Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

II БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК 
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШНИНГ АМАЛИЙ-ТЕХНОЛОГИК ТИЗИМИ 
2.1-§. Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашда 
педагогик-психологик фанларнинг имкониятлари...........................................53 
2.2-§. Педагогик рискология воситасида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлаш...........................................................................66 
2.3-§. Аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлашнинг педагогик модели....................................88 
Иккинчи боб бўйича хулоса...............................................................................109 
III БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК 
ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИ 
3.1-§. Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси........111 
3.2-§. Тажриба-синов ишлари натижалари ва таҳлили....................................126 
Учинчи боб бўйича хулоса....................................................................................... 
Хулоса...................................................................................................................136 
Фойдаланилган адабиѐтлар рўйхати..................................................................140 
Илова.....................................................................................................................158

 






КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурияти. Жаҳондаги 
глобаллашув ва аxборотлаштириш жараѐнлари, пандемия шароитида таълим 
жараѐнларини ташкил этиш, инновацион таълим муҳити шароитида юзага 
келадиган объектив ва субъектив педагогик рисклар таълим тизимида жадал 
ўзгаришлар киритишни тақозо этиб, электрон ўқитишнинг аҳамияти тобора 
ортиб бормоқда. Электрон ўқитиш амалиѐтида аралаш таълим 
(
blended 
learning)нинг 
Face-to-facedriver, 
Rotation, 
Flex, 
Onlinelab, 
Self-blend, 
Onlinedriver каби моделлари, рақамли таълим 
ресурслари ва онлайн-
сервислардан нафақат иқтисодиѐтнинг реал тармоқлари учун мутахассислар 
тайѐрлаш, 
балки 
бўлажак 
ўқитувчиларнинг 
ижтимоий-педагогик 
компетентлигини 
ривожлантиришда 
ҳам 
кенг 
фойдаланилмоқда. 
Ривожланган давлатлардаги хорижий тажриба бўлажак ўқитувчиларда 
ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришда аралаш таълим 
моделларини самарали қўллаш механизмларини такомиллаштириш, 
педагогик рискология воситасида таълим жараѐни субъектларининг 
ижтимоий мобиллигини шакллантириш орқали касбий-шахсий тайѐргарлик 
даражасини ошириб бориш зарурлигини кўрсатади. 
Дунѐда бўлажак ўқитувчиларни шахсий ва касбий ижтимоийлаштириш,
талабаларда танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш 
кўникмаларини ривожлантириш, 
педагогика олий таълим соҳасини 
ахборотлаштиришнинг инновацион моделларини ишлаб чиқиш, анъанавий ва 
инновацион таълим тизимларининг мақбул интеграциясини таъминлашнинг 
педагогик механизмлари, ахборот-таълим муҳити шароитида бўлажак 
педагогларда метакомпетентликни ривожлантиришнинг ташкилий-методик 
тизимини такомиллаштиришга доир қатор илмий изланишлар олиб 
борилмоқда. Жумладан, 
талабаларнинг ижтимоий-педагогик тайѐргарлигини 
такомиллаштиришнинг амалий технологик тизими ва илмий-методик 
таъминотини электрон ўқув ресурслар, замонавий кўп каналли графикли 
интерфейс, визуал ва объектга мўлжалланган дастурлаштириш, маълумотлар 



баъзасини яратиш орқали такомиллаштириш, анъанавий, масофавий ва 
мустақил таълим олиш имкониятларини кенгайтиришнинг формал
информал ва ноформал шаклларини касбий соҳаларга адаптив қўллашнинг 
дидактик тизимини ишлаб чиқиш муҳим долзарблик касб этади. 
Республикамизда олий педагогик таълимга рақамли технологияларни 
кенг жорий этиш, янги Ренессанс педагогикаси шароитида муқобил таълим 
шаклларида муваффақиятли фаолият юритишга қодир, ижтимоий-педагогик 
тайѐргарликка эга ўқитувчиларни тайѐрлашга катта эътибор қаратилмоқда.
―Узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим 
хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий 
эҳтиѐжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайѐрлаш сиѐсатини давом 
эттириш‖
1
аралаш таълимнинг методик имкониятларини янада кенгайтириш 
зарурлигини кўрсатиб турибди. Бу эса, аралаш таълим шароитида бўлажак 
ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш 
моделини ишлаб чиқиш, мазкур моделни жорий этишнинг педагогик шарт-
шароитлари 
ва 
дидактик 
тизимини 
такомиллаштириш, 
бўлажак 
ўқитувчиларда педагогик компетентликнинг ривожланганлик даражасини 
ташхис 
этишнинг 
квалиметрик 
мезонлари, 
кўрсаткичлари 
ва 
индикаторларини аниқлаштиришни тақозо этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги
ПФ-60-сон ―2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг 
тараққиѐт стратегияси тўғрисида‖, 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон 
―Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлан-
тириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖, 2019 йил 8 октябрдаги ПФ-
5847-сон ―Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача 
ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида‖ги фармонлари, 
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 декабрдаги 1059-сон ―Узлуксиз 
маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-
1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони.// Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. –
Т., 2017. –Б.39. 



тадбирлари тўғрисида‖ги Қарори ҳамда мазкур соҳага тааллуқли бошқа 
меъѐрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда 
мазкур диссертация тадқиқоти муайян даражада хизмат қилади.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling