Р Е З Ю М Е С И
Таянч сўзлар: мультимедиа технологияси, Интернет, компьютерли таълим, таълим воситалари, дастурий восита, дидактик ўйин, компьютерли ўйин, компьютер саводхонлиги, диалог, релаксация, методика.
Тадқиқот объектлари: мактабгача таълим муассасаларининг мактабга тайёрлов гуруҳларида мультимедиа технологиясидан фойдаланиб таълим-тарбияни амалга ошириш жараёни.
Ишнинг мақсади: мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик асосларини яратиш, уларни таълим-тарбия жараëнига жорий этган ҳолда самарали машғулотлар ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш.
Тадқиқот методлари: таҳлил, диалог, аналогия, педагогик кузатиш, педагогик эксперимент, тест синовлари, умумлаштириш, математик статистика, анкета, савол-жавоб.
Олинган натижалар ва уларнинг янгилиги: МТМларида таълим-тарбия жараёнини амалга оширишда мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг педагогик-психологик жиҳатлари асослаб берилди; мактабга тайёрлов гуруҳлари машғулотларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг методик таъминоти яратилди; компьютерли таълимий ўйинлар ўтказиш методикаси ишлаб чиқилди ва тарбияланувчиларнинг билим даражасини аниқлаш мезони ишлаб чиқилди.
Амалий аҳамияти: мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологияси татбиқ этилиб, машғулотлар ўтказиш вақтини тежаш ҳисобига тарбияланувчиларга кўпроқ таълим материали ўргатилади ва уларнинг билимлари чуқурлаштирилади. Мактабга тайёрлов гуруҳи болаларининг компьютер саводхонлиги шакллантирилади, тайёрланган мультимедиа воситаларидан фойдаланилганда уларга ҳарфларни ўргатиш, элементар математик ва экологик таълим бериш мумкин.
Татбиқ этиш даражаси ва иқтисодий самарадорлиги: яратилган мультимедиа воситаларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган методика МТМларининг таълим-тарбия жараёнига муваффақиятли равишда татбиқ этилмоқда. Мазкур методика асосида ўтказилган машғулотларнинг ўртача самарадорлик коэффициенти 1.13 га ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |