Диссертация илмий раҳбар: Афоқова Нодира Махмудовна, филология фанлари доктори


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/34
Sana30.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1404525
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34
Bog'liq
jek london

Тадқиқотнинг объекти. Тадқиқотнинг объекти сифатида Жек 
Лондоннинг “Мартин Иден”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” романлари ҳамда 
уларнинг ҳикоялари танланган. 
Тадқиқотнинг предметини бадиий психологизм ҳар бир халқнинг 
ижтимоий ва миллий психологияси баробарида ижодкорнинг ижод 
психологияси ҳамда индивидуал поэтикуслубий маҳорати асосида 
берилишини аниқлаш ташкил қилади. 
Тадқиқот усуллари. Диссертациянинг мақсадидан келиб чиқиб, ишда 
тарихий-қиёсий, қиёсий-типологик, психоанализ, биографик методлардан 
фойдаланилди. 
Диссертация тадқиқотининг илмий янгилиги
“бадиий психологизм” тушунчасининг миқёслари янгидан кенгроқ 
белгиланиб, инсон руҳияти бадиий манзараларини яратишда Жек Лондон ва 
Абдулла Қаҳҳорнинг диалог, монолог, портрет, туш, галлюцинация, мактуб, 
психологик деталь, психологик тафсилот, психологик параллелизм сингари 
психоаналитик воситаларни танлашда қисқаликка интилиш, қаҳрамон руҳий 
ҳолатини унинг қиёфаси тасвири, нутқи орқали бериш каби услубий 
принциплари аниқланган; 
Жек Лондон ва Абдулла Қаҳҳор роман ҳамда ҳикояларида бадиий 
психологизм, муаллиф ва миллий ижод психологиясининг ўзаро боғлиқлиги, 
қаҳрамон 
руҳияти, 
портрети, 
муҳаббат, 
ўлим 
категорияларини 
психоаналитик 
ифодалашда 
мотивлараро 
ўхшашлик 
мавжудлиги 
далилланган; 
“Мартин Иден” ва “Сароб” романларида турли макон ва замонга хос 
ижтимоий ва миллий психологиянинг воқеланиши ҳамда уни бадиий қайта 
гавдалантиришда намоён бўлган ёзувчи поэтик маҳоратининг қиёсий таҳлили 
асосланган; 



Жек Лондоннинг“Мартин Иден”, Абдулла Қаҳҳорнинг “Сароб” 
романида ифодаланган ҳурфикрлилик, янгиликни сиғиштира олмаслик, 
якранглик, қўрқув, моддиюнчилик, қарамлик каби психологик ҳодисалар 
Европа адабиётшунослигида оммалашган психоанализ ва биографик 
методлар асосида ўрганилиб, уларда инсон руҳий оламига алоқадор ҳаётий 
ҳақиқатлар, олам манзараларини бадиий акс эттиришнинг психоаналитик 
асослари аниқланган. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling