Диссертация "Гва К" кафедрасининг " " 2013 йилдаги сонли йиғилишида дастлабки


Download 0.85 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/23
Sana18.06.2023
Hajmi0.85 Mb.
#1575434
TuriДиссертация
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
@iBooks Bot бино ва иншоотлар кадастрини юритишда геоахборот тизимларини

III-боб бўйича хулосалар 
Олиб борилган илмий тадқиқотлар асосида хуласа қилиш мумкин, бино 
ва иншоотлар кадастрини юритиш тизимини такомиллаштириш мақсадга 
мувофиқ экан. Бундай такомиллаштириш, бир томондан, уларни давлат 
рўйхатига олиш ишини жонлантириш билан боғлиқ бўлса, иккинчи 
томондан, турли моҳиятга эга бўлган бино ва иншоотлар қийматини 
аниқлаш, яъни баҳолаш узвий боғлиқдир. 
Эътироф этиш зарурки, ҳар бир аҳоли яшаш пунктида бунѐд қилинган 
бино ва иншоотлар ҳар биттаси турлича фуқаролик-ашѐвий ҳуқуқларга 
эгадир. Ушбу ҳуқуқлар ҳам доимий равишда ўзгариб туради. Бундан 
мураккаб шароитда улар кадастрини тўғри юритиб бориш катта амалий 
аҳамиятга эгадир. Шундай экан, рўйхатга олиш тизимини, бино ва 
иншоотларни ҳисобини юритиш ва баҳолаш ишларини бир маромли тўғри 
йўлга қўйиш муҳимдир. 


Хулоса ва тавсиялар 
Олиб борилган илмий тасқиқотлар натижасида бино ва иншоотлар 
кадастрини юритиш тартибини такомиллаштириш бўйича қуйидаги хулоса 
ва тавсияларни берамиз. 
1. Республикамиз шаҳар ва қишлоқларидаги турли моҳиятларга эга 
бўлган бино ва иншоотлар мулк ҳисоблангани холда турли ҳуқуқий 
холатларга эгадирлар. Ушбу мулкий ҳуқуқларни давлат томонидан 
муҳофаза қилиш, бино ва иншооталарни баҳолаш ва махсус 
хужжатларда расмийлаштириб бориш учун давлат томонидан бино ва 
иншоотлар кадастри юритилади.
2. Бино 
ва 
иншоотлар 
давлат 
кадастри 
маҳсус 
тартибда 
“Ергеодезкадастр” давлат қўмитаси томонидан юритилади. Аммо қайд 
қилиш жоизки, бино ва иншоотлар турли ҳуқуқий холатга эга 
бўлганликлари сабабли уларни ўз вақтида юритиш анчагина мураккаб 
бўлмоқда. Ушбу муаммони ижобий ҳал қилиш учун бино ва иншоотлар 
кадастрини юритишда турли кадастр китобларидан, реестрлардан 
тўғри фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга бўлади. 
3. Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги аҳоли пунктларида барпо 
этилган уй-жойлар, нотурат-жой бинолари ва иншоотлар кадастрини 
юритишнинг мавжуд холати билан таништириш шуни кўрсатидики, 
аксарият бино ва иншоотлар кадастри ўтган асрнинг 70-80 йилларида 
ўтказилган. Ўтган 30-40 йил давомида уларнинг ҳуқуқий, техник ва 
иқтисодий холатларида жуда катта ўзгаришлар юз берган. Ушбу 
ўзгаришларни ҳисобга олиш учун ҳам такомиллашган тартибда бино ва 
иншоотлар кадастрини юритиш тавсия қилинади. 
4. Бино ва иншоотлар кадастрини юритишда улар ҳисобини тўғри, 
ишончли равишда олиб бориш муҳим аҳамиятга эгадир. Бу эса бино ва 
иншоотларни инвентаризация қилиш ишларини бир мажмуа тарзида 
олиб 
бориш 
заруриятини 
туғдиради. 
Бино 
ва 
иншоотлар 
инвентаризацияси эса уларни классификатори бўйлаб ўтказилади. 


Бундан ташқари, бино ва иншоотларни ҳисоб қилишда қурилиш-
меъморий кўрсаткичлар ҳам муҳим роль ўйнайди.
5. Бино 
ва 
иншоотлар 
кадастрининг 
маълумотлари 
улардан 
фойдаланишни оқилона ташкил этиш билан боғлиқ қатор масалаларни, 
ҳусусан, мулк солиғи ставкаларини белгилаш, ипотека, мулкларни 
суғурталаш ва бошқа масалаларни ижобий ҳал қилишда кенг 
фойдаланилади. 



Download 0.85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling