Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet6/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

бўйи (яъни қадди-қомати),
Келишган бўлса, қадди-қомати келишган
(киши) одамлар орасида яхши бўлади!"XIX XX.
Юсуф Хос Ҳожиб ўз давлатининг вакили сифатида ўзга юртларга юборилишга лойиқ топилган кимсалар ана шу хислатлар билан бир қаторда, доно ва ширинсўз, нотиқ бўлишлари ҳам керак, деб ҳисоблайди. Унинг ёзишича:
Тили ширин ҳам(да) кўнгли очиқ (бўлиши) керак, Сўзи ёқимли ҳам(да) жуда ақлли (бўлиши)керак.
Тили ширин киши ёқимли бўлади,
Сўзи ёқимли бўлса, кишининг иш(лар)и манзур бўлади,
Сўзи юмшоқ, шакардек ширин бўлса, Ширин сўзга улуғ ҳам, кичик ҳам юмшайди. Элчининг иши мутлоқ сўз(лар)дан иборат (яъни сўзлар орқали битади), Сўзи яхши бўлса, (у) тилагини топади
Умуман олганда, Юсуф Хос Ҳожиб даҳоси билан юзага келган ушбу қомусий асарда ана шу тарзда бундан қарийб минг йил олдин туркий дипломатиянинг ўзига хос қонун-қоидалари чизиб кўрсатилган. Юқорида таъкидланганидек, бу борада ушбу асарда баён этилган фикр мулоҳазалар биргина муаллиф яшаган даврнинггина маҳсули бўлмасдан, балки уларга туркий дипломатиясига хос маънавий хислатларнинг муаллиф яшаган замонгача ўтган неча асрлар мобайнида ривожланиб келган
якуни сифатида ҳам қаралмоғи лозим бўлади. Худди шунингдек, “Қутадғу билик”да тавсифланган элчилик ҳақидаги мулоҳазалар сўнгги асрлардаги ўзбек давлатчилиги дипломатиясининг янада такомиллашуви учун ҳам дастуриламал вазифасини ўтаб келди.
Бу вақтда давлатчилик масалаларига бағишланган битиклар ичида XI асрда ёзилган яна бир асар - “Сиёсатнома” ҳам диқ- қатга сазовордир Давлатни бошқариш усуллари ва сир-асрорлари тавсифидан иборат ушбу асар илк ўрта асрларда Марказий Осиёда фаолият кўрсатган қудратли давлатлардан бири ■ Салжуқийлар ҳукмронлигига бағишланган. Араб халифалиги- нинг ожизланиши натижасида қад кўтарган туркий давлатлардан бири — Салжуқийлар империяси ўғуз турклари ёки туркманларга нисбат берилади. Бу давлат Ўрта Осиёнинг ғарби - жанубий қисмларидан Сурия ва Фаластингача бўлган сарҳадларни ўз ичига олган. В.В. Бартольднинг таърифича, илк ўрта асрларда ташкил топган туркий давлатлар ичида салжуқийлар имлерияси мусулмон дунёсида энг катта аҳамиятга молик давлат бўлган. Бу давлат ҳукмдорлари ер эгалигида шарқда янгилик бўлган “икта” тизимини жорий этишган. “Сиёсатнома” муаллифи Низомулмулк ана шу давлат гуркираган пайтда ҳукмронлик қилган султонлар - Алп Арслон (1063-1072) ва Малик шоҳ (1072-1092) даврларида вазирлик лавозимида фаолият кўрсатган. У салжуқийлар давлатида исмоилий асосинлар тариқатининг ёйилишига қарши курашган. Шунинг учун ҳам 1092 йилда ана шу тариқат тарафдорлари томонидан ўлдирилади. Айрим маълумотларга қараганда, унинг китоби муаллиф вафоти туфайли тамомланмай қолган ва у XII аср бошларида бошқа бир муаллиф томонидан тўлдирилиб, бир бутун асар ҳолига келтирилган. Ҳар ҳолда шарқшунослик фанида ушбу асар Низомулмулкка нисбат берилиб келинади. У ҳақиқатан ҳам давлатчилик муаммоларига бағишланган ўша даврдаги шу тахлитдаги битиклар ичида ўз мазмуни ва аниқ масалаларни ўртага ташлаганлиги билан ажралиб туради. Бу асар илк ўрта асрларнинг муҳим ёзма манбалари қаторида кўп тилларга таржима қилинган. Унинг асли форс тилида битилган.
Эллик бир бобдан иборат ушбу асарда давлатни бошқариш билан боғлиқ жуда муҳим масалалар ўртага ташланган. Унда ҳукмдорнинг адолат юзасидан олиб бориши лозим бўлган сиёсати мезонларидан тортиб, қози, раис, хатиб, мухтасиблар, 24
\ллллл/.21уои2.сот ки^иЬхопаз!
қатто хизматкорлар ва чопарларнинг вазифалари хусусида, ҳарбий кучларга муносабат, ҳукмдор хизматидагиларни инъом- лаш, рутбаларнинг аҳамияти ва бошқалар ҳақида эътиборга молик фикр-мулоҳазалар баён этилган. Ўз асарининг махсус бир бобини Низомулмулк элчилик борди-келдилари, яъни давлатнинг ташқи муносабатларини ташкил этиш масалаларига бағишлаган. Бу боб “Элчилар ва уларнинг хизматлари ҳақида” деб номланган Муаллиф элчилик алоқаларига ҳамма вақт катга аҳамият бериш лозимлигини, ташқи сиёсат ҳар бир даалатнинг диққат марказида бўлишини алоҳида таъкидлайди. Унинг ёзишича, бу соҳада эришилган ютуқлар мамлакат қудратини мустаҳкамлайди, ҳукмдор обрў-эътиборини юксакликка кўтаради, йўл қўйилган хатолар эса кутилмаган салбий оқибат- ларга олиб келади. “Ҳукмдорлар, - деб ёзади Низомулмулк, - бир-бирларига нисбатан катга ҳурматда бўлиб келганлар, элчи- ларни эъзозлаганлар, бу уларнинг мартабалари ва эътиборлари- нинг ошишига имкон яратган. Ҳатто ўзаро душманлик зоҳир бўлган пайтларда ҳам элчиларга нисбатан одатдаги яхши муомалада бўлинган, чунки тескариси номаъқулдир'”.
Муаллиф ўз китобининг элчилик муносабатларига бағишлан- ган ушбу бобида шу масалага оид жуда кўп тафсилотларни, ҳатто хориждан келган элчиларни қабул қилганида ўзи йўл қўйган хато-камчиликларни ва унинг оқибатларини тавсифлаб, ҳукмдорларга, умуман, бу соҳа хизматига тааллуқли барча вазифадорларга ташқи алоқалар билан боғлиқ ҳар бир воқеага ғоят эҳтиёткорлик ва синчковлик билан ёндашиш лозимлигини у\тиради. Шу билан бирга, у хорижий давлатларга элчи сифа- тида юборилишга мўлжалланган кишилар қандай хусусиятларга эга бўлишини ҳам бирма-бир кўрсатишга ҳаракат қилади. “Элчиликка лойиқ кўрилган кимса, - деб ёзади муаллиф, - давлатпаноҳ хизматидагилардан танланмоғи лозим. У даврада бўшанг ва тортинчоқ бўлмаслиги, аммо ҳаддан зиёд сергап ҳам бўлмаслиги керак. Айни вақгда у кўп саёҳат қилган, ҳар бир илм соҳасидан маълум даражада хабардор, хотира қуввати кучли, эҳтиёткор, ўз қадрини билувчи ва кўркам кўринишли
1.Сиасет-наме Книга о правлении вазира XI столетия Низам аль- Мулька. (Перевод, введение в изучение памятника, примечания проф. Б.Н. Заходера) Изд-во Академии наук, Москва-Ленинград, 1949. с. 101. киши бўлмоғи лозим. Бунинг устига, у олим ва улуғ ёшли бўлса, яна ҳам яхши. Агар элчи сифатида нодим юборилса, кўпроқ ишончли бўлади. Мабодо бу вазифага шижоатли ва ботир ҳамда суворийликда моҳир киши тайинланса янада яхши. Чунки у борган жойида мамлакатимиздаги барча фуқароларнинг ўзига ўхшашлигини намойиш этади. Элчи пайғамбар авлодидан бўлса - бу ҳам яхши. Чунки у ўз насаби ва келиб чиқиши биланоқ катга ҳурматга сазовор бўлади”'. Элчилик алоқаларига багиш- ланган бобни муаллиф қуйидаги сўзлар билан якунлайди: “Элчи ҳукмдорнинг феъл-атвори ва ақл-заковатини ўзида акс эттира- диган шахсдир”XXI XXII.
Шунингдек, дипломатияга оид масалалар салжуқийлар импе- риясидан ажралиб чиққан Хоразмшоҳлар ануштегинлар (1097 1231) салтанатига бағишланган қатор тарихий манбаларда ҳам у ёки бу тарзда ўз ифодасини топган. Масалан, шундай асар- лардан бири - Шаҳобиддин Муҳаммад ан-Насавийнинг “Сул- тон Жалолиддин Мангубердининг ҳаёти”XXIII китобида бир қанча ибратли лавҳалар келтирилганки, улар ХШ асрнинг биринчи ярмидаги ғоят мураккаб тарихий шароитларда дипломатиямиз тарихида намоён бўлган нодир ва ибратли воқеликлар ҳақида тасаввур беради. Мўғуллар истилоси туфайли тарих саҳнасидан тушиб кетган улкан давлат - Хоразмшоҳлар империясининг сўнгги султони Жалолиддин Мангубердининг котиби томони- дан битилган ушбу китобда умуман Марказий Осиёдаги ўша давр давлатлараро муносабатларининг кўпгина қирралари ғоят катта моҳирлик билан тасвирланган.
Буюк Амир Темурнинг жаҳон сиёсат майдонига чиқиши билан бопгланган маданий ренессанс туфайли Ўрта Осиёда ўша пайтгача тарихимизда мисли кўрилмаган даражада улкан ўзгаришлар юз берди. Бу жараён сиёсий воқеалар тавсифига бағишланган юзлаб тарихий асарларнинг вужудга келишида ҳам ўз ифодасини топди. Амир Темурнинг қутлуғ назари тушган Низомиддин Шомийнинг “Зафарнома”си ва ўндан кейин битилган Шарафидлин Али Яздийнинг “Зафарнома” асарлари
каби битикларда бошқд тарихий воқеалар қаторида Соҳибқирон амалга оширган дипломатия соҳасидаги алоқаларига ҳам катта ўрин берилган. Бу даврдаги ўзбек дипломатияси тамойиллари учун буюк ҳукмдор ўз “Тузуки Темурий”ида баён этган фикр- мулоҳазалари ҳамда йўл-йўриқпари асос бўлган. Маълумки, бу асарда Соҳибқироннинг жамиятга, ижтимоий-сиёсий ҳаётга қарашлари, у вужудга келтирган улкан империянинг сиёсий ва ахлоқий принциплари ўз ифодасини топган. Шу билан бирга, ушбу нодир асар автобиографик сажияга ҳам эгадир. Темур- шунос олимларнинг фикрича, “Тузуки Темурий” Амир Темур томонидан давлатни идора қилиш мажмуи сифатида битилган (ёки оғзаки тарзда муншийларга айтиб ёздирилган) бўлиб, унинг ворислари учун дастуриламал вазифасини ўташи лозим бўлган. Бу асар Амир Темурдан анча кейинроқ форс тилидаги таржима - нусха орқали дунёга тарқалган. Ваҳоланки, унинг асли туркийда ёзилганлигини кўпчилик мутахассислар таъкид- лаб келмоқцалар. У Х!Х асрда Хива ва Қўқон хонликларида ўзбекчага ўгирилган. Қўқон хони Муҳаммад Алихоннинг топшириғи билан ушбу асарни ўзбек тилига таржима қилган Хўжанд қозиси Набижон Маҳмуд ўз таржимасининг кириш қисмида ушбу асарнинг аслида туркийда яратилганлигини қайд этгани ҳолда, хон тилидан унинг ҳукмдорлар учун нақадар катта аҳамият касб этиб келганлиги тўғрисида қуйидагиларни ёзиб қолдирган: “Бир нусха кутуб ичра бор эрдиким, жаддий бузруквори Ҳазрати Амир Кабир ал-муштаҳар билвиқойе ва асотир, умдатан ҳавоқин-иззамон Амир Темур Кўрагон ўз аҳ- вол ва атвор, юриш ва қўнуш, мусолоҳа ва муҳориба воқеотини туркий луғот бирла ёзиб эрди ва анинг бир кимса иқтизои вақт ила форсий тақририга оид қилиб эрди. Ул нусхаи форсийнинг ҳазрати шаҳриёрий маънишикор манзур ва малҳуз айлагач, буюрдиким, “Жаддий бузрукворим Амир Темур Кўрагон воқеатидин агарчи салотин ибрат олиб ҳукумат ва тасҳир муомаласин ўрганурлар, баҳодир ва сипоҳ ҳам вафо- дорлик ва хизматгузорлик русумини андин таълим олғусидур. Муносиб кўринурки, бу нусха яна туркий тақрирға рожеъ бўлғай. Такаллуфсиз ва истеъмоли алфози латифа ва ғариба
бўлмагай, балки асвоқ ва навоҳи ақлининг муқоварасиға мувофиқ келғай. Токим барча баҳодир ва сипоҳга маҳфҳум бўлғай”1.
Дарҳақиқат, ушбу нодир асар ҳукмдорларга бошқарув йўл- йўриғларини кўрсатувчи тенги йўқдаражадаги бир насиҳатнома ёки ибратномадир. Ундан кейинги шоҳ ва хонлар томонидан бу мавзуда битилган қатор асарлар (масалан, машҳур “Бобур- нома”, “Тарихи Рашидий”, “Ҳумоюннома” каби) шу буюк даҳо китобининг бевосита таъсири остида пайдо бўлгандир. Аммо шуни ҳам таъкидлаш жоизки, “Тузуки Темурий”нинг ўзида кўп жиҳатдан қадимий туркий битикларда, масалан, “Қутадғу билик”да баён этилган давлатни идора қилиш усул- лари, дўсту душман билан олиб бориладиган муносабатлар мезонлари, оқилу фозилларга таяниб иш кўриш зарурияти каби фикр-мулоҳазаларга таянилганлиги ва улар янада такомиллаш- тирилганлиги кўзга ташланади. Демак, давлатчилигимиз соҳасига оид қадимий битикларда ўз аксини топган масалалар асрлар оша янада сайқаллашиб борган, улар маълум шароит ва замон талабларига мослаштирилган ҳолда ривожлантириб келинган.
Бундан кейинги даврларда фаолият кўрсатган давлатчили- гимизнинг турли босқичларида ёзилган қатор тарихий-дидак- тик асарларда ҳам ўзбек дипломатиясига хос услуб ва маънавий асослар янада тараққий топди ва бу соҳага оид масалаларга аниқликлар киритилди. Бу ерда биз бундай асарларнинг ҳар бири устида тўхталиб ўтириш имконига эга эмасмиз. Уларни қиёсий ўрганиш ва бу соҳадаги илмнинг тадрижий тараққиё- тини таҳпил этиш масаласи махсус мавзудир. Шунинг учун ҳам бу ерда ана шундай асарлардан бири - Хожа Самандар Термизийнинг “Дастур ул-мулук” асаридаги дипломатия маса- лаларининг турли қирраларига бағишланган саҳифаларидан бир-икки мисол келтириш билан чекланамиз.
Бу асар XVII асрдаги Бухоро ҳукмдори Субхонқули Муҳам- мад Баҳодирхонга (1680-1702) багишланган бўлиб, муаллиф
/. Амир Темур Кўрагон. Тузуки Темурий. (Араб алифбосидан кирилл алифбосига ўгириш, сўзбоизи, луғат ва изоҳ муаллифлари: Ҳ. Бобобеков, Ҳ Бобоев, А. Куронбеков) Тош., 1999. 13- 14-бетлар. уни “Дастур ул-мулук” - “Подшоҳдарга қўлланма” деб номла- ган1. Муаллиф ўз замонасининг буюк адиб, тарихнавис ва шоирларидан бири бўлган. Катта салоҳият эгаси Хожа Самандар ўз асарини нафақат унгача яратилган ва панд-насиҳат услубида битилган асарлардан, балки шахсий тажрибасида учраган воқеликлардан ҳам таъсирланиб ёзган кўринади. Чунки бу ҳар томонлама етук аллома Жонийлар сулоласидан бўлган Бухоро хонлари - Абдулазизхон (1645-1680) ва Субҳонқулихон ҳукм- ронлиги даврларида ўз бошидан жуда кўп воқеаларни кечирган ва уларнинг бевосита иштирокчиси ҳамда гувоҳи бўлган. Масалан, Абдулазизхон вақтида Бухоро сарҳадларига бостириб келган хоразмликларга қарши ташкил этилган юришда қатнаш- ган, Субҳонқулихоннинг 1685, 1693 ва 1695 йилларда Балх вилоятига уюштирган ҳарбий тадбирларининг бевосита ишти- рокчиси бўлган. Унинг шахсий ҳаётида рўй берган воқеалар ичида бизнинг мавзу учун энг муҳими шуки, Хожа Самандар Субхонқулихонга қарши бош кўтарган Самарқанд ҳокими Хожа Қули ҳузурига икки марта элчи сифатида юборилади ва у ерда Бухоро хони номидан ўзаро келишмовчиликни бартараф этиш юзасидан музокаралар олиб боради3. Демак, ўз асарида элчилик масалаларига алоҳида эътибор берган адибнинг ўзи бевосита дипломатик амалиёт билан ҳам шуғулланган.
Хожа Самандар ташқи муносабатларни яхшилашда, бошқа мамлакатлар билан алоқалар даражасининг замирида элчилик ғоят катта, айрим ҳолларда ҳал қилувчи аҳамиятга моликлигини алоҳида таъкидлайди. Шунинг учун ҳам элчининг даставвал ўз ватанининг садоқатли фарзанди, яъни ватанпарвар бўлиши, ўз ҳукмдори ва мамлакатининг шон-шавкати учун жонини фидо этишга ҳамиша тайёр туриши лозимлигини уқтириб ўтади.
7. Хожа Самандар Термизий. Дастур ул-мулук (Подшоҳларга қўлланма). Жаббор Эсонов таржимаси, Ғафур Ғулом номидаги адабиёт ва санъат нашриёти Т, 1997. Бу асар ўз вақтида рус тилига таржима қилиниб, Москвада чоп этилган эди. Қаранг: Ходжа Самандар Термези Дастур аль-мулук (Назидания государям). Перевод с персидского, предисловие, примечания и указатели М.А. Салахетдиновой. Изд-во “Наука". Главная редакция восточной литературь/, М., 1971.

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling