Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа


Download 0.79 Mb.
bet11/21
Sana22.04.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1381925
TuriДиссертация
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
544de70ccb5c8-1

ЧҲТ хонаси


ЧҲТ хонаси қуйидаги мақсадларда жихозланади:

  • ЧҲТ дастурини барча бўлимларини ўрганиш учун (асосан, назарий) зарур ўқув-моддий базасини яратиш;

  • ЧҲТ бўйича ўқув машғулотлари ва синфдан ташқари тадбирларини ўтказиш, олинган билимларни мустахкамлаш ва чуқурлаштириш;

  • ҳарбий билимларни ташвиқот қилиш, ўқувчиларнинг ҳарбий ватанпарварлик тарбияси бўйича оммавий-мудофаа тадбирларини ўтказиш ва уларни ҳарбий касбларга йўналтириш.

ЧҲТ хонаси қуйидаги асосий талабларга жавоб бериши керак:

  • Машғулотлар ўтказишга қулай хона, санитар-гигиеник меъёрларига жавоб берувчи, асбоб-анжомлар, кўргазмали ўқув-қуролларини сақлаш учун лаборатория хонасига эга бўлиши;

  • Ўқув машғулотлари ва синфдан ташқари тадбирларни ўтказишга доим тайёр бўлиши, дарслар давомида нафақат ўқув, балки тарбиявий вазифаларни ечишга имкон бериши;

  • Ўқитишда максимал кўргазмаликни таъминлаши ва бир вақтни ўзида ўқувчиларга мустақил вазифаларни бажариш учун шароитлар яратиши;

  • Ўқув адабиётларига, кўргазмали қуролларга ва табелга мувофиқ ЧҲТ бўйича асбоб-анжом ва буюмларга эга бўлиши;

  • Намойиш қилинаётган ўқув материалларини кўргазмалилиги, мазмуни хона интеръерини бадиий безашганлиги билан мувофиқлаш.

ЧҲТ хонаси кенг, шинам ва ёруғ бўлиши керак.
ЧҲТ хонаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Синф мебеллари, услубий ўқув жихозлари, лаборатория хонаси, ўқув қуроллари, ўқитишни техник воситалари.
Синф мебелларини уфқал юзага эга бўлган ўқитувчилар стол ва стуллари, ўқитувчи столи, ўқув жихозларини намойиш қилиш столи, киноаппарат ва диапроектор учун мослама, синф доскаси ва кўрсаткич ташкил қилади. Чеккада стол қаторлари девордан 50 см узоқликда бўлиши керак.
ЧҲТ хонасини услубий - ўқув жихозлари асосини дастурнинг ҳар бир бўлими учун жихозланган стендлар ташкил қилади ва улар қуйидаги тартибда жойлаштирилади:

  1. Амалий - жисмоний тайёргарлик.

  2. Ўт очиш тайёргарлиги;

  3. Фуқаролар химояси;

  4. Ҳарбий иш асослари;

  5. Ҳарбий хизмат асослари;

  6. Тиббий билим асослари;

«Саф тайёргарлиги» бўйича стенд коридорда, ўқувчилар машғулотлар олдидан сафланадиган жойга жойлаштирилиши мумкин.
Барча стендлар мавзу ёки алоҳида ўқув саволлари бўйича жихозланади.
Планшетлар дастур мавзуларини ўтиб бориш давомида стендга осиб қўйилади.

Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling