Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


III. БОБ. ТАДҚИҚОТ СИНОВ НАТИЖАЛАРИ


Download 0.79 Mb.
bet2/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

III. БОБ. ТАДҚИҚОТ СИНОВ НАТИЖАЛАРИ
1. Экспериментал ва назорат гуруҳларида ЧҚБТ машғулотларида талабаларнинг ўзлаштириш ва сифат меъёрларини аниқлаш юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари ва қиёсий таҳлиллар............71
ХУЛОСАЛАР...............................................................................................80
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ......................................................................82
ИЛОВАЛАР...........................................................................................84

Кириш
Чақириққача ҳарбий таълим услубиёти талабаларни ўқув юртлари учун чақириққача ҳарбий таълим раҳбари лавозимига тайёрлаш бўйича махсус фанларнинг асосийси бўлиб, талабалар томонидан ўқув юртларида чақириққача ҳарбий таълим фанини ташкиллаш бўйича билим, кўникма ва малакалар олиш ва уларни такомиллаштириш мақсадида ўрганилади.
Чақириққача ҳарбий таълим фани лицей ва касб-хунар коллежларида Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида»ги, «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларига асосан ташкилланади ва олиб борилади ва ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларидаги ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимининг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.
Чақириққача ҳарбий таълим услубиётини ўрганиш давомида талабалар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мамлакат мудофааси ва уни ҳарбий агрессиялардан ҳимоя этиш борасидаги қоидаларини ўзлаштирадилар.
Ўзбекистон Республикасининг «Мудофаа тўғрисида», «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунларини, ҳарбий хизматчиларнинг маъмурий, интизомий ва жиноий жавобгарликлари тўғрисидаги қонунларни, Қуролли Кучлар турларини, уларнинг вазифаларини ўрганадилар.
Бундан ташқари талабалар ўқув юртларида чақириққача ҳарбий таълим ва ҳарбий-ватанпарварликни ташкиллаш ва ўтказиш услубиётини ўрганадилар. Таълим жараёнида улар ўқув юртларида чақириққача ҳарбий таълим дастурининг ҳар бир бўлими бўйича машғулотларни ташкиллаш ва ўтказишнинг энг илғор ва самарали услубларини ўзлаштирадилар.Ўзбекистон Республикаси Президенти ва хукумати ёшларни Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматга тайёрлаш ишларига доимий равишда 1
катта эътибор бермоқдалар. Чақириққача ва чақириқ ёшидаги ўсмирларни Қуролли Кучлардаги ҳақиқий ҳарбий хизматга тайёрлаш дастурида,
ёшларни Ватан ҳимоясига тайёрлаш ишлари билан бевосита шуғулланувчи барча давлат идоралари, ташкилотлари ва мансабдор шахслар ёшларни Ватан ҳимоясига тайёрлаш ишларини тубдан ўзгартириш, унинг сифатини ошириш чораларини кўриши, Қуролли Кучларни ахлоқий-руҳий ва жисмоний жихатдан соғлом, Ватан ҳимоясини шараф билан бажаришга тайёр бўлган шахсий таркиб билан таъминлашлари керак. Бу ишларда халқимизнинг жанговар анъаналаридан, унинг қадриятлари ва удумларидан кенг фойдаланиш лозим.
Бу маъсулиятли вазифалар бутун жамият, энг аввало ўқув юртларининг педагогик жамоаси ва биринчи навбатда чақириққача ҳарбий таълим раҳбари зиммасидадир.
«Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича тахсил олаётган талабалар учун чақириққача ҳарбий таълим услубиёти махсус тайёргарликнинг асосий фани бўлиб ҳисобланади. Чақириққача ҳарбий таълим услубиёти Давлат аттестациясига қўйилади. Махсус тайёргарлик бўйича услубий билим ва малакаларни талабалар 2 ва 4 курслардаги чақириққача ҳарбий таълим раҳбари лавозимидаги амалиёт вақтида ўзлаштирадилар.
Талабаларни махсус фанлар бўйича ўқитишда асосий эътибор ҳарбий-педагогик тайёргарликка, уларга чақириққача ҳарбий таълим машғулотларини ўтиш бўйича амалий малакаларни сингдиришга қаратилади. Бугунги кундаги вазият ёшларнинг Чақириққача ҳарбий тайёргарлиги ва ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига алоҳида эътибор билан ёндошишни талаб қилмоқда. Чунки, мамлакатимизнинг равнақи, унинг эртанги кунги ҳавфсизлиги, айнан бугунги ёшлар зиммасидадир.
Шуниг учун ҳам бу ёшлар тоифаси билан ишловчи, уларнинг таълим ва тарбияси билан шуғулланувчи Чақириққача ёшлар тайёргарлиги раҳбарларига алоҳида талаблар қўйилади.
Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Ҳозирги вақтда ўқув юртларининг ЧҚБТ раҳбарлари фаолияти билан танишиб чиқилганда, аксарият ЧҚБТ раҳбарлари, фан бўйича машғулотларни ташкиллаш ва ўтказишда зарур бўладиган хужжатлар, уларни юритиш, машғулотларни режалаштириш тартиби, ҳозирги кунда машғулотларда фойдаланиш мумкин бўлган ўқитишнинг янги шакл ва услубларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари, ҳамда анъанавий таълим методларининг зарур деб хисобланган турларини сақлаб қолиш ва уларни янги элементлар билан бойитиш масалаларида қийинчилик ва тушунмовчиликларга дуч келаётганлари маълум бўлмоқда. Шу каби муаммоларни ёритиб беришга бўлган ҳаракат, тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling