиллар давомида қад кутарган ва тарих тақозосига кура бирин- кетин фаолият кўрсатиб ўтган ўнлаб давлатларнинг серқирра ва мазмундор тажрибасида ҳам яққол кўзга ташланиб туради. Афсуски, шу пайтгача юртимиз ўтмишидаги давлатчилик тарихини ўрганишга, унинг тажрибаларини илмий жиҳатдан умумлаштиришга кам эътибор бериб келинди. Мустақиллик шароитида бу борада ҳам катта имкониятлар тугилди. Энди воқеаларга бой тарихимизни ҳар тарафлама объектив таҳлил этиш, советлар даврида унинг атайлаб бузилган ёки унутилган саҳифаларини тиклашга киришаётибмиз. Аммо бу соҳада мутахассислар олдида ҳали катта муаммолар кўндаланг турибди. 1998 йил 26 июнда Республикамиз Президенти Ислом Каримов бир гуруҳ тарихчи олимлар, адиблар ва журналистлар билан ўтказган суҳбатларида Ватанимиз тарихини бутун борлигича тиклаш, унинг нурли саҳифаларини одилона ёритишга қаратилган қатор вазифаларни майдонга ташладилар. Бу соҳада у киши кўтарган чуқур назарий муаммолар ва уларга ёндашиш тамойиллари ана шу суҳбатдан кейин эълон қилинган “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида ўзининг ҳар томонлама ифодасини топди. Бу асар тарихчи мутахассислар учун беқиёс қўлланма бўлди. “Ҳозир Ўзбскистон деб аталувчи ҳудуд, - деб таъкидлайди И.А. Каримов, - яъни бизнинг Ватанимиз нафақат Шарқ, балки умумжаҳон цивилизацияси бешикларидан бири бўлганини бутун жаҳон тан олмоқда. Бу қадимий ва табаррук тупроқдан буюк алломалар, фозилу фузалолар, олиму уламолар, сиёсатчилар, саркардалар етишиб 7 чиққан. Диний ва дунёвий илмларнинг асослари мана шу заминда яратилган, сайқал топган”1. Ана шу кўп минг йиллик тарихни ҳаққоний тадқиқ этиш, уни халқимизнинг маънавий мулкига айлантириш бугунги кундаги ғоят муҳим ва долзарб вазифалардан бири эканлигига урғу бериб, И.А. Каримов бу масаланинг улкан ахдмиятини қуйидаги таъсирли сўзлар билан таърифлаган эди: “Модомики, ўз тарихини билган, ундан руҳий қувват оладиган халқни енгиб бўлмас экан, биз ҳаққоний тарихимизни тиклашимиз, халқимизни, миллатимизни ана шу тарих билан қуроллантиришимиз зарур. Тарих билан қуроллан- тириш, яна бир бор қуроллантириш зарур”I II. Маълумки, халқимиз уч минг йилдан ортиқроқ даврни қамраб олган ўз давлатчилик тарихига эга экан, у ана шу узоқ вақт давомида бошқа халқлар ва давлатлар билан узвий алоқада бўлиб келган. Аммо шу пайтгача тарихимизда фаолият кўрсатган давлатларнинг хорижий мамлакатлар билан бу борада олиб борган муносабатлари ҳақида етарли маълумотлар жамланмаган Ваҳоланки, бутун дунёда (албатта, бу ерда ривожланган мамлакатлар ҳақида сўз кетаётибди) жуда кўп давлатларда бу масалага ҳамиша катта эгьтибор бериб келинган. Ғарб мамлакатлари тарихидаги ташқи сиёсат ва дипломатик алоқалар масалаларига кўплаб асарлар, силсилавий нашрлар бағишланганлиги кўпчиликка маълум. Сўнгги‘йилларда қатор хорижий Шарқ давлатларида ҳам бунга алоҳида аҳамиятберилаётганлиги кўзга ташланади. Масалан, Туркия, Эрон ва Ҳиндистон каби мамлакатлар ташқи муноса- батлари тарихига бағишланган қатор монографиялар, ҳужжатлар тўпламларининг бирин-кетин пайдо бўлаётганлиги фикримизга далил бўла олади. Собиқ СССРда ҳам бу масала юзасидан катта ишлар амалга оширилган эди. Россия ташқи ишлар вазирлиги архиви ҳужжатлари жамланган тўпламлар силсиласи эълон қилинди, “Дипломатик луғат” ва 3 жилдли “Дипломатия тарихи” каби асарлар қайта-қайта нашр этилди. Аммо кўп жилдли “Диплома- тия тарихи”да Россия сарҳадларидаги ҳар бир князлик дипломатияси тарихига алоҳида эътибор берилгани ҳолда, Ўрта Осиё заминидаги давлатлар дипломатияси тарихи четлаб ўтилган, бу мавзуга атайлаб эътибор берилмаган. Бундан кўзланган мақсад маълум, албатта. Ана шу тарихий муаммо юзасидан жиддий изланишга киришиш, ўтмишда бу ерда пайдо бўлган давлатларнинг ташқи алоқалари ҳақида маълумотлар тўплаш, дипломатик ёзишмалар- ни жамлаш ҳозирги тарихнавислигимиз олдида турган муҳим ва долзарб вазифалардан биридир. Буерда шуни алоҳидатаъкидлаш жоизки, бизнинг тарихимиз- да юз берган бу соҳадаги воқеликларни тиклаш, уларни илмий ўрганиб, ҳалқимизнинг маънавий мулкига айлантириш нафақат катта меҳнат ва касб маҳоратини, балки бир неча хорижий тилларни мукаммал билишни ҳам тақозо этади. Чунки ўтмишга бағишланган ва бизгача етиб келган асарларнинг каттагина қисми араб тилида битилган. Сўнгги бир неча аср мобайнида диплома- тик ёзишмалар ўша вақтлардаги таомилга кўра форс тилида амалга оширилиб келинган. Бунинг устига, хонликларнинг архивлари бизгача тўла етиб келмаган, улар бу ерда юз берган сиёсий воқеалар туфайли талон-торож қилиб юборилган. Аммо дипломатик ёзишмаларнинг кўпчилиги қўшни давлатлар — хорижий Шарқ архивларида сақланиб қолган ва ўша мамлакат- ларда эълон қилинган тўпламларда келтирилган. Кун сайин мустақил Ўзбекистоннинг ташқи алоқалари кенг қулоч ёймоқда Республикамиз Бирлашган Миллатлар Ташкило- тининг тенг ҳуқуқли аъзоси. Ист-Ривер қирғоғидаги муҳташам бино пештоқида жаҳондаги мустақил давлатлар байроқлари қаторида Ўзбекистон байроғи ҳам ҳилпираб турибди. Мамлака- тимиз қатор нуфузли халқаро ташкилот ва уюшмаларнинг эътиборли иштирокчиси сифатида фаолият кўрсатиб келмокда. Мустақиллик эълон қилинганидан буён ўтган тарихан қисқа муддат ичида Ўзбекистон Республикасини жаҳондаги 160 та давлат тан олди ва шулардан 120 таси билан дипломатик муноса- батлар ўрнатилди Ташқи сиёсатимиздаги ана шу улкан ўзгариш- лар ўз навбатида дипломатларимизнинг янги янги авлодини тарбиялаб етиштиришни тақозо этади. Ҳозирда мамлакатимизда махсус Жаҳон иқгисодиёти ва дипломатия университети бу соҳада яхши фаолият кўрсатмокда. Бўлажак дипломатларимиз, умуман, ватанимиз тарихини ўрганувчилар унинг дипломатия тарихидан ҳам яхши хабардор бўлишлари лозим бўлади. Бунинг учун эса мутахассисларимиз “Ўзбек дипломатияси тарихи”ни яратиш- лари керак. Аммо илк бор бу соҳада дастлабки манбалар асосида диплома- 9 \ллллл/.21уои2.сот ки^иЬхопаз! тия тарихимизнинг турли қирраларини илмий жиҳатдан ёри- тишга қаратилган ҳамда давлатлараро езишмалар намуналарини ўзида мужассамлаштирган бир неча асарлар тайёрланиши лозим бўлади. “Ўзбек дипломатияси тарихидан (қадимги даврлардан XIX асрнинг II ярмигача)” тўплам-монографияси ана шундай китоблардан бири сифатида тайёрланди. Уни вужудга келтиришда дастлаб Марказий Осиё билан хорижий мамлакатларнинг элчилик ва дипломатик ёзишма- ларини ўзида акс эттирган мажмуалар, чет элларда ва юртимизда чоп этилган асарлар аниқланди ва уларга таянган ҳолда, унинг илмий таҳлилий ҳамда илова қисми тайёрланди. Бу мавзуга алоқадор материаллар асосан қуйидаги турдаги манбалардан тўпланди: Қўлёзмалар мажмуаларида мавжуд дастлабки манбалар. Улар араб, форс ва туркий тилларда битилган бўлиб, бу турдаги манбалар таркибида ўрта асрларга оид ноеб материаллар, жумладан, Урта Осиё ҳудудларида фаолият кўрсатган давлатлар бошлиқларининг бошқа мамлакатлар ҳукмдорлари билан ёэишмалари ўз аксини топган. Уларда мавжуд бўлган ана шу тарздаги маълумотлар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун, масалан, ХУ-ХЎШ асрларга оид ёзишмалар, жумладан, Ўзбеки- стон Республикаси Фанлар академияси Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасида сақланаётган қўлёзма тўпламларга киритилган Бухоро хони Абдуллахоннинг Ҳиндистон подшоҳи Акбаршоҳга езган мак- тублари, Акбаршоҳнинг “Абдуллахон Ўзбекка бирликни кучай- тирувчи мактуби”, Абдулазиз Муҳаммад Баҳодирнинг Ҳинди- стон подшоҳлари Шоҳ Жаҳон ва Шоҳ Аврангзебга мактублари ҳамда “Амир Ҳайдар мактублари” номли қўлёэма манбаларини кўрсатиш мумкин. Уларда Бухоро ҳукмдорларининг қатор хорижий данлатлар Эрон, Афғонистон, Ҳиндистон, Туркия, Россия каби мамла- катларга ёзган мактублари, юборган элчиларига берган топши- риқ ва вазифалари ўз аксини топган. Мазкур ёзишмаларда асосан “улуғ аждодлардан мерос қол- ган” якжиҳатлик муносабатларини давом эттириб, мактублар ва совғалар юбориб туриш истаклари, ўзаро элчилик ҳамда липломатик алоқаларнинг турли қирралари ёритилади. Шунингдек, қагор қўлёзмаларда (масалан, Мунис, Огаҳий ва Баёнийнинг “Хива солномалари” номи билан илмий жамо- агчиликка маълум бўлган тарихий асарлари ёки XVII асрда битилган Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук" асари каби) ўзбек дипломатнясининг ўзига хос услублари, элчиларга оид асосий галаблар, улар зи.ммасига юклатилган вазифалар ҳақида аниқ ва равшан фикрлар баён этилганки, бундай маълумотлар липломатия тарихимизнинг назарий масалаларини илмий тадқиқ этишда ғоят муҳим аҳамият касб этдци. Давлат архивларида сақланиб қолган ҳужжаглар. Бу хилдаги материалларнинг асосий қисми Россия ташқи ишлар вазирлигининг хорижий алоқалар тарихига оид ҳужжатларини ўз ичига олган тўпламлар силсиласида уз аксини топган. СССР тарқалгунга қадар чоп этилган бу китобларда Россия империя- сининг Ўрта Осиё давлатлари билан олиб борган алоқалари ҳам маълум тарзда ўз аксини топган. Уларда, жумладан, бу ердаги данлатлардан юборилган элчиликларнинг мактублари факсимилеси ҳам қисман эълон қилинган. Бундай архив материалларининг қиймати шундаки, уларнинг анчагина қисми бизда сақланиб қолмаган, чунки давлат архивларининг турли сабабларга кўра ўз вақтида ғорат қилинганлиги туфайли улар йўқ бўлиб кетган, мавжудларини эса ана шу манбалардаги нусхалар билан қиёслаш натижасида купгина чалкаш масалаларни аниқлаш имкони туғилади. Ундан ташқари, Ўзбекистон Давлат тарих архивида Оренбург вилояти тарихи архиви материаллари микрофильмлари сақланади. Бу материал- лар Туркистон Россия томонидан босиб олингунга қадар бўлган давр ичида хонликлар ташқи сиёсати ҳақида жуда қимматли маълумотларни ўзида мужассамлаштирган. Архив материалларининг ўзи нодир тарихий манба эканлиги- ни таъкидлаш билан бирга уларни, юқорида эслатилганидек, қўлёзма манбалар билан қиёсий ўрганиш, айниқса, муҳимдир. Бундай тарздаги муқояса ана шу гуруҳ манбалардаги маълумотларни ўзаро тўлдирибгина қолмай, балки холисона ҳақиқатни аниқлашга хизмат қилади, тарихий адабиётлар ва тадқиқотларда жойлашиб қолган бир қатор ноаниқликлар ва нотўғри хулосаларни бартараф этиш имконини беради. Хорижий мамлакатларда чоп этилган материаллар. Бунга АҚШ, Англия, Ҳиндистон, Туркия ва Эронда босилган ва мавзуга бевосита алоқадор асарлар туркуми киради. Масалан, Э. Олвортнинг АҚШда чоп қилинган “Ўзбеклар” моногра- фиясида “Ўзбек дипломатияси” ҳақида анча-мунча фикрлар баён этилган бўлса, хорижий шарқ мамлакатларида эълон қилинган қатор илмий тўпламларга Урта Осиёнингбудавлатлар билан олиб борган алоқалари, турли лаврлардаги ёзишмалари ҳақида қимматли маълумотлар киритилган. Бу материаллар шу давлатларнинг архивларида сақланиб қолган маълумотлар асосида баён этилган. Маълумки, ўзбек давлатчилиги тарихини тадқиқ этишнинг назарий тамойиллари Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг “Тарихий хотирасиз келажак йўқ” асарида тўла- тўкис ўз ифодасини топган. Бундан уч минг йил илгари Аму ва Сир ҳавзаларида пайдо бўлган, суғорма деҳқончилик ва чорвачилик асосида вужудга келган дастлабки давлат уюшмала- ридан ҳозиргача давом этган давлатчилик жараёни ўзига хос тадрижий характерга эга эканлигига асосланиш, четдан бўлган барча ҳужумлар унга у ёки бу тарзда таъсир кўрсатган бўлса- да, аммо асл моҳиятини тубдан ўзгартира олмаганлиги, атрофдан келган халқларнинг бу ердаги асосий туб аҳолига қўшилиб, унинг тили ва маданиятига сингиб кетганлиги, бу минтақада қад кўтарган давлатлар ҳар вақт мустақил ташқи сиёсат юритишга ҳаракат қилиб келганлиги, мустақил давлат- нинг асосий атрибути - дипломатия соҳасида ўзига хос йўл- йўриқ ва анъаналар вужудга келганлиги каби тамойиллар тадқиқотчилар диққат марказида бўлди. Шунингдек, изланиш- лар жараёнида айрим материаллар - хатлар, дипломатик ёзиш- малар, турли воқеаларга оид лавҳаларни қиёсий ўрганишга ҳара- кат қилинди. Айни вақгда, баъзи бир хорижий адабиётларда мавжуд бўлган нотўғри қарашлар, ўтмишда Туркистон сарҳад- ларида қад кўтарган давлатлар ва улар юритган ташқи алоқалар аҳамиятини атайлаб бузиб талқин этиш, уларни сохталаштириш каби қарашларга ишончли далиллар асосида кескин зарба беришга алоҳида эътибор берилди. Тадқиқотнинг асосий ёндашув тарзи дипломатиямиз тарихининг долзарб қирраларини ёритишда миллий маънавиятимиз нуқтаи назарига таянган ҳолда иш кўришга асосланди. Тадқиқотда хронологик нуқгаи-назаридан, юқорида таъкид- ланганидек, қадим замонлардан то XIX асрнинг иккинчи ярмигача бўлган давр ичида юртимиз ташқи алоқаларида рўй берган воқеалар юзасидан фикр-мулоҳазалар баён этилган. Бу узоқ вақт мобайнида Ўрта Осиё сарҳадларида кўплаб давлатлар тарих саҳнасида фаолият кўрсатиб ўтган ва умуминсоний қадриятлар тараққиётида чуқур из қолдирган. Уларнинг ҳарбири юритган ташқи дипломатик алоқаларнинг ўзи махсус илмий изланиш объекти бўлиши мумкин. Бу ерда дипломатия тарихи- 12 \ллллл/.21уои2.сот ки^иЬхопаз! мизнинг ана шу давр ичидаги фақат айрим муҳим муаммолари тадқиқ этилиб, улар ҳақида тарихий очерклар яратилди ва лавҳалар илова қилинди. Барча тарихий очеркларнинг ягона мавзуга бағишланганлиги ва маълум тарзда тадрижий ҳолда бир-бирини тўлдириб борганлиги тадқиқотга тўплам-моногра- фия тусини берди. Унинг XIX асрнинг иккинчи ярмигача бўлган давр билан чекланганлиги хусусида шуни айтиш керакки, Туркистоннинг Россия мустамлакасига айланиши билан бу қадимий ўлка мустақил ташқи сиёсат юритиш имконидан маҳрум этиб қўйилди ва бу ҳол ана шу соҳада юз берган айрим жўзъий атрибутлардан қатъий назар, Ўзбекистон мустақил- ликни қўлга киритган вақтгача даном этиб келди * * * Китобнинг муқаддима, хулоса, «Ўзбек элчилик алоқалари- нингтарихий илдизлари», «Амир Темур дипломатияси», «Ҳофиз Муҳаммад Фозилхоннинг Бухоро миссияси», «Хоразм тарихна- вислигида Хива хонлиги ташқи сиесати», «Лолабошининг Хоразм сафари», «Элчига ўлим йўқ» таомили нега бузилди?», «Поручик Субхонқулов миссияси» бўлимлари Б.С. Маннонов, «Ўрта Осиёнинг араб истилоси арафасидаги дипломатик алоқа- лари» - Б.С. Маннонов ва М. Исҳоқов, «Мўғиллар истилоси арафасидаги дипломатик алоқалар тарихидан» - Ж. Ҳазратқулов, «Темурийлар дипломатияси» - С.Ғуломов, «Бобурийлар даврида Ҳиндистон ва Туркистон алоқалари» - Б.Обидон, «Сафарно- майи Бухоро»да Эрон-Бухоро элчилик алоқалари», «Бухоро- Эрон дипломатик алоқаларига оид Амир Ҳайдар мактублари», «Амир Ҳайдар даврида Бухоро-Россия дипломатия алоқаларига оид маълумотлар», «Ўрта Осиё давлатлари саройларида элчи- ларни қабул қилиш маросимлари» очерклари - Д.Валиева томонидан ёзилган. Тадқиқотнинг «Юртимиз дилломатиясига оид лавҳалар» деб аталган иккинчи қисми материаллари Б.С.Маннонов ва Д.Валиевалар томонидан жамланган. Муаллифлар гуруҳи ушбу китобни тайёрлашда кўрсатган ёрдамлари ва қимматли маслаҳатлари учун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети раҳбарияти, шунингдек, тарих фанлари докторлари - А. Ўринбоев ва Р. Фармоновларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади. I КИСМ. ИЛМИЙ ОЧЕРКЛАР ЎЗБЕК ЭЛЧИЛИК АЛОҚАЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ ИЛДИЗЛАРИ Узбек элчилик муносабатларининг маънавий асосларини, унинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш учун биз биринчи навбатда уч минг йиллик тарихга эга бўлган қадимий давлатчилигимиз анъаналарига мурожаат қилишимиз лозим бўлади. Туркистон сарҳадларидаги икки буюк дарё - Аму ва Сир ҳавзаларида Хитойдаги Хуанхэ ва Янцзи, Ҳиндистондаги Ҳинд ва Ганг, Ироқдаги Фурот ва Дажла, Мисрдаги Нил ҳавзаларида қад кўтарган буюк цивилизациялар билан бир вақтда суғорма- ўтроқчиликка асосланган маданий ҳаёт куртаклари барг ёзган, унинг замирида бундан неча минг йиллар аввал қадимги илк давлатлар вужудга келган. Бу ҳақда бизгача етиб келган ёзма манбаларда қуйидагиларни ўқиймиз: “Хоразмликлар, - деб ёзади Абу Райҳон Беруний ўзининг бундан минг йил олдин битилган )сорул боқия” китобида, - Хоразмга одамлар жойлаша бош- лаганидан тарих олар эдилар, бу Искандардан тўққиз юз саксон йил илгари бўлган эди”1. Демак, бу вақтда, яъни милоддан қарийб 1300 йил илгари, бундай қараганда, 3300 йил аввал Хоразм заминида дастлабки давлатчилигимизга асос солинган экан. Беруний бу ерда қадимги халқларда мавжуд бўлган тақ- вим-календарлар ҳақида маълумот бераётибди. Тақвим- календарь эса фақатгина маданий ҳаёт қарор топган ерда, муайян тартиб-интизом ва қонун-қоидага асосланган давлат- чилик атрибутлари ўрнатилган жойда вужудга келиши мумкин. Беруний бу қадимги давлатнинг қайси қавмга тааллуқли бўлганлиги ҳақида ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини баён этиб кетган. “Шу вақтда, - деб ёзади у, - Кайхусрав Хоразмга кўчиб, турк подшоҳлари устидан ҳукмронлигини юргизган эди. Бу воқеа Хоразмга одам жойлашишидан тўқсон икки йил кейин бўлди”III IV. Бу воқеа, Беруний ҳисобича, тахминан милоддан 1200 йил муқаддам рўй бсрган. Буюк алломанинг таъкидлашига қараганда, Хоразмда туркий шоҳлар қукмронлиги эса ундан анча илгари қарор топган. 2700 йил муқаддам шу заминда зардуштийликнинг муқаддас китоби “Авесто" битилган. Подшоқлик қилиш, шаҳар барпо этиш ва китоб битиш учун давлат, муайян сиёсий тизим мавжуд бўлмоғи лозим. Акс ҳолда буларнинг биронтаси ҳам вужудга келмайди, албатта. Аммо заминимиздаги ана шу қадимий давлатлар фаолияти тафси- лотлари ҳақидаги маълумотларни ўзида мужассам этган мақаллий ёзма манбалар бизгача етиб келмаган. Бунинг сабаби шундаки, араблар Ўрта Осиёни забт этар эканлар, бу ерда илгари мавжуд бўлган барча ёзма ёдгорликларни йўқ қилиб юборганлар. Масалан, Абу Райҳон Беруний юқорида эслатилган ўз асарида Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги араб истилочиларининг Хоразмни забт этгач, бу ердаги ёзма ёдгор- ликларга нисбатан юргизган сиёсати ҳақида шундай ёзади: “Қутайба Хоразм хатини яхши биладиган, уларнинг хабар ва ривоятларини ўрганган ва билимини бошқаларга ўргатадиган кишиларни ҳалок этиб, буткул йўқ қилиб юборган эди. Шунинг учун у (хабар ва ривоятлар) ислом давридан кейин, ҳақиқатни билиб бўлмайдиган даражада яширин қолди”V. Шу сабабли энг қадимги давлатчилик тизимларимиз тўғрисидаги ёзма маълумотлар асосан юнон ва хитой манбалари ёки тош- ларга ўйиб ёзилган битиклар орқалигина бизгача етиб келган, холос. Ўзбек давлатчилик тарихи минг йиллар ичида юз берган сон- саноқсиз воқеалар, хориждан бало-қазодек ёпирилиб келган ёғийларнинг хуружлари, юксалиш ва таназзул даврларига қарамай, узлуксиз давом этган жараёндир. Табиийки, бу давр ичида давлатчилигимизнинг таркибий қисми, унинг ажралмас атрибути бўлган дипломатик муносабатлар ҳам изчил суратда давом этиб келган. Тўғри, у маълум воқеалар таъсирида айрим ҳолларда сусайган, баъзи вақтларда муваффақиятсизликлар гирдобига дуч келган, лекин ҳамма вақт ўз шакл ва мазмунида қадимий туркий урф-одатлар, Мовароуннаҳрдаги азалий туркий ўтроқ ҳамда кўчманчи халқларнинг бу соҳадаги анъаналарини давом қилдирган, уни турли шакл ва кўринишларда ўзида акс эттириб келган. Туркистон сарҳддларида вужудга келган ва фаолият кўрсатган давлатлар ҳукмдорлари томонидан амалга оширилиб келинган дипломатик муносабатлар қадим замонлардан бошлабоқ “элчилик алоқалари” деб юритиб келинган. Бу тушунча узоқ ўтмишга эгадир. Қадимий туркий атамаларни синчковлик билан тўплаб, улар юзасидан кенг кўламли изланишлар олиб борган таниқли туркшунос-луғатшунос Л.З. Будаговнинг таъкидлашича, “элчи” атамаси аслида “эл”, яъни халқ, қабила, жамоа сўзидан келиб чиққан бўлиши мумкин. Бунинг исботи учун у “элланмоқ” - ярашмоқ, дўстлашмоқ, мойил бўлмоқ, “эл турмоқ”, тинч, осойишта, дўстона, бўйсуниб яшамоқ, “эл бўлмоқ” - итоаткор, садоқатли бўлмоқ каби атамаларнм келтиради’. У қадимий қўлёзмаларга таянган ҳолда, “элчи” атамасининг қатор кўринишларига эътиборни жалб этади. Масалан, фавқулодда элчи - “элчийи махсус”, “элчийи кабир” ёки “буюк элчи” атамалари билан юритилган бўлса, “ўрта элчи” ва “кичик элчи” атамалари оралиқ элчиларга нисбатан ишлатилган. “Ишур элчи” атамаси эса бошқа мамлакатга бора туриб, йўлдаги мамлакат сарҳад- ларидан ўтаётганда унинг ҳукмдорига ташриф буюрган элчиларга нисбатан қўлланилган. Шунингдек, бошқа юртларга йўлланган вакилга топширилган вазифанинг “элчилик” деб аталганига, ўзаро элчилар алмашувини эса “элчилашмоқ” атамалари билан юритилганлигига ҳам ишора қиладиVI VII. Айни вақгда Л.З. Будагов «элчи» атамаси туркий давлатларнинг ўзаро муносабатларида қадимдан қўлланилиб келинган “ялавач” атамаси билан боғлиқ бўлиши мумкинлигига ҳам эътиборни тортади. Бунда у мазкур иборанинг “элчи” маъносида ишлатилиб келинганлиги исботи учун “Муҳаммад пайғамбар Худонинг (оллоҳнинг) ялавачи”, деган калимани келтирадиVIII. Бу икки атаманинг ўзаро ботлиқлиги ҳақида баҳс юритиш мумкин, албатта. Аммо “ялавач” сўзининг “элчи” маъносида ўз вақтида кенг қўлланилгани тарихдан маълум. Бунинг учун Хоразмшоҳ- лар - ануштегинлар (1097-1231) даврида фаолият кўрсатган элчиларнинг “ялавач” деб аталганини. мўгуллар истилоси арафасида ва ундан кейинги сиёсий воқеаларда муҳим ўрин тутган Маҳмуд Ялавач’ (Элчи) фаолиятини эслатиб ўтиш кифоя қилади. Америкалик шарқшунос Эдвард Олворт ўзининг “Ҳозирги ўзбеклар” монографиясида Туркистон дипломатияси тарихига назар ташлар экан, у ҳам “элчи” атамасининг қадимийлигига ва унинг замирида яширинган кенг қдмровли маъноларга эътибор беришга ҳаракат қилади. “Марказий Осиёда, - деб ёзади у, - дипломатия ғояси балки чигатой тилидаги “элчилик” сўзининг таъсири остида пайдо бўлгандир. Бу сўз “дипломатнинг фаолияти” ёки “яқин алоқалар” ёхуд “қабила (эл) ичидаги муносабатлар” маъносини англатади”IX X. Бу фикрларга, умуман, қўшилиш мумкин. Уларни давом эттириб шуни айтиш керакки, демак, дипломатия тарихимиз жуда қадим замонларданоқ туркий қавмлар ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш, “эллар” орасидаги низоларга барҳам бериш, ўзаро яхши муносабатларни йўлга қўйиш тарзида вужудга келган ва у аста- секин туркий қавмларнинг ўзаро борди-келдиларидаги энг яхши анъаналарни ўзида мужассамлаштира бориб, изчил қонун- қоидаларга эга бўлган дипломатик муносабатлар тарзида, яъни “элчилар муносабатлари”га айланган. Эдвард Олворт бу масала юзасидан ўз мулоҳазаларини баён этар экан, у Марказий Осиёнинг жанубий қисмларида айрим ҳолларда элчи ва элчилик ўрнига “сафир” ва “сафорат” атамаларининг ишлатилганлигига ҳам ишора қилади. Араб ва форсий тилли давлатларда бу ҳол мавжуд, албатта. У жойлардан Туркистон сарҳадларида қад кўтарган давлатлар ҳукмдорларига йўлланган элчиларни шундай деб атаганлар. Аммо Туркистоннинг ўзидан бошқа давлатларга юборилган расмий вакиллар ҳамма вақт “элчи” ва уларнинг ваколати “элчилик” деб юритилган. Бу ерда шуни ҳам айтиш керакки, айрим ҳолларда форсий тилли юртлардан келган давлат вакиллари ҳам уларнияг ўзлари томонилан “элчи” деб аталган лар. Бу ҳол қадимий Туркистонда қарортопган “элчи” на “элчи- лик” атамаларининг бошқа минтақаларга ҳам тарқалганлигидан далолатберади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор, албатта. Улардан бири шуки, тарихда ушбу заминда қарор топган ва фаолият кўрсатган кўпгина давлатлар атроф юртлар, шу жумладан. форсий ҳамда арабий тилли мамлакатларни ҳам ўз тасарруфига олган ва узоқ муддат ичида улар ана шу давлатлар сиёсий, иқтисодий ва маданий атамаларининг бир-бирига ўтишига. баъзи ҳолларда эса умумий атамага айланишига шароит туғдирган. Марказий Осиё минтақаси дипломатияси тарихида “элчи” ва “элчилик” атамаларининг ана шундай жараёнларни тасдиқловчи бир омилга айланганлиги кўзга ташланади. Узбек элчилик муносабатларининг маънавий асослари ҳақида гап кетар экан, унинг дастлабки илдизларини Мовароуннаҳр давлатчилигининг илк ёзма манбаси “Авесто”дан қидириш лозим бўлади. Бундан уч минг йил илгари Аму ва Сир дарёлари ҳавзасида вужудга келган ва юксак суғорма деҳқончиликка асосланган қадимги туркий цивилизациядан мужда берувчи ушбу муқаддас китобда бошқа эллар билан мулоқот масалаларининг асл маънавий моҳиятлари эрк, ўзаро тенглик ва ватанпарварлик каби қадриятларга тааллуқли тушунчалар ўз ифодасини топган. Масалан, Зардушт Хат (нома)ларидан иборат «Авесто»нинг иккинчи китоби - “Ёсин’’нинг 14- башоратида худо “Мен эзгу фикр (ният)ларни, эзгу сўзларни ва эзгу амалларни еқтираман”, дейди. Зардуштийлик иймонининг ҳаётда фикрлар софлиги, сўзнинг собитлиги, амалларнинг инсонийлиги каби уч таянчга асослангани таъкидланади “Берган сўзнинг устидан чиқиш, унга содиқ қолиш, савдо-сотиқларда шартномаларга қатъий амал қилиш, қарзни вақтида тўлаш, алдамчилик ва хиёнатдан холи бўлиш” иймонлиликнинг кўринишлари сифатида талқин этилади1 Ана шу яхши сифатлар кундалик ҳаётда, бошқа одамлар ва қавмлар билан олиб бориладиган муносабатларда осойишталик ҳамда бахтли ҳаёт кечириш йўлини таъминловчи омил бўлиши уқтирилади. Download 1.34 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling