Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


III.3. Ўлим категорияси ва психоанализ


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34
Bog'liq
jek london

III.3. Ўлим категорияси ва психоанализ 
“Мартин Иден” ва “Сароб” романларида ўлим категорияси муҳим 
ғоявий-бадиий маъно ташийдиган адабий восита сифатида майдонга чиққан. 
Ҳар икки романда ўлим – мавжуд ижтимоий тартиботлар билан ўз 
интилишлари ўртасида чуқур жарлик ҳис этган шахснинг сўнгги чораси, 
ижтимоий тузумдай қудратли ҳоким кучга қарши исённинг ўзига хос шакли 
сифатида намоён бўлади.
Ҳар қандай ўлимнинг тиббий-биологик, ижтимоий, психологик каби 
турли жиҳатлари бўлади. Мазкур фаслда масала Мартин ва Саидий 
ўлимининг ёзувчи томонидан психоаналитик асосланганлиги йўналишида 
қўйилди. 
Миллий мустақилликка эришилгандан сўнг ўтган давр мобайнида барча 
соҳаларда бўлгани сингари адабиётшунослик соҳасида ҳам катта ўзгаришлар 
содир бўлди. Бадиий сўзга бирёқлама – шўровий мафкура нуқтаи назаридан 
ёндашиш 
тамойиллари 
чилпарчин 
бўлиб, 
сўз 
илмига 
жаҳон 
адабиётшунослигининг ранг-баранг илғор методлари кириб келди. Миллий 
адабиёт намуналарига герменевтика, семиотика, структурализм, психоанализ 
каби методлар орқали ёндашиш тамойили ривожлана бошлади.
Алоҳида таъкидлаш керакки, бирор-бир таҳлил методи ёки услуби 
бадиий матн қаватларидаги мазмунни бирваракайига, тўла қамраб олиши 
мумкин эмас. Ҳар бир метод асарни маълум бир жиҳатдан чуқур текширишга 
асос бўла олади, холос. Муайян бадиий асар замирида ётган чуқур ва 
кўламдор маъно-моҳият шу асарни турли методлар воситасида таҳлил қилиш 
орқалигина тўлалигича аниқланиши мумкин. Масалан, яқин ўтган юз 
йилликда ўз тадрижининг чўққисига кўтарилган анъанавий таҳлил усули 
асарнинг ғоявий мазмунини чуқур очиб берса; психоанализ ёрдамида инсон 
руҳиятининг муайян қаҳрамонда намоён бўлган сирли қаватларини, бадиий 
матн ва унинг муаллифи ўртасидаги мураккаб муносабатларни ёритиш 
мумкин; семиотика эса бадиий асардаги ҳар бир образ ёки деталь, тафсилот 
ёки унсурга маълум бир маънони ўзида мужассам этган белги-рамз деб 


118 
қарайди ва шу рамзларни ечиш орқали бадиий матн “сир”ларини оча боради 
ва ҳоказо.
Бугунги кунда бир неча тадқиқотлар даражасида текширилган айрим 
бадиий асарларнинг қайта-қайта янги кузатишлар, баҳс-мунозаралар объекти 
бўлаётганлиги ҳам аслида Истиқлол даври адабиётшунослигида мана шундай 
ранг-баранг таҳлил методларининг қўллана бошланганлиги билан 
изоҳланади. Бу баҳс-мунозаралар, янгича текширишлар заҳматкаш 
олимларимиз томонидан узоқ йиллар давомида амалга оширилган 
тадқиқотларни инкор этмайди, аксинча, чинакам санъат асарининг шакл ва 
маъно 
қирралари 
кўплигини, 
бадиий 
матннинг 
турли, 
ҳатто 
адабиётшуносликнинг специфик бўлмаган таҳлил методлари (масалан, 
психоанализ) учун материал бера оладиган тафаккур меваси эканлигини 
кўрсатади. Зеро, ҳақиқий санъат асари шундай чуқур мазмунли мураккаб 
ҳодисаки, унда хоҳлаган тадқиқ методи учун қизиқарли жиҳатлар ҳамма вақт 
топилади.
Тадқиқотчи Узоқ Жўрақулов яхлит бирликни ташкил қилувчи икки 
қарама-қарши куч – ҳаёт ва ўлимнинг психоанализдаги моҳиятини 
қуйидагича ифодалайди: “Фрейд инсоннинг ҳаётга бўлган интилишларини 
Эрос, ўлимга бўлган интилишини эса Танатос инстинкти, деб атайди. Бир 
қарашда, ҳаёт ва ўлим абадий курашда, булар ўртасидаги мураккаб контраст 
ҳаёт диалектикасини белгилайдигандек тасаввур беради. Аммо Фрейд ушбу 
зоҳирий контраст асосида ўзгача мазмун – эстафета принципи бор, деб 
ҳисоблайди. Эстафета принципи деганда, Эрос ўзининг навбатини Танатосга 
бериши тушунилади. Яъни жонли мавжудотнинг ҳаёти қанча яшаса ҳам, 
аста-секин сўлиб боради ва охир-оқибат анорганик оламга айланади. Эрос 
билан ифодаланувчи жинсий майллар ўзидаги ҳаёт элементларини бошқа 
организмга узатар экан, янги хаёт шаклини майдонга келтиради. Шунинг 
баробарида ўзи ва йўлдошининг ўлимга томон ҳаракатларини таъминлайди. 
Бу жараён Эрос ва Танатос ўртасидаги доимий ва ихтиёрий муносабатдир. 
Барча ҳаракатлар марказида турувчи либидо моҳиятини фақат Эрос 


119 
функцияси эмас, балки Эрос ва Танатос аро систематик бутунлик функцияси 
ташкил этади. Шу маънода, либидо инсоннинг ҳаётга бўлган 
интилишларидан қанчалик лаззатланса, ўлимга томон интилишларидан ҳам 
шунчалик лазатланади”.
92
Умуман олганда, Фрейд назариясига кўра, инсоннинг туғилиши 
анорганик олам (ўлик табиат)нинг органик олам (тирик табиат)га 
айланишидир. Пировардида, ҳар қандай тириклик, ҳаёт яна ўз аслига – 
органик мавжудот анорганик оламга қайтади. Бу табиат қонуни 
бўлганлигидан инсон ихтиёрсиз равишда ўз ўлимига интилади, ўзини инкор 
этади, ўз таназзулини тайёрлайди.
Жек Лондон романининг қаҳрамони шон-шуҳрат ва бадавлатликнинг 
ўзи орзу қилган чўққисига чиққандан кейин худкушликка қўл уради. 
Албатта, Мартин ўзи мансуб бўлган синфдан юқори кўтарилди – энди у 
илгариги ҳаётига қайта олмайди; айни пайтда бошқа табақа ҳаётига ҳам 
мослашиб кетолмайди. Мана шу ҳолат уни аввал руҳий хасталикка, кейин эса 
ўлимга олиб келади.
Мартинда ҳар бир инсонда бўлгани сингари ҳаёт ва уни маҳв этишга 
қаратилган кучлар – Эрос ва Танатос кураш олиб боради. Мартинда ҳам 
онгсиз равишда ўз бошланғичига – анорганик ҳолатга қайтиш истаги намоён 
бўлади. Бундай ғайритабиий истак Мартинда дарҳол туғилиб, дарҳол амалга 
ошган эмас. У илгари ҳам бундай истакни ўзида ҳис этган. Руфдан айрилиб, 
аммо ҳали шуҳрат қозонмаган кунларида у яна “ўнгдаги туш” воситасида 
узоқ Таити оролларига “сафар қилади” (унинг ҳалокати асар охирида Таити 
сафари чоғида содир бўлади). Шу туш тасвиридан кейин адиб ёзади: “Тинч 
океан Мартинни астойдил ўзига чорлар, Мартин ҳам бир кун эмас бир кун бу 
чақириққа лаббай, деб жавоб беришини биларди. Ҳозир эса улуғ илм-
маърифат салтанатига қилган узоқ, машаққатли саёҳатидан кейин ҳордиқ 
чиқариб, оқимга қараб оқиб борарди” (368). Мартин шу тариқа ўзида 
92
Жўрақулов У. Ҳудудсиз жилва. – Т.: Фан, 2006. – Б.51. 


120 
бошланғич ҳолатига қайтишга ғайриихтиёрий хоҳиш сезади. Ёзувчи бу 
хоҳишни ишора тарзида кўрсатиб ўтади.
Мартин ўлимидан салгина олдин кема каютасида ўзини чалғитиш учун 
қўлига китоб олади – бу Суинберннинг шеърлари эди. Психоанализга кўра, 
ҳар қандай ҳолат ёки ҳодиса тасодифий бўлмай, онг ости интилишларнинг 
ихтиёрсиз рўёбидир. Масалан, Зигмунд Фрейд ўз маърузаларидан бирида 
шундай воқеани баён қилади: у пациентларидан бириникига боради-да, 
ихтиёрсиз равишда қулфга ўз уйининг калитини солади. Психоаналитикнинг 
ўзи буни шундай изоҳлайди: Фрейд мазкур пациентникида ўзини худди ўз 
уйидагидек сезар эди, калитнинг алмашиши мана шу тасаввурнинг рўёбга 
чиқишидир.
Мартин ҳам биринчи марта Руфникида меҳмон бўлганда, стол устида 
Суинберннинг китобини кўриб қолади. Руфь билан илк суҳбат мана шу 
шеърлар устида боради. Кемада Мартиннинг ғайриихтиёрий равишда 
Суинбернни танлашида ўша илк учрашувнинг роли бор.
Ҳаёт – инсон учун муҳим қадрият; одам анча-мунча яшаб қўйгандан 
кейин ҳам ўлишни истамайди. Биз буни ўз тажрибамиздан ҳам, бошқа ҳаётий 
фактлардан ҳам, Александр Болконский (Л.Толстой. “Уруш ва тинчлик”)нинг 
ўлим олди ҳолатларидан, Граф Монте-Кристо (А.Дюма. “Граф Монте-
Кристо”)нинг дуэлдан олдинги тунда Мерседес билан учрашувдан кейинги 
ўй-хаёлларидан ҳам яхши биламиз. Шунга кўра, инсоннинг ўлимни 
соғиниши, уни қувонч билан қарши олиши одатдаги лаҳзаларда онгли одамга 
бироз нотабиийроқ кўринади. Китобхонга Мартиннинг худкушлик қароридан 
кейинги ҳолати тасвирланган мана бу сатрларда ҳаёт ҳақиқати бузилгандек 
туюлиши мумкин: “Суинберн унга энг қулай чора топиб берди. Мартинга 
ором керак эди, ором эса шу ерда, ёнгинасида эди. У иллюминаторга қаради. 
Ҳа, у анчагина кенг экан. Жуда кўп вақтлардан бери биринчи марта 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling