Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


I.2§. Чақириққача ҳарбий таълим фанини режалаштириш жараёнида эътиборга олиниши лозим бўлган омиллар


Download 0.79 Mb.
bet6/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

I.2§. Чақириққача ҳарбий таълим фанини режалаштириш жараёнида эътиборга олиниши лозим бўлган омиллар
Режалаштиришнинг мақсад ва вазифалари. Чақириққача ҳарбий таълим бўйича ўқув жараёнини ташкиллашда Чақириққача ҳарбий таълим раҳбари томонидан ишлаб чиқиладиган асосий хужжатлар, уларнинг шакл ва мазмунлари.
Чақириққача ҳарбий таълим ёшларни Қуролли Кучлар сафидаги ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимининг таркибий бир қисмидир. Халқ таълими бўлимлари ва ўқув юртлари маъмуриятлари чақириққача ҳарбий таълим фани ва ҳарбий - ватанпарварлик тарбияси ишларини юқори савияларда ташкил этилиши ва ўтказилиши, бунинг натижасида эса, ўқувчилар ёш жангчи курси хажмидаги билим ва малакаларга эга бўлишларини таъминлашлари керак.
Чақириққача ҳарбий таълим машғулотлари давомида ўқувчилар Ватан ҳимояси учун зарур бўлган ҳарбий иш асослари бўйича етарлича билим ва малакаларни эгаллаши, Қуролли Кучлар сафидаги хизматга чақирилган вақтда эса, бу билимлардан фойдаланган холда, қисқа муддатларда замонавий жанговар техника ва қуроллардан фойдалана олишни, уларни асраш ва созлаш қоидаларини ўзлаштириб олишлари керак.
Чақириққача ҳарбий таълим машғулотларининг сифати ва уларнинг тарбиявий аҳамияти тўғридан-тўғри чақириққача ҳарбий таълим раҳбарининг ҳарбий ва педагогик махорати даражасига, унинг сиёсий-мафкуравий етуклигига ва услубий малакаларига боғлиқ бўлади.
Чақириққача ҳарбий таълим машғулотларини сифатли бўлиши учун самарали ўқитиш воситалари, илмий асосда ташкил этилган ўқитиш тизими, машғулот шакллари ва услублари бўлиши зарур.
Чақириққача ҳарбий таълим бўйича ўқув жараёни чақириққача ҳарбий таълим дастури, меъёрий хужжатлар ва ўқув-услубий кўрсатмаларга мувофиқ, чақириққача ҳарбий таълим раҳбари томонидан режалаштирилади ва ташкилланади.
Чақириққача ҳарбий таълим дастурида ҳарбий таълим бўлимлари, бўлимлар бўйича ўқув соатлари, машғулот турлари ва ўқув топшириқлари белгилаб қўйилади.
Чақириққача ҳарбий таълим дастурини режалаштиришнинг асосий вазифаси, ўқувчилар ўқув жараёнида ўзлаштиришлари керак бўлган билим, кўникма, малакалар, ахлоқий-сиёсий ва жанговар сифатларни оптимал даражасини белгилашдан иборатдир.
Чақириққача ҳарбий таълим бўйича ўқув-тарбиявий жараённи режалаштириш, бошқа фанларга қўйилган талаблар қандай бўлса, худди шундай талаблар асосида олиб борилади ва дидактиканинг асосий тамойиллари билан белгиланади.
Ўрта махсус билим юртларида Чақириққача ҳарбий таълим дастурига 140 ўқув соати ажратилади. Чақириққача ҳарбий таълим дастурини режалаштиришни ўзига хос хусусиятлари бор. Дастур қуйидаги бўлимлардан иборат:

  1. Амалий-жисмоний тайёргарлик;

  2. Саф тайёргарлиги;

  3. Фуқаролар ҳимояси;

  4. Ҳарбий иш асослари;

  5. Ҳарбий хизмат асослари;

  6. Тиббий билим асослари.

«Чақириққача ҳарбий таълим» курсининг



Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling