Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Bog'liq
jek london

тасвирлаб кўрсатадиган ҳолатларга ва ниҳоят, унинг хоҳишига боғлиқ. Бир 
гал у ҳаммаси шундай ички туйғулар тасвиридан иборат бўлган “Қор 
бўрони”ни ёзиб, иккинчи гал “Маркёр мактублари”ни ёзди, бу асарида 
бирорта ҳам ички туйғу тасвири йўқ...”.
25
Биз томонимиздан курсив билан 
ажратиб кўрсатилган сўзларга эътибор берсак, танқидчи бирор марта ҳам 
таҳлил сўзини ишлатмайди, гап фақат тасвир ҳақида боради. Шунга кўра, 
айтиш мумкинки, ёзувчининг психологик таҳлили матндан ташқарида 
қолади, ёзувчи бадиий матнда ўз таҳлилларининг натижасини кўрсатади, 
холос. Ана шу натижа, тасвир – бадиий психологизмдир. Бу бадиий 
психологизм, албатта, ижодкорнинг узоқ давом этган чуқур таҳлиллари 
натижасида юзага келади. Ёзувчи бадиий психологизмни яратишда диалог, 
монолог, портрет, туш, галлюцинация, мактуб, психологик деталь
25
Чернишевский Н. Танланган адабий-танқидий мақолалар. – Т., 1956. – Б.326. 


22 
психологик тафсилот, психологик параллелизм сингари турли шакллардан 
фойдаланади. Шунга кўра, бадиий психологизм – мазмун бўлса, диалог, 
монолог, портрет, туш, галлюцинация, мактуб, психологик деталь, 
психологик тафсилот, психологик параллелизм кабилар шу мазмуннинг 
ёзувчи томонидан воқелантирилган шаклларидир.
Бундан ташқари, қаҳрамон ўз ички дунёсини, ўз ҳис-кечинмаларини 
таҳлил қилиши мумкин, ёзувчи эса буни тасвирлайди (масалан, Анна 
Каренина, Дмитрий Нехлюдов, Родион Раскольников, Мирёқуб каби). 
Албатта, бу, маълум маънода, ёзувчининг таҳлили ҳамдир. Аммо бундай 
ҳолларда ёзувчи қаҳрамон ички оламига ўз нуқтаи назаридан туриб очиқ 
баҳо беролмайди – таҳлил қилолмайди, у таҳлилни фақат қаҳрамон нуқтаи 
назаридан олиб боришга, фақат қаҳрамон характеридан келиб чиқибгина 
тасвирлашга мажбур.
Китобхон ёки тадқиқотчи эса бадиий матндаги психологик ҳолат, ички 
дунё тасвирлари асосида ўз таҳлилини амалга оширади. Бу таҳлил 
ёзувчининг психологик таҳлилидан кўра кенгроқ бўлиб, у ёзувчи 
психологияси, руҳий оламини ҳам, тадқиқотчининг ички дунёсини ҳам 
қамраб олади.
Умуман олганда, бадиий психологизм ва улар билан боғлиқ терминлар 
анча чигал, мураккаб масала. Юқорида биз томонимиздан баён қилинган 
қарашлар ҳам баҳс туғдириши мумкин.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling