178
3-илова
1-машғулот. Тафаккур турлари ва сифатлари. «Танқидий фикрлаш»
тушунчаси ва унинг моҳияти (амалий машғулот).
Амалий машғулотнинг мақсади: талабаларда «тафаккур», «танқидий
фикрлаш», ―патоген тафаккур‖, унинг таркибий қисмлари ва
тафаккур
сифатлари ҳақида умумий тасаввурларни шакллантириш.
Машғулотдан кутилаѐтган натижалар: а) талабалар «тафаккур»,
«саноген ва патоген тафаккур», «соғлом фикрлаш», «соғлом тарбия» каби
тушунчаларнинг таърифи ва моҳиятини билиб оладилар; б) тафаккур
турларини фарқлашга оид билимларнинг мустаҳкамланиши; с) тафаккур
сифатлари ҳақида билимга эга бўлиши; д) ҳамкорликда
ишлаш
кўникмаларига эга бўладилар.
Машғулотдаги асосий тушунчалар: тафаккур,
саноген ва патоген
тафаккур, эркин ва мустақил фикрлаш, танқидий тафаккур,
ижодий
тафаккур,
тафаккур
аниқлиги
ва
мазмундорлиги,
тафаккур
ташаббускорлиги.
I. Кириш қисми. Машғулотни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад
тушунтирилади. Ўқитувчи машғулот мавзусини,
бажариладиган ишлар
мазмунини
эълон
қилади.
Шунингдек,
педагогик
вазифалар
аниқлаштирилади, талабаларга ҳамкорликда ишлашга оид кўрсатмалар
берилади ҳамда баҳолаш тизими билан таништирилади.
II. Асосий қисм. «Шахс сифатлари» мавзуида эркин матн ѐзиш
топшириғи берилади. Талабалар топшириқни бажаришда билдирилаѐтган
фикрларнинг аниқлигига, узвий алоқадорлигига, мантиқийлигига ва
бойлигига эътибор бериши лозимлиги талаб этилади. Сўнгра талабалар
кичик гуруҳларга бўлиниб, ижодий иш топшириқларини бажаради. Ижодий
иш топшириқлари: 1) тугалланмаган
фикрларни давом эттиринг; 2)
инсонлар учун энг асосий қадриятларни кўрсатинг: а) оилавий-…, б)
касбий-…, с) инсоний-…, д) ўқув-билишга оид-… , 3) келтирилган матнни
таҳлил қилинг.
179
Ўқитувчининг вазифаси талабаларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини
тўғри ва самарали ташкил этиш ҳамда назорат қилиб бориш.
III. Якунловчи қисм. Талабаларнинг жавоблари ўқиб эшиттирилади.
Талабалар билими баҳоланади, топшириқни бажаришдаги ютуқ ва
камчиликлар муҳокама қилинади. Машғулот сўнгида
якуний хулоса ва
тавсиялар ишлаб чиқилади.