Диссертация Илмий раҳбар: А. Болтабоев мундарижа
Download 0.79 Mb.
|
544de70ccb5c8-1
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қурол сақлаш хонаси
Ҳонанинг юз томонига, доска устига А.Темур портрети ва Ўзбекистон Конституциясининг 52- моддасидан кўчирма, доскани ўнг ва чап томонларига эса Ҳарбий Қасамёд матни ва Ҳарбий қисм Жанговар Байроғи тўғрисидаги Низом жойлаштирилади.ЧҲТ хонасида ўқувчилар билан тактик машғулотлар ўтказиладиган ўқув харитаси ёки худуднинг макети ўрнатилади. Бу худудда группани таянч пункти элементлари ва «группа хужумда» мавзуси бўйича тактик вазият яратилади. Лаборатория хонасида, агар бунда хона бўлмаса, ЧҲТ хонасида ўқув анжомлари ва асбобларини тахлаш жойлари жихозланади. Бундан ташқари ЧҲТ хонасига экран ўрнатилади ва дераза пардалар ёпилиши учун автоматик ёки ясама мослама жихозланади. Қурол сақлаш хонасиҚурол сақлаш хонаси ўқув қуроллари, кичик калибрли винтовкалар ва ўқ - дориларни олиш, сақлаш ва хисоботини юритиш бўйича йўриқнома талабларига мувофиқ жихозланади. У ўқув юртидаги ўқув қуроллари, кичик калбрли винтовкалар ва ўқ- дориларни ишончли сақлашни таъминлаш учун мўлжалланган. Шахсий химоя воситалари, радиостанциялар, радиацион ва кимёвий разведка асбоблари ва бошқа буюмлар лаборатория хонаси ёки ЧҲТ хонасида сақланади. Агар қурол сақлаш хонасида қуроллардан ташқари бошқа буюмларни ҳам сақлашни иложи бўлса, у холда хона эшиги ички девор (темир панжара) билан ажратилган бўлиши керак. Хонанинг биринчи қисмида табел бўйича буюмлар, иккинчи қисмида эса қуроллар сақланади. Қурол сақлаш хонаси қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: бинонинг бошқа хоналаридан алоҳида бўлиши, қалин деворлар, мустахкам пол ва томга эга бўлиши; Мустахкам ва ишонарли ёпиладиган икки эшикча: ташқаридаги эшик тахтали бўлиб, тахта қалинлиги 40 сантиметрдан кам бўлмаслиги, икки томонлама темир тунука билан махкамланган бўлиши, ичкаридаги эшик эса темир панжарали бўлиб, панжаралар диаметри 15 мм дан катта бўлмаслиги керак. Деразалар ҳам диаметри 15 мм дан катта бўлмаган панжаралар билан тўсилган бўлиши керак. Б инонинг биринчи қаватида жойлашган қурол сақлаш хоналарининг деразалари, бундан ташқари ички томонида темир тўсиқлар билан махкамланади. Эшик ва деразалар қулфланадиган бўлиши лозим ва улар пломбаланади ёки мухрланади. - қурол сақлаш хонаси қўриқлов сигнализацияси билан жихозланган бўлиб, у ички ишлар қўриқлаш бўлимига уланади. Шкаф (пирамида) эшигининг ички томонида рамка ичида шкафдаги нарсаларнинг рўйхати (опись) ёзиб қўйилади: - шкаф (пирамида)да сақланаётган ўқув қуроллари ва кичик калибрли милтиқларнинг рўйхати қуйидаги шаклда ёзилиб, шкаф ичига илинади: РЎЙХАТИ
Download 0.79 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling