Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
174 2-илова Ҳурматли талабалар, саволномага жавоб беришда қуйидаги кўрсатмаларга амал қилишингиз сўралди: ―Сизларга 16 жуфт тасдиқланган фикрлар ва саволлар таклиф этилади. Ҳар бир жуфтдан ўзингизга ҳаммасидан ҳам мақбул ва тўғри келадиган ―а‖, ―б‖ ѐки ―с‖ жавоб вариантидан биттасини танлашингиз керак. Жавоб беришда узоқ вақт ўйламасликка ҳаракат қилинг, бу ерда тўғри ѐки нотўғри жавоблар йўқ‖. Саволномада қуйидаги таъкидлар ўз аксини топди: 1. а) агар бирор вазифани бажара олмасам, ўзимдан хафа бўламан ѐки ўзимдан кўнглим тўлмайди; б) агар бирор вазифани эплай олмасам ўз ўзимни кучли танқид қиламан; c) одатда бундай вазиятлар учун кўп қайғурмайман, ўзимга бўлган ишонч пасаяди. 2. а) шу кунгача ўзлаштирилган ҳаѐтий фаолият тажрибасини эришилган муваффақиятлар омили сифатида баҳолайман; б) ўзлаштирилган фаолият тажрибаси янги муваффақиятларга эришишни таъминламайди, деб ўйлайман. c) янги муваффақиятлар фақатгина қулай шарт-шароит ва имкониятларга боғлиқ, бунда фаолият тажрибаси ҳам талаб этилади. 3. а) курсдошларим томонидан билдирилган фикрлар мен учун аҳамиятли ва уларни доим тушунишга ҳаракат қиламан. б) ҳар ким ўз фикрига эга бўлиши керак, бунда бир-бирини тушуниш шарт эмас. c) бошқалар фикрини эшитиш ва тушуниш билан боғлиқ ҳолда менда доим қийинчиликлар пайдо бўлади. 4. а) мен учун энг асосийси жисмоний саломатлик, уни асосий муваффақиятлар омили сифатида баҳолайман. б) менимча, жисмоний саломатликнинг ўзини шахсий муваффақиятлар омили сифатида баҳолаб бўлмайди. 175 c) менинг ўйлашимча, _________________________________________ _________________________________________________________________. 5. а) курсдошларим мен томонимдан билдирилган ташаббусларни доим қўллаб-қувватлашади. б) курсдошларим менинг ташаббусларимни қўллаб-қувватлаши шарт эмас. c) менинг ташаббусларим қўллаб-қувватланмаса, одатда мен улардан хафа бўламан. 6. а) мен ниманидир билмаслигимни ѐки бажара олмаслигимни тан олишим қийин кечади, баъзан буни хоҳламайман. б) мен ниманидир билмаслигимни ѐки бажара олмаслигимни осонгина тан оламан ва бу мени қийнамайди. c) мен ўз камчиликларимни биламан ва доим мени танқид қилишади. 7. а) атрофдагиларга ўз ҳис-туйғуларим, фикрларим ва қизиқишларим ҳақида гапириш мен учун қийин, одатда буни хоҳламайман. б) менинг фикрларим ва қизиқишларим бошқалар учун аҳамиятсиз деб ўйлайман. c) ўз ҳис-туйғуларим, фикр ва қизиқишларим ҳақида яқинларимга айтишга қўрқаман. 8. а) ноқулай вазиятларда ўз хатти-ҳаракатларимни назорат қилиш ва бошқариш менга қийинчилик туғдиради. б) ноқулай вазиятлардан чиқиб кетишим қийин ва бунда менга бошқаларнинг ѐрдами зарур. c) ноқулай вазиятларда ўз хатти-ҳаракатларимни назорат қила оламан ва менда доим ечим топилади. 9. а) ўй-ҳаѐлларим ва фикрларимни тартибга солишга қийналаман. б) фикрларимни назорат қила оламан, лекин эркин баѐн қилиш мен учун қийин. c) фикрларимни эркин баѐн қиламан ва бу мен учун қийинчилик туғдирмайди. 176 10. а) мендаги муваффақиятсизликлар сабабини одатда атрофдагилардан излайман. б) муваффақияцизликларим сабабчиси сифатида фақатгина ўзимни айбдор деб биламан. c) муваффақиятга эришишим мумкин эканлигини олдиндан ҳис қиламан ва бунинг учун менда имкониятлар етарли. 11. а) олий таълимда ўқиш мен учун қийинчиликлар туғдиради. б) олий таълимда ўқиш қийин бўлса-да, ўз мутахассислигимни мукаммал ўзлаштиришим лозим. c) ҳар қандай қийинчилик мақсадга эришишимга тўсқинлик қилмайди. 12. а) мустақил фикр билдиришдан кўра бошқаларнинг фикрини маъқуллаш мен учун осонроқ. б) мустақил фикрим бўлади, лекин унинг бошқалар томонидан қабул қилинмаслигидан қўрқаман. c) муайян муаммо юзасидан жамоавий фикрлаш мен учун энг мақбули ҳисобланади. 13. а) одатда, мен бажармоқчи бўлган ишларимни олдиндан режалаштираман. б) одатда, бажармоқчи бўлган ишларни олдиндан режалаштириш керак деб ўйлайман, лекин бу мен учун қийинчилик туғдиради. c) бажармоқчи бўлган ишларимни олдиндан режалаштиришга одатланмаганман. 14. а) ўқув фаолиятидаги кичик муваффақиятсизлик ҳам менда безовталикни ва хавотирланишни келтириб чиқаради. б) ўқув фаолиятидаги кичик хатоларга кўникман, одатда уларга иложи борича эътибор қаратмайман. c) ўқув фаолиятидаги кичик хатолар муваффақиятга эришишда асосий тўсиқлар деб ўйлайман ва одатда уларга кўп эътибор қаратаман. 15. а) атрофдагилар ва ўқитувчиларим билан бўладиган мулоқотда ўзимни эркин ҳис қила олмайман. 177 б) талабалар ва ўқитувчилар билан бўладиган мулоқот жараѐни мен учун жуда қизиқ ва ўзимни эркин ҳис қиламан. c) курсдошларим ва ўқитувчиларим билан мулоқотга киришишдан кўра, одатда кўпроқ уларни эшитиш мен учун қулай. 16. а) кўпчилик олдида ўзимни йўқотиб қўяман ва менда кучли ҳаяжонланиш пайдо бўлади. б) асосан, ѐлғиз қолган вақтларимда ўзимни эркин ҳис этаман. c) кўпчилик олдида фикр билдиришга қийналмайман ва бу мен учун одатий ҳолатлардан бири ҳисобланади. Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling