Диссертация "Гва К" кафедрасининг " " 2013 йилдаги сонли йиғилишида дастлабки


Бино ва иншоотлар кадастри маълумотларини қўллаш


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/23
Sana18.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1575434
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
@iBooks Bot бино ва иншоотлар кадастрини юритишда геоахборот тизимларини

3.3. Бино ва иншоотлар кадастри маълумотларини қўллаш 
 
Ўзбекистонда иқтисодиѐтни модернизация қилиш ва ислоҳ қилиш, 
хўжалик юритишнинг бозор механизмларини жорий этилиши бошқа соҳалар 
билан бир қаторда аҳоли пунктларида бунѐд қилинган бино ва иншоотлардан 
фойдаланиш, уларга хусусий мулкчилик, ижара ва бошқа мулкчилик 
муносабатларини таркиб топширишни муҳим масага айлантирмоқда. Бу эса, 
ўз навбатида, бино ва иншоотлар кадастрини юритиш, ушбу кадастр 
маълумотларидан фойдаланиш тизимини тартибга солишни тақазо қилмоқда.
Бино ва иншоотлар ҳар қандай аҳоли яшаш пунктларининг таркиби
уларда яратиладиган асосий ишлаб чиқариш воситаси ѐки кишилар ҳаѐт-
фаолиятининг муҳим таркиби ҳисобланади. Шундай экан, бино ва 
иншоотлар кадастрини юритиб бориш ҳамда ушбу объектлар кадастри 
материалларидан фойдаланиш бугунги бозор муносабатлари шароитида 
муҳим масалалардан биридир. Хусусан, бино ва иншоотлар кадастрининг 
материаллариқуйидаги масалаларни ижобий ҳал этишда бирламчи манба 
сифатида фойдаланиши зарур: 
- мулк солиғини белгилаш ва тўлаш тизими учун. Мавжуд барча бино ва 
иншоотлар турли ҳуқуқлар (меросий эгалик, доимий фойдаланиш, 
ижара ва бошқалар) асосида фойдаланилади. Ушбу фойдаланиш 


бўйича субъектлар мулк солиғини тўлайдилар. Ушбу солиқ 
миқдорлари айнан бино ва иншоотлар кадастри маълумотларига 
асосланади. 
Бино ва иншоолар кадастрининг маълумотлари улардан фойдаланишни 
ташкил этиш, бино ва иншоотларнинг қийматини гаровга қўйган холда 
улардан фойдаланиш йўлларини аниқлашга, банкдан кредит олишга ва 
бошқаларга имкон беради. Умуман бино ва иншоотлар кадастрининг 
маълумотлари ҳамда хужжатлари қуйидаги вазифаларни ижобий ҳал 
қилишда ҳам қўлланилади: 
- турли моҳиятларга эга бўлган бино ва иншоотлар бозорини 
шакллантириш ва ривожлантиришда
- бино ва иншоотлардан ижара асосида фойдаланишда ижара ҳақи 
миқдорларини асослашда; 
- ипотека масалаларини ижобий ҳал қилишда; 
- бино ва иншоотларнинг функционал моҳиятини ўзгартиришда улардан 
фойдаланиш тартибини белгилашда ва бошқа. 

Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling