Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34
Bog'liq
jek london

 
 
 
 
 


109 
III.2. Муаллиф психологияси ва психоанализ 
“Мартин Иден” ва “Сароб” романларида қаҳрамонларнинг бадиий 
ижодга оид қарашларига оппозитив қараш эгалари бор. Жек Лондонда 
Мартиннинг қарашлари Руфь томонидан танқид қилинса, Саидий Эҳсоннинг 
танқидига дучор бўлади. Қизиғи шундаки, ҳар иккала оппозитив қараш 
моҳиятан бир-бирига яқин. 
Мартин Иден – ўткир реалист эди. У “ҳаётий ҳақиқатдан ажралиб 
турган бадиий маҳоратни қадрламасди” (243). Мартин учун эса ҳаёт ҳақиқати 
шундан иборат эдики, у туғилганидан бошлаб машаққатли ҳаёт қучоғига, 
заҳмат ва очлик, муҳтожлик гирдобига итқитилган эди. Табиийки, у ўз 
асарларида мана шу ҳаётни акс эттирар эди. Ҳар қандай ёзувчи ўзига яқин 
ҳаёт манзараларини қаламга олиши, услуб ва тасвир йўсини шунга мувофиқ 
воқеланиши ҳаётий ҳақиқат. Буни рус аристократияси ҳаётини қойилмақом 
қилиб тасвирлаган Л.Толстой ҳамда хўрланганлар ва ҳақоратланганлар 
қисматининг бадиий ифодачиси сифатида майдонга чиққан Ф.Достоевский 
ижоди мисолида ҳам; “олий, навоиёна услуб”да (Ё.Исҳоқов)
84
ва Машраб 
ижодининг халқона нафасида ҳам кўриш мумкин. Мана шу ҳаётий ҳақиқатга 
кўра, Мартин ўз асарларида фалокатли ва ҳалокатли ҳаёт манзараларини 
қаламга олар эди. У асар яратар экан, “унинг кўз олдида ... ўзи миридан 
сиригача ўрганган ифлос ҳаётнинг поёнсиз океани “лоп этиб” пайдо” (134) 
бўларди. Мартин бир гал “Қозон” номли ҳикоясини ўқиб берганда, Руфь 
“Қандай даҳшат!.. Жудаям даҳшат-ку бу!.. Лекин нега ахир ўша бахти қаро 
аёл... О! Бу бемаънилик! Бу бадкорлик! Бу қабоҳат!” деб қичқириб юборади. 
Албатта, бу – ҳикоянинг санъат асари сифатидаги қимматидан далолат берар, 
Мартиннинг истеъдоди ва ёзувчилик фаолияти Руфнинг ихтиёрсиз юз 
кўрсатган таассуротида ўз тасдиғини топган эди. Аммо адабиётни чучмал, 
сохта туйғуларнинг жимжимадор акси деб, ҳаётни қолипга солинган ўлик 
қоидалардан иборат деб тушунадиган санъатшунос Руфь дастлабки ҳаяжони 
84
Исҳоқов Ё. Навоий лирикаси ва янги давр поэтикаси // Навоийнинг ижод олами. Мақолалар тўплами. – Т.: 
Фан, 2001. – Б.63-66. 


110 
босилиши билан йигитни: “Ҳикоя бошдан-оёқ аллақандай палид нарсаларга 
асосланган! Ғоят латиф ва олижаноб нарсалар жуда ҳам кўп-ку! Ҳеч 
ниманинг фарқига бормай, дуч келган нарса тўғрисида ёзавериш яхши эмас. 
Сизнинг ўз дидингиз, латофатли услубингиз бўлиши керак” дея танқид 
қилади. Руфь онги-ақли, олган билимлари ва тарбияси таъсирида ҳикояни 
танқид қилса-да, асарни дастлаб эшитганда ҳаяжонини яшира олмайди; 
дастлабки таассурот ҳикоянинг ҳақиқий санъат даражасида битилганлигини 
тасдиқлайди.
Жамиятда санъат ҳақида шаклланган ва якдил эътироф этилган 
догматик қарашларини ўзида мужассамлаштирган Руфь ёзувчи – Мартинга 
оппозицияда туради. Бу – қизнинг ҳаёт машаққатларига дуч келмаганлиги, 
унинг олган тарбияси, билимлари, ҳаётий принциплари, Мартин билан 
ўртасидаги ижтимоий тафовут орқали изоҳланади.
Табиийки, Жек Лондон Мартиннинг фикрлари орқали ўз қарашларини 
баён қилган. Худди шундай эпизод “Сароб”да ҳам бор. Кенжанинг кичик 
шеърий тўпламидаги: 
Бешик ила тобут ораси дашти адамди, 
Қолган изи кўз ёши ва қон, оҳ-фиғондин, 
– деган мисраларидан Эҳсон ва Саидий орасида туғилган баҳс асносида 
Эҳсон Аббосхоннинг “кўп классикларнинг асарлари салбий фактлар билан 
тўлган, санъатнинг асосий материали – салбий фактлардир”, қабилидаги 
қарашини танқид қилади. Саидий эса эътироз билдириб: “Салбий фактлардан 
иборат зўр асарлар кўп-ку” дейди. Эҳсоннинг кейинги фикрлари Руфнинг 
гапларини эсга солади: “Бу асарларни зўр қилган салбий фактлар деб 
ўйлайсизми? Менингча, классиклар яшаган даврда турмушнинг ўзи салбий 
фактларга тўла бўлган. Улар шу фактларда санъаткорлик қўли билан тартиб 
берганлар. Наҳот, ижобий фактларга санъаткорлик қўли билан тартиб 
берилса, ўшандай зўр асарлар вужудга келмаса!” (199). Албатта, Эҳсоннинг
бундай қараши буткул хато эмас. Бундай қараш деярли шўро даврида 
майдонга келган. То бу даврга қадар санъат тарихида шундай талабнинг 


111 
мавжудлиги кузатилмайди. Чунончи, ижоди асосан шўро даврида кечган рус 
адиби Константин Паустовский санъатнинг вазифаси ҳаётнинг гўзал 
моментларини тасвирлаш орқали, одамларда гўзалликка, эзгуликка муҳаббат 
ва рағбат уйғотишдир, деб ҳисоблаган. Айни пайтда, Эҳсоннинг гапларида 
бадиий ижодда социалистик реализм принципининг, ХХ асрнинг 50-60-
йилларида шўро адабиётида ёйилган конфликтсизлик назариясининг 
куртакларини кўргандек бўламиз. 
Академик М.Қўшжонов “Сароб” талқинида “Ижобий фактларни асос 
қилиб, юксак асарлар яратиш мумкин” деган автор нима учун ўзининг 
биринчи романида салбий фактларга мурожаат қилган?”
85
деган савол қўяди 
ва бунинг икки сабабини кўрсатади. Биринчи сабаб давр билан боғланади. 
Иккинчи сабаб эса ҳақли равишда бевосита ижод психологиясидан келтириб 
чиқарилади: “Масаланинг иккинчи томони Қаҳҳор талантининг йўналишига 
боғлиқдир... Бадиий ижодда ҳар бир талантнинг маълум бир йўналишда 
бўлишини ҳисобга олмаслик мумкин эмас. Ахир, ижобий қаҳрамон ролини 
унча чиқара олмайдиган, бироқ салбий характерларни катта санъат билан 
ижро этадиган машҳур артистлар ҳам бор-ку!”
86
Шундан сўнг олим ўз 
қарашини Гоголь ижодидаги “Ревизор” асари воситасида исботлай туриб, 
“Ревизор”даги материал таг-туги билан Гоголники, яъни гоголча материал 
эди. Шу сабабдан бўлса керак, А.С.Пушкин бундай материал асосида асар 
яратишни Гоголга тавсия қилган”, –дейди.
87
Хуллас, икки адиб ижод психологияси билан боғланган бир эпизоддан 
икки хил ғоявий мақсадда фойдаланганлар.
Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи ўз ижоди, айнан “Сароб” романи билан ижод 
психологиясига ёндашувнинг бирёқламалигини намоён қилди. Ижод 
табиатини ҳисобга олмасдан илгари сурилган бундай қараш охир-оқибатда 
санъатни кучли ғоявий қуролга айлантиришга, қанчадан-қанча истеъдодлар 
кучининг “ўтин ёриш”га сарфланишига олиб келди. Абдулла Қаҳҳорнинг 
85
Қўшжонов М. Адашганлар фожиаси. – 196-б. 
86
Ўша манба, 197-б. 
87
Ўша манба, 198-б. 


112 
“Қўшчинор чироқлари”дан кўнгли тўлмаганлиги ҳақидаги қайди ҳам бу 
фикрни тасдиқлайди: “Мен ўз тўпидан айрилиб, кейинда қолган батрак – 
сўнгги батракнинг ўша янги йўлга чиқиб олгунча бошидан кечирганларини 
тасвир қилмоқчи бўлдим. Бироқ ўзимга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан 
мақсадимга етолмадим. “Қўшчинор чироқлари” номи билан чиққан роман, 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling