Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Тадқиқот мавзусининг диссертация бажарилган олий таълим 
муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги. 
Диссертация тадқиқоти Наманган давлат университети илмий-тадқиқот 
ишлари режасининг 561624-EPP. ―Ўзбекистон олий таълими жараѐнини 
модернизациялаш ва халқаролашувини ривожлантириш‖ мавзуси доирасида 
бажарилган.
Тадқиқот мақcади бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик 
фаолиятга тайѐрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва 
тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашнинг
тузилмаси ва компонентларини аниқлаштириш; 



―Ижтимоий педагогика‖ модулининг бўлажак ўқитувчиларни 
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга доир дидактик имкониятларини 
ѐритиб бериш; 
аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик 
фаолиятга тайѐрлаш мазмунини ѐритиб бериш;
аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик 
фаолиятга 
тайѐрлаш 
модели 
ва 
дидактик 
шарт-шароитларини 
такомиллаштириш. 
Тадқиқотнинг объекти сифатида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлаш жараѐни белгиланиб, тажриба-синов ишларига 
Наманган, Фарғона ва Андижон давлат университетларининг педагогика ва 
психология, бошланғич таълим, мактабгача таълим йўналишларининг 980 
нафар талабаси иштирок этди. 
Тадқиқотнинг предметини бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлаш мазмуни, шакл, метод ва воситалари ташкил 
қилади. 
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда муаммога доир адабиѐтларни 
қиѐсий-танқидий ўрганиш ва таҳлил этиш; социометрик методлар (суҳбат, 
анкета, сўровнома, интервью, тест); педагогик-психологик методикалар
моделлаштириш, педагогик эксперимент; натижаларни математик ва 
статистик таҳлил этиш каби илмий-тадқиқот методларидан фойдаланилди. 
Тадқиқотда адекват назарий (таҳлилий-синтетик, қиѐсий-таққослаш, 
аналогия, моделлаштириш), диагностик (сўровлар, тест ўтказиш, кузатиш, 
лойиҳалаштирилган методикалар), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил 
баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик методлар 
(маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш ва 
бошқалар) қўлланилди. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling