Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34
Bog'liq
jek london

севинчдан юраги шўх-шўх тепа бошлади (таъкид бизники – Н.Қ.). Ахири у ўз 
дардига даво топган эди” (429). Психоанализ ҳаёт ҳақиқати бузилгандек, 
инсон руҳияти сохта тасвирлангандек бўлиб кўринган мазкур ҳолатларни 


121 
тушунтиришга ёрдам беради. Бу – инсон онг остидаги ўз бошланғичига 
қайтишдан иборат истакнинг амалга ошаётганидан туғилган ғайриихтиёрий 
севинч туйғуси эди. Бу – тарихнинг айрим моментларида юзлаб-минглаб 
одамларнинг кўнгилли равишда урушга кетишига ўхшаган бир ҳолатдир.
Асарнинг сўнгги саҳифаларида Эрос ва Танатоснинг ўзаро кураши жуда 
чуқур тасвирланган. Ёзувчи мана шу саҳифаларда онг ва онг ости курашини 
жуда катта маҳорат билан, чинакам психоаналитик сингари тасвирлаб берган. 
Мартин онгли равишда ва онг ости истаги билан ўлимга интилар экан, онг 
остида мавжуд бўлган ҳаёт истаги – Эрос уларга қарши курашар эди. 
“Мартин эса, гўё бу ердан юз миль наридаги энг яқин соҳилгача сузиб 
етмоқчи бўлгандай ҳамон сузиб борарди”, – дегач, ёзувчи алоҳида таъкидлаб: 
“swimming confidently, as though it were his intention to make for the nearest 
land a thousand miles or so away” (366), (“Бу ғайриихтиёрий ҳаёт инстинкти 
эди” (430)), – дейди. Мартинда ўлим истаги дастлаб онг ости интилиши 
туфайли Танатос назариясига мувофиқ туғилган бўлса, ўзини сувга отгач, бу 
интилиш онгли тус олади; “It was the automatic instinct to live” (366), (“Ҳа, у 
иродали одам, унинг астойдил ҳаракат қилиб, ўзини йўқ қилишга етарли 
даражада мустаҳкам иродаси бор” (430)). Энди Эрос онг ости истаги 
сифатида намоён бўлади: “It was the automatic instinct to live. He ceased 
swimming, but the moment he felt the water rising above his mouth the hands 
struck out sharply with a lifting movement. The will to live, was his thought, and 
the thought was accompanied by a sneer. Well, he had will, – ay, will strong 
enough that will one last exertion it could destroy itself and cease to be. He 
changed his position to a vertical one. He glanced up at the quiet stars, at the same 
time emptying his lungs of air” (366), (“У сув қаърига тезроқ чўкиш мақсадида 
қудратли қўл ва оёқларини тез ҳаракатга келтириб, сувдан белигача 
кўтарилди... Мартин сув остига тушгач, нафас олиб, ичига сув торта 
бошлади, бу ҳаракати билан у тезроқ ҳушдан кетиш мақсадида наркотик 
дорини ичига тортган беморни эслатарди. Лекин сув томоғига кириб, уни 


122 
бўға бошлаган эди, у беихтиёр, инстинкт кучи билан (таъкид бизники – 
Н.Қ.) сув бетига сузиб чиқди ва боши узра порлоқ юлдузларни кўрди” (430)). 
Хуллас, Жек Лондон асарнинг сўнгги саҳифаларида Эрос ва 
Танатоснинг, онг ва онг остининг ўзаро курашини нафақат кучли реалист 
сифатида, балки психоаналитик сифатида ҳаққоний тасвирлай олди. 
“Сароб”да Саидий ўлимининг психоаналитик талқини бироз 
бошқачароқ. Истеъдодли ёзувчи Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романи ўзбек 
адабиётида қарийб юз йилдан буён баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб 
келаётир. Бунинг сабаби – асарда ҳаёт ва инсон руҳиятининг ғоятда теран, 
серқатлам қилиб тасвирланганлигида. Ҳар бир тадқиқотчи асарга турли 
томондан туриб қарайди, ундан ҳаётнинг хилма-хил – баъзан бир-бирига зид 
ҳақиқатларини топади. Образли қилиб айтганда, ушбу асар турли-туман 
тамойилларга асосланган тадқиқотчиларни бепоён саҳрода қолган кишидай
чанқатгандан-чанқатиб, юксак уфқ қучоғида жилваланган сароб янглиғ ҳануз 
ўз сирларини тўла очмай турибди. Бизни қизиқтирган масала романда 
психоанализ (фрейдизм)даги танатос назариясининг намоён бўлишидир.
Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романида ҳар иккала бош қаҳрамон – 
Саидий ва Мунисхон ҳалок бўлишади. Маълум маънода асарнинг 
номланиши ҳам бош қаҳрамонларнинг ўлимига ишора қилади. Чунки ҳар бир 
асарнинг номи бош қаҳрамонлар ҳаёти ва кураши, шунда намоён бўлган 
ёзувчи ғояси ва идеаллари билан боғланади.
“Сароб”да бош қаҳрамонлар ўлимининг ижтимоий мотив билан 
боғланганлиги адабиётшуносликда қайта-қайта айтилган. Яъни Саидий ва 
Мунисхонлар мансуб бўлган табақа курашини даврнинг ўзи рад қилиб турган 
эди. Давр, замон бошқа йўлдан – бу йўл тўғри ёки нотўғрилигидан қатъи 
назар – илгарилаб кетаётган эди. Саидийларнинг кураши инқилобий йўл 
билан катта ҳокимиятни қўлга киритган ҳоким кучларга қарши қаратилган 
эди. Қўлида ҳокимиятдан иборат катта кучни ушлаб турган табақа 
тарафдорлари камчиликни ташкил қилган қаршилик ҳаракати вакилларининг 
якка-якка ҳолда, яширинча олиб борган курашини тор-мор этиши табиий эди. 


123 
Бу “Сароб”да икки бош қаҳрамоннинг ўлими шаклида ифода этилган. 
Саидий ва Мунисхоннинг ўлимида Абдулла Қаҳҳорнинг ўзи тасвирлаган 
давр воқеаларига, ўз қаҳрамонларига муносабати акс этган. Ёзувчи ҳақикатни 
кескин ва шафқатсиз кураш майдонига кирган кучларнинг қайси бири 
тарафида деб ҳисоблаган – бу бошқа масала; аммо у ижтимоий воқеалар 
ривожи диалектикасини ўз даври даражасида тўғри англади ва буни асарда 
юксак санъаткорлик билан бадиий гавдалантира олди; тарихнинг маълум бир 
даври воқеаларини роман жанридаги асарда тўғри ва холисона муҳрлай 
билди. Бу М.Қўшжонов, О.Шарафиддинов, М.Олимов, Р.Қўчқоров каби 
қатор олимларнинг тадқиқотларида текширилган ва баҳоланган. Аммо бизни 
қизиқтирган масала – Мунисхон ва Саидий ўлимининг психоаналитик 
жиҳатидир. 
“Сароб” романи воқеалари бош қаҳрамон Раҳимжон Саидийнинг ҳалок 
бўлиши билан якунланади. Саидий худди Мунисхон каби ўзини ўлимга ҳукм 
қилади. Албатта, бу худкушликка олиб келган талай руҳий-психологик 
(ички), ижтимой (ташқи) сабаблар бор.
Мунисхон билан бирга бўлиш орзуси аллақачон саробга айланган – 
бунга қиз ва Саидий ўртасидаги ижтимоий мавқе тўсқинлик қилади, 
бинобарин, Мунисхон оламни ҳувиллатганча аллақачон дунёдан ўтган; 
оламшумул ёзувчи бўлиш ҳақидаги хаёллар ҳам абас; ҳеч бўлмаганда, бой-
бадавлат бўлиб яшаш имконияти ҳам янгиланган замон туфайли буткул 
йўққа чиққан – Саидийни ўзини ўлдиришга олиб келган уч асосий сабаб мана 
шулар. Саидий оилавий-ишқий ва ижтимоий ҳаётда муваффақиятга эриша 
олмаганидек, ўзига табиат ато қилган ижодий кучни ҳам реаллаштира 
олишдан маҳрум қилинди.
Сўнгги кунларда ҳаётдан кўнгли совиган Саидийга “қўлини кўтариб 
папироснинг кулини қоқиш ҳам малол келар эди” (222). Яна у Сорахонга 
“яшашдан чарчабман” дейди. Бир-икки кун ўтиб эса гул қўйиладиган столча 
устидаги ўзининг дўпписини кўриб, қалбида ҳозиргина қабрга қўйилган 
одамнинг кийимини кўргандаги оғир бир ҳис туяди. Бир неча кунлар ичида 


124 
бу ҳис янада чуқурлашиб, Саидий уйда ўтирганда ҳам ўзининг тирик эканига 
шубҳа қила бошлайди. Кейин эса одамга қўшилмайдиган, ўзига ўзи 
гапирадиган бўлиб қолади. Муродхўжа домла ва унинг хотини Саидийга 
жиннилик ҳукмини берадилар. Бутун орзу-умидларидан, ҳаётининг 
мазмунини ташкил қилган нарсалардан айрилган Саидий руҳан бўм-бўш 
бўлиб қолади, ўзини ортиқчадек сеза бошлайди. Икки мисраси Саидийнинг 
хотирасида айланиб, кейин атайин топиб ўқилган маҳзун руҳли шеър ва 
оқшомда қўзғалган бўрон, ниҳоят, Саидийни қатъий қарорга олиб келади. 
Бунда роман муаллифи икки мисра шеър ва бўронни кучли психологик 
деталга айлантира олган.
Яширин “миллатчилар” ташкилотининг аъзолари қамоққа олинган; 
кундан-кунга ёмон хабарлар кела бошлаган; Муродхўжа домла ҳам 
Саидийдан қўлини ювиб қўлтиғига урган... Юзага келган ана шундай 
вазиятда – романнинг охирги саҳнасида бўронда томнинг тунукаси 
кўтарилгани, уни бирор нарса билан бостириб қўйиш кераклигини айтиб
куёвидан жавоб ололмаган қайнанасига Саидий у чиқиб кетгач, ўз ичида 
шундай жавоб беради: “...Қўй, мен оламга том тузатгани келганим йўқ, ундан 
тезроқ кетгани келганман” (226). Саидий тилидан айтилган “оламга келмоқ 
ва кетмоқ” жумласи психоаналитик жиҳатдан муҳимдир. Чунки худди ана 
шу жумлада Зигмунд Фрейд таълимотидаги инсон ҳаётининг анорганик – 
органик – анорганик олам айланишидан иборат эканлиги ҳақидаги қараш ўз 
ифодасини топган. Яъни инсон ҳаёти ўз бошланғичига, асл манбаига 
интилмоқда – бу Саидийни ҳаётдан кетишга чорлаётган ташқи, унинг 
ихтиёрига боғлиқ бўлмаган сабаб.
М.Олимов танатос ҳақидаги қарашнинг ўзбек адабиётида воқеланишига 
диққат қаратган: “Фрейд фикрича, инсонда бир куч, энергия мавжуд. Фрейд 
бу манфий энергияни инсон табиатининг доимий йўлдоши сифатида 
баҳолайди. Инсон табиатида ҳаётий энергия бор, у шахс кутган тарзда ва 
йўналишда реаллаша олмаса, шахс кутган натижаларни бера олмаса, ўзини 
тўла ва мусбат тарзда намоён қилишга йўл топа олмаса, шунда ўша 


125 
шахснинг, ўша организм ўзини емиришга тушади, яъни, афтидан, бу инсон 
табиатидаги бир-бирига доимий елкадош икки куч эмас, балки бир кучнинг 
соғлом холда ва ўз-ўзининг инкорига айланиб, носоғлом ҳолда фаолият 
кўрсатишидир. Бошқача айтганда, агар инсон ўз мақсадларига эриша олмаса, 
у руҳан азобланади, депресияга тушади ва баъзи ҳолларда ўз-ўзига қасд 
қилади. Масалан, ўзбек адабиётида шу манфий энергиянинг керакли тарзда 
ўзини намоён қила олмаслиги қуйидаги ҳолатларга олиб келган. 
Мунисхоннинг ўз-ўзини отиб ўлдириши, Муқаннанинг “ёв қўлига таслим 
бўлишдан кўра” гулханда ёниб кул бўлишни афзал кўриши, 
Хуршидабонунинг заҳар ичиши шу мотивнинг адабиётда азал-азалдан 
тасвирланиб келган қутбий кўринишларидан. Лекин Отабекнинг қайнотаси
томонидан дарвозаданоқ ҳайдалганидан кейин ўн-ўн беш кунлаб 
бўзахонанинг сокинларидан бирига айланиши, Саидий кириб қолган муҳитда 
ичкиликка бунчалар ружу қўйилиши, Бобурнинг май ва маъжун базмлар 
уюштириши кабиларда ҳам шу яширин майлни кўришимиз мумкин (101). 
Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, психоанализга кўра, ўлимга интилиш 
инсоннинг табиатида мавжуд бўлган азалий хоҳиш бўлиб, бу хоҳиш 
ихтиёрсиз тарзда юз кўрсатади. Масалан, одам ичиш, чекиш, аччиқ-шўр 
нарсаларни ейиш ва шу каби турли ҳаракатлар соғлиқни емиришини билиб 
туриб ҳам ўзини бу ишлардан тия олмайди; хавфли пойгалар, спорт 
ўйинлари, хатарли саёҳатлар-саргузаштларга ўчлик кабиларни ҳам шу 
жумлага киритиш мумкин. Одам бу хатти-ҳаракатлар озми-кўпми ўлимга 
олиб борадиган йўлни қисқартиришини билади, аммо онгли равишда бунга 
йўл қўйиб беради. Бунда онг ва онг ости олами ўзаро кураш олиб боради. 
Булар ҳеч бир сабабсиз ўз ҳаётини емиришга майл кўрсатишдай туюлади. 
Психоаналитик нуқтаи назардан қаралса, бундай ғалати ҳаракатларнинг 
замирида муҳим сабаб – инсон табиатида азалдан мавжуд бўлган ўз 
бошланғич ҳолатига қайтишдан иборат хоҳиш ётади.
Саидий бир неча марта ўз-ўзини маҳв этишга қарор қилган, аммо “шу 
фикр бошига келганда кўнгли ҳамиша иккига бўлиниб, бири шу фикрни 


126 
тасдиқлагандай сукут қилса, иккинчиси “... тўхта!” дер эди” (226). Аммо бу 
сафар “унинг кўнгли бир бутун бўлиб пичирлади: “Ҳаёт жомини кўтардинг, 
унинг шарбатини татиб кўрдинг, шунақа, ичган сайин тагидан тахири чиқа 
беради. Бас, энди, ҳаёт бозоридан харид қилиб бўлдинг, энди бемаҳалга 
қолмасдан қайт!.. (курсивлар бизники – Н.Қ.)” (226.)
Курсив билан ажратиб кўрсатилган сўз ва жумлалар романда ўлим мотиви 
психоанализга мувофиқ ҳал қилинганлигини кўрсатади. Чунки бозор – 
шундай маконки, одам унга вақтинчаликка киради, бозор ҳеч бир киши учун 
доимий яшаш жойи бўлиши мумкин эмас. Адиб томонидан қўлланган “ҳаёт 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling