Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


Саф тайёргарлиги машғулотлари учун майдон (плац)


Download 0.79 Mb.
bet13/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

Саф тайёргарлиги машғулотлари учун майдон (плац).


Саф тайёргарлиги машғулотлари учун майдон асфальтли ёки бетонли бўлиши мумкин. Майдончанинг ҳажми бир вақтнинг ўзида синфнинг барча ўқувчилари билан машғулот ўтказишга имкон бериши лозим. Майдонга яхши кўринадиган чизиқ билан белгилар қўйилади. Майдончани периметри бўйлаб 0,7 х 1,5 см хажмдаги шитларга асосий саф усуллари тасвири қўйилади. Ўргатиш жараёнида ўзини назорат қилиш ва уст-бошни тўғрилаш учун майдон чегарасига ойна қўйилиши мумкин. Бундан ташқари ўқув юрти ҳажмида юк автомашинаси кузатув макети ўрнатилиши мумкин. Унда ўқувчилар машинага чиқиш ва тушиш усулларини машқ қиладилар. Қурол билан саф усулларини ўрганиш учун, бир секцияга етадиган қурол макетлари бўлиши керак.
Ўқ отиш жойи (тир).
Ўқ отиш жойи (тир) деб, ўқ отар қуроллардан ўқ отишни хавфсиз ўтказиш учун мўлжалланган бино ёки худуддаги махсус жойга айтилади. Ўқ отиш жойини махсус қурилган бинода, шу мақсад учун қайта қурилган бинода ёки жихозланган худуд (очиқ жойда) жойлаштириш мумкин.
Хавфсизлиги бўйича тирлар уч турга бўлинади;
- ёпиқ;
- ярим ёпиқ;
- очиқ
Барча ўқ отиш тирлари ўқ отиш павильони ва ўт очиш зонаси (қисми)дан иборат бўлади. Ўқ отиш павильонининг ҳажмига қараб, у ерда қурол тозалаш хонаси, ўқ отишни назарий ўрганиш синфи ва бошқа хоналар бўлиши мумкин. Бу хоналарнинг сони ва ҳажми тирнинг тури, унинг катталиги ва лойиҳадаги шароитларга боғлиқ бўлади.
Ўт очиш зонаси - бу ўт очиш чизиғи билан ўқни тутиб қолувчи мосламалар ўртасидаги очиқ жойдадир. У тўла холда ёки қисман тепадан ва ён тарафдан ўқни ўтказмайдиган тўсиқлар билан чегараланган бўлиши керак. Тирлар 25, 50 ёки 100 метр бўлиши мумкин. Тирда ўт очиш курсидан қуйидаги кўчирмалар осиб қўйилади.
- автоматдан бошланғич машқни бажариш бўйича шартлар ва унинг хусусиятлари;
- ўқ отишни ўтказишдаги хавфсизлик қоидалари.
Бундан ташқари, тирда махаллий шароитларни хисобга олган холда ишлаб чиқилган хавфсизлик қоидалари, ўқ отиш раҳбарининг мажбуриятлари ва кичик калибрли винтовкадан отиш шартлари ҳам осиб қўйилади. Ўт очиш чизиғи яхши кўринадиган чизиқлар ёки ёзувлар билан белгиланади.
Отиш тири (25-50 м).

Тактик тайёргарлик ва фуқаролар химояси бўйича машғулотлар учун шаҳарча.
Ўқув шаҳарча 60 х 10 метр хажмдаги худудга жойлаштирилиши мумкин ва қуйидагилардан ташкил топган бўлиши керак:
1. «Минали майдон» дан ўтиш учун жой;
2. Душман танкларини яксон этиш учун танкка қарши қўл гранаталарини қўллашни машқ қилиш жой;
3. Окопларни жихозлаш, ниқоблаш ва хужумга тайёргарлик усулларини ўрганиш жойи.
4. Ҳаво нишонлари (самалот ва вертолот)ни яксон этиш учун ўқ-отар қуролларидан фойдаланишни машқ қилиши жойи;
5. Ядро қуроли портлаганда ҳаракат қоидалари ва шахсий химоя воситаларидан фойдаланиш; дегазация ва дезинфекция ўтказишни ўрганиш жойи.
Булардан ташқари агар имкон бўлса, тактик тайёргарлик бўйича бошқа ўқув жойлари ҳам жихозланиши мумкин.
Отиш усуллари ва қоидаларини амалий ўрганиш учун майдон.
Бу майдонда қуйидаги жихозланган ўқув жойлари бўлиши керак:
- ҳар хил холатлардан отишга тайёргарлик учун ўқув жойи;
- нишонларни кузатиш ва унгача бўлган масофани аниқлаш учун ўқув жойи;
- нишонга олишни ўргатиш учун жой;
- парчаланувчи қўл гранаталарини улоқтиришни ўрганиш жойи;
- автоматни ёйиш, йиғиш ва ўқдонни ўқлаш жойи.






Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling