Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш тузилмаси мактаб, оила, микросоциум, турли тоифадаги болалар билан 10 ишлашга доир ижтимоий-педагогик функцияларнинг интегративлик даражасини қатъий белгилаш, диагностик, коммуникатив, ташкилий каби малакалар доирасини анъанавий ва аралаш таълим шароитида кенгайтириб боришнинг таксономик архитектоникасини лойиҳалаш асосида аниқлаштирилган; психологик-педагогик билимларнинг фундаменталлиги тамойилига устуворлик бериш асосида ―Ижтимоий педагогика‖ субмодулининг бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга доир мантиқий, семантик, гносеологик имкониятлари ижтимоий-педагогик таъсир кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашнинг асосий соҳаларининг (оила, ижтимоий таълим ва тарбия, ижтимоий-педагогик реабилитация, ижтимоий ҳимоя) детерминантлигини эмпирик баҳолаш орқали такомиллаштирилган; аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга йўналтирилган дидактик жараѐнлар квазикасбий фаолиятнинг формал ва информал шаклларини назарий-амалий тайѐргарлик билан уйғунлаштиришга хизмат қилувчи электрон-методик таъминотни яратишнинг педагогик алгоритмини ишлаб чиқиш орқали такомиллаштирилган; бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашнинг дидактик модели ўқув материалларнинг йирик блокларга бирлаштириш орқали электрон кўринишда ўқитиш, электрон ресурслардан фойдаланиш орқали анъанавий таълимни ташкил этиш, электрон таълим орқали ўқув дастурларини ўзлаштириш, индивидуал эҳтиѐжлар асосида аудиторияда ва электрон ўқитишга доир машғулотларни мустақил равишда уйғунлаштириш моделларини миллий кредит-модуль тизимига адаптивлик даражасини таъминлаш орқали такомиллаштирилган. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling