Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


Тадқиқот мавзусининг долзарблиги


Download 0.79 Mb.
bet3/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

Тадқиқот мавзусининг долзарблиги.
Ҳозирги вақтда ўқув юртларининг ЧҚБТ раҳбарлари фаолияти билан танишиб чиқилганда, аксарият ЧҚБТ раҳбарлари, ҳарбий ватанпарварлик тарбияси бўйича тадбирларни ташкиллаш ва ўтказишда зарур бўладиган хужжатлар, уларни юритиш, машғулотларни режалаштириш тартиби, ҳозирги кунда машғулотларда фойдаланиш мумкин бўлган ўқитишнинг янги шакл ва услубларидан самарали фойдаланиш йўл-йўриқлари, ҳамда анъанавий таълим методларининг зарур деб хисобланган турларини сақлаб қолиш ва уларни янги элементлар билан бойитиш масалаларида қийинчилик ва тушунмовчиликларга дуч келаётганлари маълум бўлмоқда. Шу каби муаммоларни ёритиб беришга бўлган ҳаракат, тадқиқотнинг долзарблигини белгилайди.
Тадқиқот объекти ва предмети.
Ўрта махсус касб ҳунар-коллежлари ва академик лицейлар, ҳамда ўрта умумтаълим мактабларида талаба ёшларнинг ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг мафкуравий ва услубий-методологик хусусиятлари.
Тадқиқотнинг мақсад ва вазифаси.
ЧҚБТ раҳбарлари ва ўқитувчилари учун методик ёрдам кўрсата оладиган маълумотга эга бўлиш ва ўқитишнинг замонавий технологияларини бевосита машғулотларда қўллай олишни йўлга қўйишга кўмаклашиш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари.
Ҳарбий ватанпарварлик тарбиясининг самарадорлигига эришишда машғулотларни тўғри ва илмий асосда ташкил этиш, ҳамда уни мақсадга мувофиқ режалаштиришни йўлга қўйиш, қолаверса ЧҚБТ раҳбарлари ва ўқитувчилари учун методик ёрдам кўрсата оладиган маълумотга эга бўлиш ва ўқитишнинг замонавий технологияларини бевосита машғулотларда қўллай олишни йўлга қўйишга кўмаклашиш.
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили.
Мавзу билан ишлаш давомида қуйидаги адабиётлар ва материаллардан фойдаланилди.


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling