Дипломатияси тарихидан тарихий очерклар ва лавҳалар Тошкент 2003 Академик М. М. Хайруллаев умумий таҳрири остида


Download 1.34 Mb.
bet9/65
Sana31.01.2023
Hajmi1.34 Mb.
#1143038
TuriДиплом
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65
Bog'liq
ЎЗБЕК ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИДАН

1. Шомий. Зафарнома, 133-бет.
81
\ллллл/.21уои2.сот киШЬхопаз!
ўғилларини) ўз ихтиёрига юборилишини талаб қилган. Улар унинг аъёнлари қаторида ҳаёт кечирганлар, шаҳзодаларга кўрсатилиши лозим бўлган ҳурмат-эъзозга лойиқ топилиб, барча юришларда Соҳибқирон атрофида маълум вазифа бажариб келганлар. Бундан кузатилган мақсад аён эди. Бу ҳам ўзига хос дипломатик услуб бўлиб, у асосан кафолат сифатида кўлланилар эди. Чунки, бирин- чидан, ўз фарзанди юксак ҳукмдор ихтиёрига юборилган ҳар қандай ҳоким итоатсизликтадбирларини амалга оширишдан олдин валиаҳд тақцирини ўйлашга мажбур бўлган бўлса, иккинчидан, агар шундай воқеа содир бўлганда Амир Темур унинг ўрнига дарҳол валиаҳдни тайинлаши ҳам мумкин бўлган. Бу усул Амир Темурдан кейинги ҳукмдорлар томонидан ҳам доимий тарзда ишлатилиб келинганлиги тариҳдан маълум. Ушбутаомилга фақат шарқ подшоҳлари амал қилиб колмасдан, у Оврупо қироллари томонидан ҳам изчил суратда қўлланиб келинган. Низомиддин Шомий ўз асарида Амир Темурнинг ана шу масала билан боғлиқ бўлган сиёсати ҳақида жуда кўп маълумотлар келтирган. Масалан, “Зафарнома”нинг “Амир Соҳибқироннинг Кичик Лур бузғун- чиларини даф этишга юзлангани баёнида” деб номланган бобида, жумладан, қуйидагилар битилган: “Туркларнинг барс йилига мувофиқ келган етги юз саксон саккизинчи (ҳижрий) йили (милодий 1386 йил) Амир Соҳибқирон Ферузшоҳга етди. Шу ерда Саййид Камолиддин палос ўпишга етиб келди ва ўғли Саййид Ғиёсиддинни Амир Соҳибқироннинг мулозимлигига мансуб этди. Амир уни иззат-икром билан қаршилаб, подшоҳона марҳаматлар кўрсатди”1. Бу ҳол, шубҳдсиз, ўз валиаҳдини Соҳибқирон хизма- тига юборган ҳукмдорнинг Амир Темурга бўйсуниши ёки унинг таъсирини тан олганлигини билдирувчи энг ёрқин аломат эди. Турк тарихчиси Исмоил Ақанинг ёзишича, Амир Темур ва Боязид Йилдирим ўртасидаги муносабатлар қалтис тус олганда, Темур турк султонцдан бошқа талаблар қаторида унинг валиаҳдини ўз ҳузурига юборилишини ҳам қатьий қўйган. Бу талаб Боязидни ларзага келтирган ва у ўз вазирига: “Кучимиз ва шиддатимиз бор. Энди урушга тайёр бўлишимиз керак”, - деганXC XCI Шундан кейин, турк султони Амир Темурга элчилар орқали ультиматив сажиядаги ўз мактубини йуллаган бўлса ажаб эмас. Боязид Йилдирим олдига ана тундай талабнинг кўндаланг қўйилганлиги манбалардан ҳам маълум. Масалан, Низомиддин Шомий бу тўғридаги Амир Темурнинг, агар турк султони бу борадаги унинг талабини бажо келтирса, икки ўртада бўлиши мумкин бўлган тўқнашувга барҳам берилиши ҳамда турк султони ўз юртидаги ҳукмронлигини бемалол давом этгиравериши мумкинлиги ҳақидаги фикрларини келтириб, жумладан, қуйидагиларни ёзади: “Амир Темур турк элчиларига: “Бориб Боязидга айтинглар, ўз ўғлини ҳам бизнинг ҳузуримизга юборсин, токи биз унга шундай иззат-эҳсонлар кўргазайликки, бундайни ўз меҳрибон отасидан ҳам кўрмаган бўлсин, уни фарзандликка қабул қилиб, Рум мамлакатини Йилдирим Боязидга топшираман, ваҳшат ва гина тиконлари ўртадан кўтарилиб, у бундан кейин данлат ва комронлик боғидан омонлик гулбаргини тергай, шаҳарлар, халқлар амину омонлиқ ва фаровонликда, фароғату осудаликда бўлғайлар, бунинг савоби (у дунёда) бизнинг давлатимиз замонига мансуб бўлгай”1.
Амир Темур бошқа ҳукмдорларга элчилар юборар экан, улар- га юклатилган миссиянинг аҳамиятига қараб ўз номидан иш кўрувчи бундай одамларнинг эътиборли, эл-юрт ичида танил- ган, ақл ва заковатли бўлишига катта эътибор берган. Унинг аъёнлари ҳам ана шундай кишилардан иборат бўлган. Буни италиялик тожир Мигнанелли асарида келтирилган қуйидаги сатрлар тўла исботлайди: “Темурнинг кишилари, - деб ёзади у, - жуда ҳам кўркам эдилар, улар насли-насабига кўра ҳам улуғвор кўринарди. Улар олий хусусиятли, фаросатли, машҳур, ёшига қараб мансабдор бўлган кишилар эди. Темурнинг шундай одамлари бор эдики, улар араб, юнон, ҳибру (яҳудий) ва бошқа қатор тилларни билардилар, осмон илми, геометриядан машҳур эдилар"XCII XCIII. Соҳибқирон элчиларни ҳам ана шундай кишилардан танлаганлигига шубҳа қолмайди.
Манбаларда келтирилган Амир Темур дипломатик алоқала- рига доир материаллар шундан далолат берадики, Соҳибқирон элчиларни танлашла ғоят эҳтиёткорлик кўрсатган, ўз аъёнлари ичидан энг садоқатли, билимдон ва ҳушёр кимсаларнигина бу ишга лойиқ кўрган.
Бу ўринда Соҳибқирон, фикримизча, тўла-тўкис қадимий туркий дипломатияга хос бўлган урф-одатларга қаттиқ риоя қилган. У, шубҳасиз, бу соҳа учун ғоят қимматли саналган, XI асрда битилган ва қадимий дипломатия сир-асрорларини ўзида ифода этган туркий тилдаги қомусий асар - “Қутадғу билик" билан яхши таниш бўлган.
Амир Темур ташқи сиёсатига ўз ҳаётини бағишлаган унинг садоқатли элчилари орасида Испанияга бориб, у ерда Амир Темур элчиси сифатида маълум муддат турган ва Кастилия элчилари билан Самарқандга қайтган Муҳаммад Ал-Кеший сингари зукко дипломатлар бор эди. Амир Темур салтанатининг машҳур дипломатларидан бири - Муҳаммад Ал-Кеший ҳақида маълумотлар кам учрайди. Оврупо мамлакатларига Амир Темур мусулмон дипломатлардан фақат Ал-Кешийни юборишни лозим топган. Бу нарса Ал-Кешийнинг юксак маданиятли ва саводли бир киши бўлиши билан бир қаторда унинг маълум даражада Оврупо тилларидан, ҳеч бўлмаганда унинг бирон- тасидан хабардор бўлганлигини билдиради. У Испанияга етиб бориб, унинг қироли Ҳенрих Ш ҳузурида Шарқнинг буюк императори - Амир Темурнинг шахсий вакили сифатида жуда катта ҳурмат-эътиборга сазовор бўлади, қирол саройларидаги йиғинларда катта обрў қозонади. Ҳенрих III унга Руи Гонса- лес дё Клавихо раҳбарлигидаги ўз элчиларини қўшиб, ҳурмат-эҳтиром билан Самарқандга қайтарадиXCIV.
Бу ажойиб дипломатни шу соҳанинг яна бир етук вакили - Жалолиддин Кеший билан таққосласа бўлади. У Амир Темурга асосан Мовароуннаҳрда мустақил ва бир бутун давлатни барпо қилиш йилларида катта хизматлар кўрсатганди. Масалан, Шара-
фиддин Али Яздийнинг ёзишича, Жалолиддин Кеший ортиқча қон тўкилишининг олдини олиш мақсадида ўз талабига муво- фиқ Амир Темур томонидан Хоразм волийси Хусайн Сўфи ҳузурига элчи тариқасида юборилганди.
“Мавлоно Жалолиддин хайрихоҳлик юзини Хоразм томон қаратди ва ул муҳим (вазифа)ни раҳми шафқат йўли билан ҳал этмоқчи бўлди. У ерга боргач, - деб ёзади Яздий, - дониш- манд уламо ва динпарвар пешволарга хос бўлган насиҳат ва хушмуомалалик билан сўз қотди; низони тубдан бартараф этиш ва фитна оловини ўчириш учун оятлар ва исботига ҳадислар келтирди. Аммо пайти бўлмагани учун нотиқнинг гапдонлиги ва сўзга чечанлиги фойдаси бўлмади ва натижа бермади. (Мисра: Қулоғи кар, эси йўқ (одамга) чиройли нутқ сўзламоғдан не фойда) Ҳусайн Сўфи (у айтган) сўзларни қабул қилмади ва у шундай ҳақиқатгўй улуғ кишини қамаб қўйишга журъат қилади”1.
Амир Темур аъёнлари ичида бундай ажойиб дипломатлар кўп бўлган. Амир Темур Тўхтамишга юборган элчи Шамсиддин Алмолиқийни Низомиддин Шомий шундай таърифлайди: “У иш кўрган, ақлли, ҳушёр, донишманд бир киши эди. У бориб ширинсуханлик билан кўнгилга ёқар гапларни айтиб, сўзнинг уланишу ривожига риоя қилган ҳолда мақсадни адо этди. Унинг сўзлари подшоҳ ва амирлар қалбига таъсир кўрсатиб (Тўхта- мишхон) сулҳу сафога мойил бўлди ва Шамсиддин Алмоли- қийни сийлаб, ҳурмат билан қайтарди...”XCV XCVI. Бу ҳақда Шомийдан яна бир мисол келтириш мумкин. Амир Темур Деҳлини қўлга киритгач, атроф рожаларга элчилар юбориб, уларни тобеликка даъват этади. Бу дипломатик хизмат ҳам Темур атрофидаги ғоят эътиборли шахсларга юклатилганлигини кўрамиз, “Деҳлининг Ферузобод дарвозасидан чиққанларида (Амир Темур) - деб ёзали Шомий, - бундан илгарироқ лашкаргоҳдан элчилик расми билан Лаҳовар тарафига жўнаган Термез саййидларидан бўлмиш Худовандзода Саййид Шамсуддин ва Аловуддин ноиб- лар қайтиб келдилар ва Ҳинд вилоятларидан баъзисини ҳокими бўлган Баҳодир Наҳор қуллик чизиғига бош қўйиб, жума куни палос ўпиш шарафига мушарраф бўлажагини арз қилдилар”’.
Айни вақтда Амир Темур давлатлараро ғоят нозик ва қалтис вазифаларни адо этишда юборилган элчиликлар бошлиқлигига ўз фарзандлари ёки набираларидан бирини тайинлаган ҳолларга ҳам дуч келамиз. Масалан, Соҳибқирон Мовароуннаҳр тахтига чиққдч, Ҳиротдаги куртлар сулоласи намояндалари билан музо- каралар олиб бориш учун юборилган элчиликни бошқаришни ўз тўнғич фарзанди - валиаҳди Жаҳонгир Мирзога топширган. Бу ҳақда яна бир воқеани келтириш мумкин. Манбалардан маълумки, Соҳибқироннинг суюкли набираси - Муҳаммад Тарағай Улуғбек жуда ёшлигиданоқ ўз ақл-заковати ва ўткир зеҳни билан атрофдагиларнинг таҳсинига сазовор бўлган. Амир Темур Султон Боязидга юборган элчиликларининг бирига энди 8-9 ёшларга кирган ана шу набирасини бошлиқ қилиб юборади. Бу ҳақда маълумот келтирилган манбада унинг топширилган вазифани бажаришда ва ўзаро савол-жавобларда элчи сифатида нақадар катта ақл ва топқирлик кўрсатганлиги ҳақида ҳикоя қилинадиXCVII XCVIII.
Шу билан бирга, Амир Темур Оврупо мамлакатлари билан олиб борган дипломатик алоқаларида насроний роҳиблар хизматидан ҳам кенг фойдаланган. Соҳибқирон билан Византия ўртасида, Франция ҳамда Англия билан бўлган унинг мулоқотларида катта хизмат кўрсатган монахлар Франциско ва Франциско Садру ҳамда Султониянинг архиепископи Жанлар Амир Темурга катга хизмат кўрсатган дипломатлардан эди. Бу борадаги ёзишмаларда таъкидланганидек, Соҳибқирон ўз хизматида бўлган христиан эътиқодидаги ана шу кишиларга тўла ишонган ва уларнинг фаолияти ҳақида ҳеч қачон шубҳа билдирмаган. Ўз навбатида, улар ҳам Амир Темурга сидқидилдан хизмат қилганлар.
Амир Темурнинг мамлакатлараро муносабатларга катта эътибор берганлигига яна бир далил шуки, у ҳукмронлик қилган давлат сарҳадларида хорижий вакиллар, айниқса, элчиларга бедахил кишилар сифатида қаралар, Соҳибқироннинг буйруғига биноан жойлардаги барча катта-кичик амалдорлар уларга ҳар томонлама қулай шароит ҳозирлашлари шарт қилиб қўйилганди. Бу ҳақда айниқса 1403-1406 йилларда Амир Темур империясида сафарда бўлган Кастилия (Испания) элчиси Руи Гонсалес де Клавихонинг эсдаликларида ажойиб маълумот- ларга дуч келамиз. Унинг ҳикоя қилишича, испан элчилари Амир Темур суворийлари туёқлари етган сарҳадларга қадам қўйишлари биланоқ ўзларига нисбатан бутунлай бошқача муносабатга дуч келадилар. Улар йўл-йўлакай қаерда тўхта- масинлар, ҳамма жойда катта ҳурмат билан эъзозланадилар, мутлақо пулсиз етарлича озиқ-овқат, от-улов ҳатто кийим- кечак билан ҳам таъминланиб борадилар. 1404 йил 3 майда элчиларни бир қишлоқда қандай кутиб олган-ликларини Клавихо шундай таърифлайди: “У ерда элчиларни яхши кутиб олишди, одамларга овқат ва мингани от, ҳатто юкларни ташиш учун улов ҳам беришди. Ётиш учун бошқа қишлоққа келишди. Бу ерда ҳам уларни меҳмон қилишди, от ва бошқа керакли нарсаларни беришди. Бу жойдаги одат шундай экан: қаерга элчилар келишмасин, у ерда қолишадими-йўқми, ҳар бир хонадондан палос олиб чиқишиб жой ҳозирлашади, олдилари- га чармдан тикилган доира шаклидаги супра ёйишиб, унинг устига нон, сўнгра кўплаб гушт, қатиқ, тухум ва асал каби егуликларни тўкиб солишади”1. Испан элчилари ЭроннингХой шаҳрига келганларида Мисрдаги мамлук султони Носириддин Фаражнинг Самарқанлга йўлланган элчиларини учраталилар. Клавихонинг таъкидлашича, “Вавилон султонининг элчиси билан бирга йигирматача суворий, Темурбекка султон юбора- ётган совға-саломлар ортилган ўн бешга яқин тевани кузатиб борарди. Ундан ташқари, элчи олтита страус ва жираф деб

Download 1.34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling