Диссертация билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин
Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларнинг статистик таҳлили
Download 290.5 Kb.
|
1.1. (16-adabiyot) Бегматова Н24
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-жадвал Тажриба-синов ишларининг якуний натижалари
- 2-расм. Педагогик тажриба-синов ишлари натижаларининг диаграммаси
Педагогик тажриба-синов ишларининг натижалари ва уларнинг статистик таҳлили. Танланган МТМларида 8 та тажриба-синов гуруҳи ва 8 та назорат гуруҳлари танлаб олинди. Тажриба гуруҳларида муаллиф таклиф этган методика (мультимедиали компьютерли таълим) бўйича, назорат гуруҳларида эса анъанавий (изоҳли-кўргазмали таълим) методика бўйича машғулот олиб борилди.
Тажриба–синов ишларида иштирок этиш учун юқорида қайд этилган МТМларининг мактабга тайёрлов гуруҳларидан жами 130 нафар тарбияланувчи танланди. Тажрибадан олинган маълумотларни қайта ишлаш ва таҳлил этиш математик статистика методининг Стьюдент мезони орқали амалга оширилди. Бунда тажриба ва назорат гуруҳлари тарбияланувчилари олган баҳоларини ўрта арифметик қиймати, самарадорлик коэффициенти, вариация коэффициенти, дисперсия ва ўртача қийматларнинг ишончлилик оралиғи аниқланди. Жами мавзулар бўйича олинган тажриба натижалари (баҳоларнинг ўртача арифметик қийматлари Хт*, ХН* ва машғулотларнинг самарадорлик коэффициентлари – η) 2-жадвалда келтирилган. 2-жадвал Тажриба-синов ишларининг якуний натижалари
Шундай қилиб, МТМларида мультимедиа технологиясини татбиқ этиш натижасида машғулотларнинг ўртача самарадорлик коэффициенти η=1.13 ни ташкил этди. Бу эса, илмий-тадқиқот ишида ишлаб чиқилган мультимедиа технологиясига асосланган методиканинг самарали эканлигини ва тадқиқотнинг илмий фарази тўғри қўйилганлигини тасдиқлайди. ХУЛОСА МТМларининг мактабга тайёрлов гуруҳлари таълим-тарбия жараёнига мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг илмий-методик жиҳатлари асосланди. Мавзуга тегишли бўлган мультимедиа технологияси тадқиқот объекти сифатида тадқиқ қилинди ва унинг матн, аудио, видео, анимация самараси, компакт дискларнинг яратилиши ва бошқа ташкил этувчилари, шунингдек, мультимедиа атамаси, тушунчаси, мазмуни, технологик жараёни ҳамда унинг шаклланиши аналогия методидан фойдаланиб асослаб берилди. Таълим-тарбия жараёнида мультимедиа технологиясидан фойдаланишда электрон дарсликлар, қўлланмалар ва методик ишланмалар, тақдимотлардан фойдаланиш унумли натижа беради. Шулар қаторида, Интернет ашёларидан ва масофали таълимдан ҳам МТМларининг таълим-тарбия жараёнида фойдаланиш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилди. Мультимедиа воситалари психологик жиҳатдан болаларнинг фаоллашиши, диққатининг барқарорлашиши, бола мияси иккала ярим шарининг бир вақтда ишлаши, ўрганиладиган материалга қизиқишлари ва иштиёқининг ортиши каби жиҳатларини ташкил этади. Компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлардан фойдаланишнинг назарий масалалари ва педагогик-психологик жиҳатлари янгича технологик ёндашувда асослаб берилди. Мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланишнинг методик асослари ишлаб чиқилди. МТМлари учун кўплаб мультимедиа воситалари ишлаб чиқилган, аммо улардан фойдаланиш методикаси ишлаб чиқилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, мультимедиа технологияси асосида машғулотларни ўтказиш методикаси яратилди, тарбияланувчиларнинг билимини баҳолаш мезони ишлаб чиқилди. Мультимедиа технологияси асосида ташкил этилган машғулотларнинг самарадорлигини ошириш йўллари ёритиб берилди ва амалга оширилди. Тарбияланувчиларнинг ёшини ҳисобга олиб, машғулот давомида янги ўрганиладиган материалларни компьютерда бевосита диалог методи асосида олиб бориш мақсадга мувофиқлиги кўрсатилди. Анъанавий методга асосланган машғулотларда фойдаланиладиган дидактик воситалар: плакатлар, чизмалар ва ишланмалар статик характерга эга, мультимедиа воситалари эса динамик характерга эга бўлиб, таълимда ундан фойдаланиш яхши самара беради. МТМларида компьютерли машғулотлар учун дастурли ва ролли дидактик мультимедиа воситаларидан фойдаланиш методлари ёритиб берилди ва 20 дан ортиқ мультимедиа воситалари тайёрланди. Таклиф этилган методика ва илмий ишнинг фарази натижаларини аниқлаш мақсадида учта минтақадаги МТМларида тажриба-синов ишлари ўтказилди. Тажриба-синов ишларида синаб кўрилган ва МТМларининг таълим-тарбия жараёнида жорий этилган методикани қўлланганда мультимедиали машғулотнинг самарадорлиги анъанавий машғулотга нисбатан ўртача 1.13 марта ошганлигини кўрсатди. Юқорида келтирилган хулосаларга асосланган ҳолда қуйидаги тавсияларни бериш мумкин: МТМ тарбияланувчиларида бошланғич компьютер саводхонлигини шакллантириш мақсадида шахсга йўналтирилган таълим-технологиялари, ахборот ва мультимедиа технологиясидан кенгроқ фойдаланишга эришиш. МТМ тарбиячи (педагог)лари иш фаолиятида режалаштирилган мавзулар бўйича компьютерли машғулотлар ўтказишда илмий-тадқиқот ишида ишлаб чиқилган методикадан ва “Мактабгача таълим муассасаларида мультимедиа технологиясидан фойдаланиш услубиёти” ўқув-услубий қўлланмасидан фойдаланишни йўлга қўйиш. МТМ болаларининг ёшига ва таълим дастурига мослигини эътиборга олган ҳолда МТМларининг мактабга тайёрлов гуруҳлари машғулот режасига “Информатика фанидан элементар тасаввурларни бериш” йўналишини киритиш ва тарбияланувчиларнинг бошланғич компьютер саводхонлигини шакллантириш таклиф этилади. Download 290.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling