Диск синфига оид ва тишли, шлицали бирикмаларни тайёрлаш
Download 72.37 Kb.
|
ma\'ruza 6
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир гардишли цилиндрик тишли ғилдиракка ишлов бериш технологиясини кўриб чиқамиз.
- Конуссимон тишли ғилдиракка ишлов бериш.
- Думалоқ модулли долбякда зарб билан уриб тиш очиш.
- Тишларга тоза ишлов бериш
- Тишларни шлифовка (жилвирлаш) қилиш.
- Тишларни хонинговка қилиш.
- Тишларни притирка (силлиқлаш) қилиш.
- Шлицаларни накатка қилиш.
- Шлицали валларни назорат қилиш.
7-МAЪРУЗA Диск синфига оид ва тишли, шлицали бирикмаларни тайёрлаш Режа: Диск синфидаги деталларни тайёрлашнинг умумий технологик жараёни Тишли ғилдиракларнинг тишини тайёрлаш технологик жараёни Тишли ғилдиракларни назорат қилиш Шлицали валларни тайёрлаш ва назорат қилиш Диск синфига оид деталлар автомобил, трактор ва саноатнинг бошқа тармоқларида жуда кенг тарқалган. Бу синфга оид деталлар катта ва кичик ўлчамларда оммавий ва гуруҳли (серияли) ишлаб чиқаришда қўлланилади. Бу синфга диск туридаги тишли ғилдираклар ҳам киради, чунки уларни тайёрлаш технологияси тишни кесишдан ташқари шу синфдаги деталдаги деталларни тайёрлаш технологияси билан бир хил. Диск синфига оид деталларнинг заготовкаси учун чўян, пўлат ва рангли металлардан олинган қуймалар, шунингдек штамповкалаб олинган заготовкалар ҳам ишлатилади. Баъзи ҳолларда заготовка учун гула ва трубалардан кесиб олинган бўлакла ҳам ишлатилиши мумкин. Кейинги пайтларда листдан совуқ штамплаш усулида олинган заготовкалар ҳам ишлатилмоқда. Бу синф деталларига ишлов бериш асосан деталнинг айланишида ишлов берилади. Детал қўзғалмас ҳолатида эса иккинчи даражали юзаларга ишлов берилади (пармалаш, тешикларни сидириш, шаклдор юзаларни фрезерлаш ва бошқалар). Бу синфга оид деталларнинг ҳаммасига механик ишлов бериш жараёни бир хил схемага эга. Аммо пардоз ишловлари турли деталларда турлича бўлиб, уларни бажариш турлари ҳар хил бўлиб, бу ишларни бажариш талаб қилинаётган аниқлик ва юза тозалигига, шунингдек детал заготовкасининг турига боғлиқ. Бу синф деталлари учун дастлабки ўрнатиш базаси сифатида ён томонларининг бири ва заготовканинг ташқи цилиндрик юзаси олинади. Доимий база сифатида эса кейинги механик ишловлар учун ишлов берилган ён томон ва биринчи амалда ишлов берилган ташқи цилиндрик юза олинади. Диск синфидаги ўртача ва катта деталларга ишлов беришнинг намунавий схемаси қуйидагичадир: Ён томон ва бир тешикка дағал ва тоза ишлов бериш ва ташқи цилиндрик юзанинг бўш қисмига дағал ишлов бериш. Бунда детал марказлашиши ташқи цилиндрик ёки конуссимон юзаси билан дастгоҳга қисилади. Иккинчи ён томонга дағал ва нозик ишлов бериш ва ташқи цилиндрик юзага дағал ва тоза ишлов бериш. Бунда детални базалаш биринчи ишлов берилган ён томон ва ички ишлов берилган цилиндрик юза бўйича бўлади. Иккиламчи амаллар: пармалаш, майда юзаларни развёрткалаш, унчалик катта бўлмаган юзаларни фрезерлаш, шпонка ўйиқларини сидириш ва бошқалар. Ён томон ва тешик бўйича базалаб тишларни дағал кесиш. Ташқи кесиш билан боғлиқ бўлга майда амаллар: тишларни думалоқлаш (закругление), мойлаш, тешикларини пармалаш, ўткир қирраларни ўтмаслаштириш ва бошқалар. Ён томон ва тешик бўйича базалаб тишни тоза (чистовое) кесиш. Деталларга термик ишлов бериш. Аниқ юзаларга ишлов бериш: тешикларни хонинговка ёки жилвирлаш, базалаш ташқи цилиндрик юзалар ёки шаклдор юзалар (тишлар) бўйича бўлганда ён томонларини жилвирлаш. Агар деталларда шаклдор юзаларга ишлов бериш ва термик ишлов талаб қилинмаса 4‑8 амаллар бажарилмайди. Листдан совуқ ҳолда штамплаб тайёрланган бу синф деталларида юзанинг кичик бир қисмига ишлов берилади холос. Бу синфга кирувчи майда деталларга ишлов бериш жараёни юқоридаги схемадан тубдан фарқ қилиши мумкин, масалан майда деталларга автомат дастгоҳларда гуладан кесиб ишлов берилади. Яна шу синфга кирувчи поршен халқаларини тайёрлаш технологик жараёни ҳам юқоридаги намунавий схемадан тубдан фарқ қилади. Бир гардишли цилиндрик тишли ғилдиракка ишлов бериш технологиясини кўриб чиқамиз. Автомобил ва тракторларда бу ғилдиракларнинг диаметри 80 мм дан 200 мм гача бўлгани энг кўп тарқалган. Бу ғилдираклар 18ХГТ, 25ХГТ ва 40х пўлатидан тайёрланади. Барча мухим тишли ғилдиракларнинг заготовкаси штамплаш билан олинади. Механик ишлов беришдаги ноаниқликларни (айниқса тишларни шевинговка қилишда), шунингдек термик ишлов беришда қийшайиб қолмаслиги учун штамплаш жараёнида заготовкада бир хил зичликни таъминлашга эришиш керак. Цилиндрик тишли ғилдираклар босқонларда ёки болғаловчи прессларда штамповкаланади. Аввало заготовканинг ён томони чиқарилади, сўнгра ёпиқ штампларда штампланади. Механик ишлов беришни осонлаштириш ва ички кучланишларни олиш учун тишли ғилдирак заготовкаси нормализация қилинади ёки куйдирилади. Сўнгра асосий ўлчамларнинг тўғрилиги ва ташқи юзаларни марказий тешикка нисбатан ҳолати текшириб кўрилади. Ишлаб чиқариш кўлами катта бўлганда тишли ғилдиракларга механик ишлов бериш жараёни автомат қаторларда амалга оширилиши мумкин. Бу қаторда бир пайтнинг ўзида диаметри 80...220 мм бўлган, модули 1,75...4 мм ва тишлар сони 27 дан 95 гача бўлган тишли ғилдиракларга ишлов бериш мумкин. Қатор 8...7 даража аниқликдаги тишли ғилдиракларни ишлаб чиқаришга ҳисобланган. Қаторнинг унумдорлиги соатига 40 дона ғилдирак, унга 3 та наладчик хизмат кўрсатади. Қаторни бошқа ўлчамдаги тишли ғилдираклар ишлаб чиқаришга қайта созлаш учун 4‑5 соат вақт керак. Бу қаторда тишли ғилдиракларга термик ишловгача бўлган механик ишлов беришнинг ҳамма турлари бажарилади (термик ишловдан ташқари). Автомат қатор иккита мустақил участкалардан иборат бўлиб, унда заготовкага термик ишловгача ва термик ишловдан сўнгги ишловлар бажарилади. Қаторнинг бошланишида детални автомат тарзда берувчи ва охирида эса детални автомат тарзда қабул қилиб олиш қурилмаси бор. Автомат қаторда тишли ғилдиракларга ишлов бериш қуйидаги технологик йўналиш бўйича амалга оширилади: Кўп ҳолатли вертикал токарлик дастгоҳида йўнилади, ён томони кесилади ва тешиклар зенковка қилинади. Иккинчи кўп ҳолатли вертикал токарлик дастгоҳида заготовканинг база бўлмаган томони йўнилади ва иккинчи ён томони кесилади. Учинчи вертикал чўзиш дастгоҳида йиғча чўзгич ёрдамида бир вақтнинг ўзида тешик ва шпонка ўйиғи чўзилади. Тўртинчи кўп ҳолатли вертикла токарлик дастгоҳида заготовканинг базавий бўлмаган томони тоза йўнилади ва ён томони (торец) кесилади. Ҳамма заготовкалар 4 ҳолатдан сўнг автомат бункерга тушади. Бункердан чиқишда заготовкалар 5...7 тиш фрезерлаш дастгоҳларга тушиб унда червякли фрезалар билан тишлар кесилади. Саккизинчи дастгоҳда бармоқли фреза билан тишларнинг ён томони думалоқланади, сўнгра ўсимталар олиниб, заготовка ювилади ва қуритилади. Тўққизинчи дастгоҳда ғилдирак тишлари шевенговка (якуний ишлов) қилинади, сўнгра қатордан ташқарида назоратдан ўтади ва термик ишлов берилади (газли цементация). Бундан ташқари қатордан ташқарида тишларни прикатка (чиниқтириш) қилинади, тешиклар жилвирланади, ювилади ва якуний назоратдан ўтади. Биринчи кўпҳолатли токарлик дастгоҳида заготовка ён томони билан учта ушлаб турувчи қозиқча (штыр) ўрнатилиб, дағал (черновой) пневматик муштчали патронда қисилади. Иккинчи кўпҳолатли токарлик дастгоҳида база бўлиб ишлов берилган ён томони ва ташқи цилиндрик юза хизмат қилади. Чўзиш дастгоҳида эса заготовка ён томони билан базаланади. Заготовкага кейинги ишлов беришларда эса заготовкадаги якуний ишлов берилган тешиклар олинади. Конуссимон тишли ғилдиракка ишлов бериш. Конуссимон ғилдираклар кам углеродли цементацияланадиган пўлатлардан тайёрланади (18ХГТ, 18ХГМ ва бошқалар). Бу ғилдиракларнинг ташқи диаметри 120...400 мм. Бу турдаги ғилдиракларнинг заготовкаси оммавий ишлаб чиқаришда штамповкалаб олинади. Штамповкаланган ғилдираклар нормализацияаланади ёки куйдирилади. Бу тур тишли ғилдиракларда тишни фрезерлаш дастгоҳида қора фрезерлаш ўрнига накатка, яъни ғилдиратиб олиш усули кенгроқ қўлланилмоқда. Бунда тишларнинг мустаҳкамлиги метал толаларининг яхши жойлашуви ҳисобига бир мунча ортади ва металдан иқтисод қилинади. Заготовкага ишлов бериш технологик жараёни схемаси қуйидагича: Заготовкага тишларни накатка қилиш учун токарлик ишлови бериш. Тишларни накатка қилиш (қиздириш, ТВЧ). Заготовкани юқори бўшатиш (высокий отпуск). Базавий юзаларга қайта токарлик ишловини бериш (тешикларга, ғилдиракнинг таянч ён томонига). Пармалаш ва тешикларни цековкалаш. Таянч ён томонини жилвирлаш (шлифовка). Ташқи конусга такрорий токарлик ишлови бериш ва конуснинг икки ён томонини думалоқлаш. Тишнинг икки томонидаги ўткир қирраларидан фаска чиқариш. Тишларни тоза кесиш. Накаткалаш усулида олинган тишларнинг баландлиги чизмадагидан 0,2 ... 0,4 мм га узун бўлади. Ишлаб чиқариш шароитида конуссимон ғилдиракларни якуний назорат қилиш назорат‑чиниқтириш дастгоҳларида бажарилади. Бу дастгоҳда тишлар орасидаги тирқиш (тишлашгандаги) тишлар ён томондаги контактнинг тўғри жойлашганлиги ва турли юкламалардан шовқин кучи текширилади. Ишлаб чиқариш дастури ва тишни тайёрлаш аниқлигига кўра тишни кесиш тури танлаб олинади. Тишни дискли фреза билан кесиш моҳиятига кўра шаклдор фрезалашдир. Фрезанинг кесувчи қирралари шаклига кўра ғилдирак тишлари орасидаги ботиқликнинг тайёрлайди. Фрезанинг кесувчи қиррасини тишли ғилдирак тишларининг ўйиш шаклига мослаб тайёрланади. Иш жараёнида фреза тишлар орасидаги чуқурликда ўзининг шаклини копировка қилади. Битта ўйиқни кесиб бўлгандан сўнг бўлиш механизми туфайли заготовка битта тишга бурилади, ва фреза кейинги тишла орасидаги ўйиқни кеса бошлайди. Тишни кесиш шпиндели горизонтал ёки вертикал жойлашган универсал ёки маҳсус тиш кесиш дастгоҳларида кесилади. Одатда модул фрезаларини ўрта модулли тишли ғилдиракларнинг тишини дастлабки кесишда, катта модулли тишли ғилдиракларда эса якуний кесиш учун ишлатилади. Маълумки, тишнинг профили унинг модулигагина боғлиқ бўлмасдан балки тишнинг сонига ҳам боғлиқ. Дискали модул фрезалар тишларнинг профилли тахминий (приближённый) профилли қилиб маълум интервалдаги тишларни кесиш учун мўлжаллаб тайёрланади. Бундай бўлиши муқаррардир, чунки аниқ профилли тишни олиш учун фақатгина ҳар бир модул учунгина эмас, балки ҳар бир тиш учун алоҳида фреза тайёрлаш керак бўлган бўлар эди. Бу эса иқтисодий жиҳатдан мумкин эмас. Ҳар қайси модул учун 8‑15 ва 26 тўпламдан иборат ва тишлар сонига ва диаметрига қараб фрезалар тўпламидан иборат бўлади. 8 тўпламдан иборат фрезаларда 9 класс аниқлигидаги тишлар тайёрланади, ундан аниқроқ тиш кесиш учун эса 15 ёки 26 фрезадан иборат тўпламдан фойдаланилади. Бу усулда кесилган тишнинг профили кесувчи фреза профилининг ноаниқлиги туфайли тишнинг профили ҳам ноаниқ чиқади. Бўлувчи каллак механизмининг ноаниқлиги туфайли тишларнинг қадамида ҳам ноаниқлик юзага келади. Бу усулда тиш кесишнинг унумдорлиги паст, чунки бир ўйиқли кесиш учун заготовкани фрезага яқинлаштириш, сўнгра уни қайтариш ва бошқа амаллар учун анча вақт йўқотилади. Шу сабабли бу усул яккалаб ишлаб чиқаришдагина қўлланилади. Тиш кесиш унумдорлигини ва аниқлигини ошириш учун кўп шпинделли бўлиш каллакли ва ярим автомат, қаттиқ қотишмали фрезали дастгоҳлардан фойдаланилади. Бу усулнинг яхши томони шундаки, жиҳознинг қиймати кам ва ишни универсал фрезалаш дастгоҳларида бажариш мумкин. Қийшиқ тишли ғилдирак тишини кесишда тишнинг профили нормал кесишда эвольвента профилига яқинлашади. Шу сабабли қийшиқ тишли ғилдирак жуфтлигининг бири қайси фреза билан кесилган бўлса, иккинчиси ҳам шу фреза билан кесилиши керак. Цилиндрик тишли ғилдиракларни модулли дискли фреза билан кесишда асосий вақт қуйидаги ифода билан аниқланади. бу ерда: в – ғилдирак тишли гардишининг кенглиги, мм; q – битта гардишда бир пайтнинг ўзида кесиладиган ғилдираклар сони; у – фрезанинг кесиш узунлиги h – тишнинг баландлиги, мм; асбобнинг ташқи диаметри, мм; асбобнинг бориши ва юриш узунлиги, мм; ғилдиракдаги кесиладиган тишлар сони; n – фрезанинг бир минутдаги айланишлар сони; фрезанинг бир айланишидаги сурилиш, мм; ғилдирак ўқига нисбатан тишнинг оғиш бурчаги цилиндрда, градус; Агар дастгоҳ автомат тарзда бўлувчи механизм ва сурилиш билан жиҳозланган бўлса, ғилдиракда тўғри тишларни кесишнинг асосий вақти қуйидаги формула билан аниқланади: бунда: ишчи юришдаги бир минутлик сурилиш, мм; тескари юришдаги бир минутлик сурилиш, мм; К – асбобнинг ўтишлари сони; заготовкани битта тишга сурилишга кетган вақт, мин. Червякли фреза билан тиш кесиш. Бу усул ўзининг унумдорлиги, жараёнининг аниқлиги ва универсаллиги билан машинасозликда кенг тарқалган. Бу усулда тиш кесиш учун маҳсус тиш фрезерлаш дастгоҳи ва маҳсус кесувчи асбоб‑червякли фреза керак бўлади. Червякли фреза цилиндрик ғилдиракларда тўғри ва эгри (винтли) тишларни кесиш мумкин. Фреза суппортга маҳкамланади, суппорт эса тўғри тишларни кесишда шундай бурилганки, бунда фреза ўқи винт чизиғи бўйича φ бурчагига кўтарилган. Қийшиқ тишли ғилдиракларни фрезерлашда фреза, фреза ўрамларининг қиялиги ва тишли ғилдирак тишининг винт чизиғининг оғиш бурчагини ҳисобга олиб ўрнатилади. Суппорт фреза билан фақатгина тишли ғилдиракнинг ўқи бўйича сурилиши мумкин. Тишнинг винтли бўлиши тўғри тишларни кесишдаги ғилдирак тезлигини тезлаштириш ёки секинлаштириш ҳисобига бўлади. Кесиш жараёнида тиш кесиладиган ғилдирак ва червякли фреза бир‑бирига нисбатан нисбий ҳаракатда бўлади ва мос равишда червякли узатманинг узатиш сони бунда: ғилдирак ва фрезанинг бир минутдаги айланишлар сони кесиладиган ғилдиракдаги тишлар сони ва червякли фрезанинг киришлар сони; Кесиш фреза ўқига нисбатан сурилган кўп сонли тишли рейкалар ёрдамида амалга оширилади, натижада фрезанинг айланишида худди рейка тишга нисбатан нормал бўйича харакатланаётгандай бўлади. Тиш кесиш унумдорлигини ошириш учун икки ва уч йўлли фрезалар қўлланилади, аммо уларнинг аниқлиги бир йўлли фрезага нисбатан бир мунча камроқ. Тиш фрезалаш унумдорлигини оширишда даврий равишда уни ўқи бўйлаб суриб турилади, фрезанинг бир текисда ейилишини таъминлаш учун. Думалоқ модулли долбякда зарб билан уриб тиш очиш. Долбяк (зарб билан уриб тиш очувчи асбоб) ғилдиракда очилиши керак бўлган тиш модулига мос модулли шестернядир. Кесиш жараёнида долбяк кесилувчи ғилдирак бошланғич айланаларида тенг айланма тезлигига эга бўлади, айланишлар ва тишлар сони эса қуйидаги боғланишга эга Бунда ишлов берилаётган ғилдирак ва долбякнинг айланишлар сони; ишлов берилаётган ғилдирак ва долбякнинг тишлар сони. Долбяклар ички, ташқи ёки қийшиқ тишли ғилдиракларга ишлов бериш учун хизмат қилади. Тишни бу усулда кесиш қуйидаги схемадаг амалга оширилади: Долбяк ва ғилдирак чиниқиш учун ўз ўқлари атрофида айланма ҳаракат қилади. Кесиш жараёнини амалга ошириш учун долбяк илгарилама қайтма ҳаракат қилади. Кесиш учун долбяк радиал йўналишда харакатланади. Долбякнинг ўтмаслашиб қолишидан сақланиш учун долбяк қайтаётганда ғилдиракдан озгина орқага сурилади. Гуруҳли ишлаб чиқаришда тишли ғилдираклар 8‑класс аниқлигида бир амалнинг ўзида (дағал ва тоза) икки ўтишда бажарилади. Оммавий ишлаб чиқаришда эса, икки амалда, яъни бир дастгоҳда дағал ишлови, иккинчи дастгоҳда эса тоза ишлови берилади. Тишларни накатка қилиш. Тишларни накатка қилиш фрезерлашга қараганда бир мунча унумлироқ, металнинг чиқиндига чиқиши эса заготовка оғирлигига нисбатан 3...4 фоизни ташкил қилади холос. Тишларни заготовканинг совуқ ёки иссиқ ҳолида очиш мумкин. Қайси усулда тиш очиш, модулга тишли ғилдирак шаклига, тишнинг аниқлигига ва материалига боғлиқ. Кичик модулли тишлар совуқ ҳолда ва модули 1 мм дан катта бўлган тишлар иссиқ ҳолда накатка қилинади. Накатка 1 айланиб ғилдирак ўқи томон сурилади. Ғилдирак 2 эса накаткалар тиши таъсиридан айланади. Ғилдирак накатка қилинишидан аввал юқори частотали индукторда 1000...1200 0С гача қиздирилади. Индуктор сиртмоқ шаклига эга. Накаткалар ён томонида реборда бўлиб тишнинг тўлиқ бўлишига ёрдам беради. Накатка қилинган тишларнинг аниқлиги 9‑класс аниқлигида бўлади. Накатка усулида олинган тишли ғилдиракларнинг хизмат муддати катта ва ишлов бериш вақти бошқа усулларга қараганда кам (ясси чўзгичлар билан, чўзиш, фреза билан чўзиш мустақил ўқилади). Тишларга тоза ишлов бериш бу тишни шевенговка қилишдир. Тишларни шевенговкалаш (думалоқ) доирасимон ёки рейкали шеверлар билан амалга оширилиши мумкин. Бугунги кунда асосан дискали шевер билан ишлов берилади. Шевер тишли ғилдирак шаклига эга бўлиб, тишининг ён томонида майда ариқчалар бор. Ариқчаларнинг ён қирралари асосий кескич бўлиб хизмат қилади. Кесиш жараёнида жуда юпқа (1...5мкм) қиринди олинади. Умуман шевенговка узун 0,03...0,06 мм қўйим қўйилади. Шевенговкада унумдорлик соатига 60 донагача боради. Тишларни шлифовка (жилвирлаш) қилиш. Тишларни шлифовка қилиш тобланган тишли ғилдиракларнинг аниқлигини оширишни энг ишончли усулларидан биридир. Тишларни шлифовка қилишнинг камчилиги унинг унумдорлиги пастлигидир. Тишларни шлифовка қилиш асосан икки усулда: копировка қилиш ва чиниқтириш (обкатка) усулида олиб борилади. Копировка қилиш усулида унумдорлик бир мунча юқори, аммо аниқлиги унча юқори эмас. Шунинг учун бу усул гуруҳли ва оммавий ишлаб чиқаришда тўғри тишларга ишлов беришда қўлланилади. Битта тишни шлифовка қилиш учун ўртача 6...12 сек вақт керак бўлади. Тишларни чиниқтириш усулида шлифовка қилиш копировка усулига қараганда аниқроқ, лекин унумдорлиги камроқ. Бу усулда битта жилвирлаш доираси билан турли модулли тишларга ишлов бериш мумкин. Тишларга чиниқтириш усулида ишлов бериш битта ёки иккита жилвирлаш доираси билан амалга оширилиши мумкин. Тишларни хонинговка қилиш. Хонинговка қилиш кинематикаси шевенговка қилиш кинематикаси билан бир хил. Кесувчи асбоб сифатида қийшиқ тишли абразив ғилдирак – хон ишлатилади. Хонинговка қилиш жараёнида тиш ишчи юзаларининг тозалигини ошириш мумкин, натижада шовқин 3...4 дБ камаяди. Асбобнинг турғунлигини ва ишлов бериладиган юзаларнинг тозалигини ошириш учун тиш хонинговкалаш дастгоҳларида маҳсус совитиш суюқликлари ишлатилади (енгил машина мойининг парафин мойи билан аралашмаси ва абразив аралашмалар). Хонинговкалашга қўйиладиган қатлам 0,01 мм. Ўртача модулдаги тишни хонинговка қилишнинг асосий вақти 25...35 сек ни ташкил қилади. Хонинговка қилишнинг ҳам икки усули бор: ‑бир тарафлама (бир профилли) тангенциал юкламали; ‑икки тарафлама (икки профилли) радиал юклатишли. Хонинговкалаш дастгоҳлари ҳам шевенговкалаш дастгоҳлари сингари бўлиб, фақатгина уларда радиал суриш қурилмаси бўлмайди. Тишларни притирка (силлиқлаш) қилиш. Тишларни силлиқлаш ҳам якуний ишловлардан ҳисобланади. Тишларни силлиқлашда ишлов берилаётган тишли ғилдирак чўян тишли ғилдираклар – силлиқловчилар билан биргаликда маҳсус паста билан айлантирилади. Ишлов берилаётган ғилдираклар ва притирлар бир бирига нисбатан ўқ йўналишида илгарилама қайтма ҳаракатда бўлади. Силлиқлаш тартибини тўғри танлаб олинганда тишли ғилдиракларда 6...7 даража аниқлик ва юза тозалигини эса 10‑класс тозалигигача олиш мумкин. Тишларни чиниқтириш. Тишларни чиниқтириш жуда катта қаттиқликда тобланган эталон тишлар билан тишлаштирилиб 0,5...1 МПа айланма юкламада биргаликда айлантирилади. Чиниқтириш ҳам якуний ишлов турига киради. Тишларнинг иккала томонини бир текисда чиниқтириш учун айланишлар сони 3...5 мартагача автомат тарзда реверс ўзгартирилади. Эталон тишли ғилдиракнинг айланишлар сони 140...500 мин-1 чиниқтиришнинг асосий вақти тобланмаган тишли ғилдираклар учун 0,5...1,5 мин. Битта чиниқтириш дастгоҳидаги эталон ғилдираклар билан 100000 тагача тишни чиниқтириш мумкин. Тишларни думалоқлаш. Тишларга пардоз ишларини беришда уч усул қўлланилади: Илашувчи тишлар ён томонларини думалоқлаш. Ён томондан фаска очиш. Ўсимталарни олиш ва тишдаги ўткир қирраларни ўтмаслаштириш. Тишларни думалоқлашда маҳсус тиш думалоқлаш дастгоҳларида бармоқсимон фреза ва ичи бўш фреза билан думалоқлаш энг кўп тарқалган усуллардан ҳисобланади. Тишнинг ён томонидан фаска очиш конуссимон фреза билан, икки кескичли махсус каллак билан ёки жилвирлаш доираси билан амалга оширилиши мумкин. Жилвирлаш доираси билан фаска очиш энг унумдор усул ҳисобланади. Тишлардаги ўсимталарни олиш механик усулдан ташқари электрокимёвий усул билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Тишли ғилдиракларни назорат қилиш. Тишли ғилдираклар жуда катта аниқликда тайёрланиши керак, чунки улар кўпгина агрегат ва механизмларнинг асосий қисмлари бўлиб хизмат қилади. Назорат қилиш тизими цилиндрик ва конус тишли ғилдираклар учун принцип жиҳатдан бир хил бўлиб, махсус назорат қилиш комплектлари ёрдамида уларнинг маълум хусусиятлари аниқланади. Тишли ғилдиракни текширишдан ташқари тиш кесиш ва бошқа дастгоҳларнинг ноаниқликларини, шунингдек уларга ишлов беришдаги кесувчи, ўлчовчи асбобларнинг ноаниқлигини аниқлашдир. Тишли ғилдиракдаги айрим ноаниқликлар манбаи термик ишлов амаллар ҳам бўлиши мумкин. Тишнинг бошланғич айланаси қадамининг ноаниқлиги, тиш кесиш асбоби сифатининг пастлигидан дастгоҳ бўлиш механизмнинг ноаниқлигидан ва ишлов берилаётган ғилдирак ён томонининг айланиш ўқига перпендикуляр эмаслигидан келиб чиқади. Тиш қадамини текширишда кўпгина ҳолларда унинг абсолют қийматини эмас, балки бир текисдалиги текширилади. Тишнинг қадамини тишлашиш чизиғи йўналиши бўйича текширилади. Агар қадамнинг абсолют қиймати текшириладиган бўлса, унинг четлари орасидаги масофа эталон билан солиштирилади. Тишнинг қалинлигини штангентишўлчагич билан текширилади, аммо у унчалик юқори аниқлик бермайди. Оптик тиш ўлчагич анча юқори аниқликни беради (0,02 мм). Имкони борича тишнинг қалинлигини ўлчамасдан, балки дастлабки контурнинг сурилишини назорат қилиш керак. Тиш профилининг ноаниқлиги кесувчи асбоб профилига, кесиш тартибига ва бошқа омилларга боғлиқ. Тишнинг профили маҳсус дискали эвольвентометр билан ўлчанади. Эвольвентометр турли тишларда турлича бўлади. Асбоб ёзиш қурилмаси билан жиҳозланган. Тишли ғилдиракларни комплекс текшириш эталон тишли ғилдирак билан тишлашишини текширишдан иборат. У турли асбобларда текширилади, аммо уларнинг ҳаммаси битта принципга асосланган. Яъни тишли ғилдирак эталон тишли ғилдирак билан тишлашишда бўлганда индикатор ёки ўзи ёзувчи асбоб текширилаётган тишли ғилдиракнинг ўқига перпендикуляр йўналишдаги сурилишини аниқлашдан иборат. Тишли ғилдиракларнинг тўғри тишлашишини тишлардаги тишлашиш контактининг изи бўйича ва шовқин бўйича ҳам назорат қилинади. Тишли ғилдиракларни шовқинга текшириш эталон тишли ғилдираклар билан солиштириб кўрилади ёки маҳсус дастгоҳларда тишли ғилдирак жуфтлигини шовқини эшитилади ва маҳсус товуш индикатори ёки товуш ёзувчи асбоблар билан ёзиб олинади. Тишли ғилдиракларни тишлашиши қанчалик тўла ва ишлов берилган юзалар қанчалик тоза бўлса, улар айланганда шунчалик кам шовқин чиқаради. Шлицали валларни тайёрлаш ва назорат қилиш. Автомобил ва тракторларга қўлланиладиган шлицали бирикмалар уч усул билан марказлаштирилади: Вал цилиндрининг ташқи шлицаси бўйича Вал цилиндрининг ички шлицаси бўйича Шлицанинг ён томони бўйича. Шлица шаклига кўра бу бирикмалар қуйидаги турларга бўлинади: тўғри бурчакли эвольвентали учбурчакли. Валлардаги шлицалар фрезерлаш, зарб билан уриш (долбление) ва накатка қилиш билан тайёрланади. Шлицалар гуруҳи ва оммавий ишлаб чиқаришда одатда червякли фрезалар билан, кам серияли ва яккалаб ишлаб чиқаришда эса универсал фрезалаш дастгоҳларида дискали фреза билан фрезерланади. Шлицаларни червякли фрезалар билан фрезерлаш тишли ғилдиракларни фрезерлашдан фарқ қилмайди ва худди ўша тиш фрезерлаш дастгоҳларида фрезерланади. Агар шлицали валда фланец, поғона ва гардиш бўладиган бўлса бундай валлардаги шлицаларни фрезерлаб чиқариб бўлмайди. Бундай валлардаги шлицалар зарб билан уриб чиқарилади. Шлицалар чиниқтириш ёки нусха кўчириш (копировка) усулида ясалади. Шлицаларни накатка қилиш. Шлицалар совуқ ҳолатда ясси пластикалар ва роликлар билан накатка қилинади. Автотракторсозлик технологиясида шлицаларни роликлар билан накатка қилиш кенг тарқалган. Накаткалаш каллагини ролик ўқи бўйича босилганда шлица ўйиғи ҳосил бўлади. Ҳамма шлицалар бир вақтнинг ўзида накатка қилинади. Накатка қилинган шлицалар қадами бўйича 0,04 мм аниқликда, тўғри чизиқлилиги эса 0,04 мм ҳар 100 мм узунликка. Юза тозалиги эса 9‑класс тозалигада. Накаткалаш каллагининг бўйлама сурилиши 15 мм/сек гача. Накатка қилиш жараёни юқори унумдор жараёнлардан бўлиб, бир пайтнинг ўзида аниқ жараён ҳамдир. Шлицаларни жилвирлаш. Агар шлицали бирикма шлицали валнинг ташқи диаметри бўйича марказлашадиган бўлса, унда вални оддий жилвирлаш дастгоҳларида ташқи диаметри жилвирланади. Агар бирлашма ички диаметр бўйича марказлашадиган бўлса, унда шлицалар ўртасидаги чуқурлик ва шлицанинг ён томонлари жилвирланади. Шлицаларнинг ўйиғи ва ён томони бир амал билан ёки икки амал билан бажарилиши мумкин. Жилвирлаш шаклдор доира билан бажарилади. Икки амалий жилвирлаш эса иккита жилвирлаш дастгоҳида бажарилади. Бир амалли жилвирлаш машинасозликда ўзининг юқори унумдорлиги билан кенг тарқалган. Шлицали валларни назорат қилиш. Шлицали валларда қуйидагилар назорат қилинади: Чегаравий чангаклар (скобалар) билан марказлашиш усулига қараб ички ёки ташқи диаметр. Чегаравий чангаклар билан шлицанинг қалинлиги. Индикатор ёрдамида ташқи ёки ички диаметрнинг тегишини. Шлицаларнинг конуссимон ёки спиралсимонлигини индикаторлар билан. Шлицаларнинг айлана бўйича жойлашувини шлицали назорат халқаси билан. Шлицалар ўйиқларининг профили маҳсус шаблонлар билан. Бўлгич каллакли универсал асбоб шлицанинг ҳамма элементларини назорат қилишга имкон беради. Назoрат савoллари. Тишларни кесиш усули Тишларга ишлов бериш технологияси Тишларни чиниқтириш Тишларни думалоқлаш ва жилвирлаш Назорат қилиш усуллари Download 72.37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling