Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34
Bog'liq
jek london

Учинчи боб юзасидан хулосалар: 
1. Ҳар қандай санъаткор ёзувчи, биринчи навбатда, руҳшунос-
психологдир. Аммо ҳар бир ёзувчини инсон руҳий дунёсининг турли 
қирралари қизиқтирганидек, уни акс эттиришда фойдаланадиган усул ва 
воситалари, услуби турлича бўлади. 


128 
2. “Мартин Иден” романида энг кўп учрайдиган психоаналитик 
ҳодисалардан бири уйғоқ ҳолатда кўриладиган “ўнгдаги туш”дир. У оддий 
туш каби онг ости олами воқеланишининг бир шакли бўлиб, у орқали 
қаҳрамоннинг кўз ўнгида ўз ҳаётида бўлиб ўтган воқеалар гавдаланади. 
Камуйқулик ёки уйқуга берилиш ҳам психоаналитик жиҳатдан тўла асосга 
эга бўлиб, бадиий асарларда ҳаёт ҳақиқатини тўғри гавдалантиришга хизмат 
қилади. Шунингдек, сублимация ҳодисаси ҳам реал тасвирларни яратишда 
муҳим аҳамият касб этади. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларининг бош 
қаҳрамонлари пировардида руҳий хасталикка йўлиқиши ҳам психоаналитик 
ҳолат бўлиб, сублимациянинг бир кўринишидир.
3. “Мартин Иден” романи автобиографик хусусиятга эгалиги боис Жек 
Лондон ижодкор образини яратишда ўз табиати ва тажрибаларидан келиб 
чиққанлиги кузатилади. Абдулла Қаҳҳор ҳам, гарчанд ўзи рад қилган 
қарашлар вакиллари образини яратган бўлса-да, ижодкор ва ижод 
психологиясини беришда, шубҳасиз, ўзининг ижодкор сифатидаги табиати ва 
фаолиятига суянган. 
4. Психоанализ учун асардаги бир жумла ҳам, қаҳрамонларнинг исми, 
портрет, пейзаж, бадиий интерьер, бадиий деталь, тафсилот кабилар ҳам 
муҳим аҳамият касб этади.
5. “Мартин Иден” ва “Сароб” романларида муҳаббат мотиви 
психоаналитик жиҳатдан тўла асосланган. Яна ўлим категорияси ҳам муҳим 
ғоявий-бадиий маъно ташийдиган адабий восита сифатида майдонга чиққан. 
Ҳар икки романда ўлим – мавжуд ижтимоий тартиботлар билан ўз 
интилишлари ўртасида чуқур жарлик ҳис этган шахснинг сўнгги чораси, 
ижтимоий тузумдай қудратли ҳоким кучга қарши исённинг ўзига хос шакли 
сифатида намоён бўлади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling