Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагиларда ўз аксини топган:
―Ижтимоий педагогика‖ модулини ўқитишнинг электрон-дидактик 
таъминоти такомиллаштирилган; 


11 
―Ижтимоий-педагогик фаолият‖ тўгарак машғулотлари дастури ишлаб 
чиқилган; 
талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга доир виртуал 
клуб Низоми ишлаб чиқилган;
бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш 
самарадорлигини баҳолашнинг диагностик воситалари ишлаб чиқилган. 
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги асосий методологик 
тамойилларга асосланилганлиги, унда қўлланилган ѐндашув, усуллар ва 
назарий маълумотларнинг расмий манбалардан олинганлиги, педагогик 
тажриба-синов ишлари натижаларининг самарадорлиги математик-статистик 
методлар воситасида асосланганлиги, тадқиқот мақсади ва вазифаларининг 
адекватлиги, хулоса, таклиф ва тавсияларнинг амалиѐтга жорий этилганлиги 
ҳамда олинган натижаларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан 
тасдиқлангани билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти ―ижтимоий-педагогик фаолият‖, ―аралаш 
таълим‖, ―ижтимоий-педагогик компетентлик‖ тушунчаларининг моҳияти ва 
тузилмаси, компонентлари, мезонлари, кўрсаткичлари ва даражаларининг 
аниқлаштирилганлиги, бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик 
компетентлигини ривожлантиришда аралаш таълим технологияларидан 
фойдаланишнинг назарий-методологик, дастурий ва услубий таъминоти, 
ҳамда дидактик шарт-шароитларнинг илмий асосланганлиги билан изоҳланади. 
Тадқиқотнинг амалий аҳамияти педагогик-психологик фанларнинг 
аксиологик имкониятларини ҳисобга олиш асосида профессор-ўқитувчи ва 
талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил этиш алгоритми,
талабаларда 
мулоқотнинг 
ижтимоий-перцептив 
услубининг 
ривожланганлигини 
баҳолаш 
мезонлари, 
талабаларда 
мулоқотнинг 
ижтимоий-перцептив услубини таркиб топтиришга доир вазиятлар 
тизимининг ишлаб чиқилганлиги, ўқув жараѐни иштирокчиларининг 
электрон таълим манбаларидан фойдаланишга бўлган эҳтиѐжи аниқлангани 


12 
ва асосланганлиги, амалий фаолият жараѐнида фойдаланиладиган асосий 
компонентларни ўз ичига олган аралаш таълим тизимининг схемаси 
яратилганлиги, анъанавий ва масофавий ўқитиш шаклларида аxборот 
тизимларидан самарали фойдаланиш, талабаларда муҳим коммуникатив 
сифатларни шакллантиришга йўналтирилган дидактик таъминотнинг 
такомиллаштирилганлиги билан изоҳланади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling