9
―Ижтимоий педагогика‖ модулининг бўлажак ўқитувчиларни
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга доир
дидактик имкониятларини
ѐритиб бериш;
аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик
фаолиятга тайѐрлаш мазмунини ѐритиб бериш;
аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик
фаолиятга
тайѐрлаш
модели
ва
дидактик
шарт-шароитларини
такомиллаштириш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида бўлажак ўқитувчиларни
ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлаш жараѐни белгиланиб, тажриба-синов ишларига
Наманган, Фарғона ва Андижон давлат университетларининг педагогика ва
психология, бошланғич таълим, мактабгача таълим йўналишларининг 980
нафар талабаси иштирок этди.
Тадқиқотнинг предметини бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлаш мазмуни, шакл,
метод ва воситалари ташкил
қилади.
Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда муаммога доир адабиѐтларни
қиѐсий-танқидий ўрганиш ва таҳлил этиш; социометрик методлар (суҳбат,
анкета, сўровнома, интервью, тест); педагогик-психологик
методикалар,
моделлаштириш, педагогик эксперимент;
натижаларни математик ва
статистик таҳлил этиш каби илмий-тадқиқот методларидан фойдаланилди.
Тадқиқотда адекват назарий (таҳлилий-синтетик, қиѐсий-таққослаш,
аналогия, моделлаштириш), диагностик (сўровлар, тест ўтказиш, кузатиш,
лойиҳалаштирилган методикалар), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил
баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик методлар
(маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш ва
бошқалар) қўлланилди.
Do'stlaringiz bilan baham: