Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


I.3§.Чақириққача ҳарбий таълим бўйича машғулотлар ўтказишнинг асосий шакл ва услублари, уларнинг ўзаро алоқалари таъминлаш усуллари


Download 0.79 Mb.
bet8/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

I.3§.Чақириққача ҳарбий таълим бўйича машғулотлар ўтказишнинг асосий шакл ва услублари, уларнинг ўзаро алоқалари таъминлаш усуллари.
Ҳар қандай ўқув юртидаги ўқитиш жараёнини асосини ўқув ишлари ташкил этади. Ўқитишнинг сифати ўқув жараёнини ташкиллаш, машғулотлар ўтказишнинг шаклларига боғлиқ бўлади. Машғулот шакли ўқувчилар таркибини, ўтказиш жойи, давомийлиги, Чақириққача ҳарбий таълим раҳбарининг роли ва бошқаларни назарда тутади. Машғулот шакли Чақириққача ҳарбий таълим дастурида белгиланган бўлиб, уни ўзгартириш мумкин эмас.
Машғулот шакллари - бу ўқувчиларни ўқитиш, машғулотларни ташкиллашга ёрдам берувчи шарт - шароитлар, шунингдек, ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ўзига хос фаолиятлар йиғиндисидир.
Чақириққача ҳарбий таълим дастури билан қуйидаги машғулот шакллари белгиланган:

  • назарий;

  • амалий;

  • кўргазмали;

  • тактик - саф машғулотлари;

  • тактик машғулотлари;

  • назорат-синов машғулотлари.

Назарий машғулотлар, оғзаки баён қилиш билан (маъруза, сухбат) ўтказилиб, ўқувчиларга ўргатилаётган материалнинг асосий мазмунини беради ва уларда назарий фикрлаш, кенг дунёқарашни шакллантиради, назария амалиётнинг долзарб муаммоларини ёритиб беради. Назарий машғулотлар бошқа турдаги машғулотларни ташкиллаш ва ўтказиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Кўргазмали машғулотлар - ўқувчиларни жанговар техника ва қуроллар намуналари, шахсий таркибнинг яшаш арзи ва хизмати билан таништириш мақсадида намунавий тарзда ташкил этилиб ўтказилади.
Амалий машғулотлар - жанговар техника ва қуроллар, приборларни ўзлаштириш, уларни қўллаш усулларини эгаллаш, асраш ва сақлаш қоидаларини ўрганиш мақсадида ўтказилади. Амалий машғулотларда ўқувчилар томонидан назарий машғулотларда олинган билим ва малакалар такомиллаштирилади.
Амалий машғулотлар тушунтириш ва кўргазмали услуб ёрдамида ўтказилиши мумкин. Унинг асосий мазмуни ҳар бир ўқувчининг ўқув жойидаги бажараётган амалий ишидир. Амалий ўргатишнинг якуний босқичи бўлиб, тактик машғулотлар ҳисобланади. Улар одатда дала-ўқув машғулотларида ўтказилади.
Тактик машғулотларда ўқувчиларга аскар, разведчик, кузатувчи вазифаларини жанговар вазиятда бажаришнинг кўникма ва малакалари сингдирилади.
Тактик - саф машғулотлари, одатда тактик машғулотлардан олдин ўтказилади ва шахсий таркибнинг ҳаракат ва усулларини жанговар вазиятда қўллаш услубларини ўргатади. Ҳаракатланишнинг усул ва қоидалари кўп маротаба такрорлаш услуби билан ўргатилиши мумкин.
Навбатдаги ҳаракатни ўрганиш, қачонки ўрганилаётган ҳаракат тўла ўзлаштирилиб олингандан кейингина бошланиши мумкин. Ҳар бир савол учун тактик вазият албатта яратилиши керак.
Назорат - синов машғулотлари ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш ва якуний баҳо чиқариш мақсадида ўтказилади. Одатда, назорат машғулотлари ўқув йилининг сўнги босқичида, яъни, ўқув-дала йиғини вақтида ўтказилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling