Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
ИЛОВА
1-илова Мулоқотга киришувчанликнинг умумий даражасини аниқлаш бўйича СЎРОВНОМА Кўрсатма: гапларни диққат билан ўқинг ва ўзингиз учун маъқул жавобни танланг. Саволларга жавоб беришда узоқ бош қотирманг. № Мисоллар Ҳа Баъзан Йўқ 1. Сизнинг оддий ѐки иш бўйича учрашувингиз бор. Уни кутиш сизни издан чиқарадими? 2. Шифокорга мурожаат қилишни охирги дақиқагача қолдирмайсизми? 3. Учрашув, тақдимот, йиғилиш, мажлис ѐки шунга ўхшаш тадбирларда маъруза, ахборот, маълумот бериш вазифасини топширишганда сиз ташвишга тушасизми ѐки норозилик билдирасизми? 4. Сизга ҳали ҳеч қачон бормаган шаҳрингизга хизмат сафарига боришни таклиф этишди. Ушбу хизмат сафарига бормаслик учун қўлингиздан келганича ҳаракат қиласизми? 5. Сиз ўз кечинмаларингизни ҳамма билан баҳам кўришни яхши кўрасизми? 6. Кўчада нотаниш киши сизга бирор илтимос билан (йўлни кўрсатиш, вақтни айтиш, қандайдир саволга жавоб бериш) мурожаат қилса, жаҳлингиз чиқадими? 7. ―Оталар ва фарзандлар‖ ва турли авлод вакиллари бир-бирини тушуниши қийинлигига ишонасизми? 8. Дўстингизга бир неча ой олдин олган 100000 сўм қарзини қайтариб беришни унутганлигини эслатишдан уяласизми? 9. Ресторан ѐки ошхонада сизга сифатсиз таом тақдим этилди. Жаҳлингиз чиқиб, ликопчани четга суриб қўйиб жимгина ўтирасизми? 10. Ўзингиз нотаниш одам билан ѐлғиз қолганингизда, сиз суҳбатга киришмайсиз ва агар у биринчи суҳбат бошласа сиз қийналиб қоласиз. Шундайми? 11. Қаерда бўлмасин (дўкон, кутубхона, касса) ҳар қандай узоқ навбат кутиш сизни ташвишга 161 солади. Ниятингиздан воз кечишни афзал кўрасизми ѐки навбат охиридан жой олиб, чарчаб кутиб ўтирасизми? 12. Сиз низоларни ҳал қилиш бўйича бирорта комиссия ишида қатнашишдан қўрқасизми? 13. Сизда адабиѐт, санъат, маданият асарларини баҳолаш учун ўзингизнинг индивидуал мезонларингиз бор ва сиз бошқаларнинг бу борадаги фикрларини қабул қилмайсиз. Шундайми? 14. Бирор жойда сизга яхши маълум бўлган саволга аниқ нуқтаи назарни эшитиб, жим туришни ва тортишмасликни афзал кўрасизми? 15. Кимдир сиздан иш юзасидан ѐки ўқув жараѐни бўйича бирор масалани ҳал қилишда ѐрдам сўраганда, бу сизга ѐқадими? 16. Сиз ўз нуқтаи назарингизни (фикрингизни, баҳоингизни) ѐзма ѐки оғзаки ифода этишни маъқул кўрасизми? Натижалар таҳлили. ―Ҳа‖ жавоби учун 2 балл, ―баъзан‖ – 1, ―йўқ – 0 балл берилади. Якуний натижаларни олиш учун барча баллар жамланади. 30 – 32 балл – мулоқотга киришувчанликнинг энг паст даражаси. Сизнинг киришувчан эмаслигингиз жуда кўп муаммоларни келтириб чиқаради. Киришувчан одамлар осонгина чиқиб кета оладиган вазиятлар сиз учун ҳал қилиб бўлмас муаммо бўлиб кўринади. Интенсив (жадал) алоқа билан боғлиқ иш (педагогнинг иши айнан шундай) сизни доимий асабий тарангликда ушлаб туради, бу сизнинг соғлигингизга зарар етказади. Агар сиз муваффақиятга эришиш ва одамлар билан ишлашдан завқ олишни истасангиз, сиз ўзингизнинг мулоқот кўникмаларингиз устида иш олиб боришингиз керак. Мутахассис раҳбарлигида ўтказилган турли хил мулоқот бўйича тренинглар сизнинг муаммоингизни енгиллаштиради. 25 – 29 балл – мулоқотга киришувчанликнинг паст даражаси. Сиз ѐлғизликни яхши кўрасиз, одамови, камгапсиз. Ёлғизликда яхши ишлайсиз, айниқса, иш сизга таниш бўлса ва сизга ѐқса. Бироқ янги мажбуриятлар, янги алоқалар сизни кўнгил хотиржамлигидан чиқариб қўйиши мумкин. Агар сиз ўз фанингизни яхши кўрсангиз ва болалар орасида ҳурматга эга бўлсангиз, педагог ролида катта муваффақиятга эришишингиз мумкин. Бироқ ҳар қандай кутилмаган вазиятлар, низолар, синфдаги тартиб-интизом билан боғлиқ муаммолар сизни издан чиқариши мумкин. Сиз ўз коммуникатив кўникмаларингизни такомиллаштиришингиз керак, бу ўз ишингиздан қониқишингизни оширади. 162 19–24 балл — киришувчанлигингиз даражаси ўртадан паст. Сиз атрофга назар ташлаб янги одамлар билан дўстлашасиз, катта аудитория олдида чиқиш қилишни ѐқтирмайсиз, суҳбатлар пайтида шахсий нуқтаи назарингизни таъкидлашни афзал кўрасиз. Шунга қарамай, таниш муҳитда сиз ўзингизни жуда ишончли тутасиз ва муваффақиятли мулоқотга киришасиз. Сизнинг педагогик маҳоратингиз синф олдида виртуал импровизациядан кўра кўпроқ методик компетентликка асосланади. Интенсив мулоқот вақтларини чеклашга ҳаракат қилинг, ѐлғиз дам олиш имкониятларини излаб топинг, акс ҳолда сиз ―касбий чарчоққа‖ дуч келишингиз мумкин. 14 – 18 балл — сиз меъѐрдаги киришувчанлик қобилиятига эгасиз. Сиз қизиқувчансиз, қизиқарли суҳбатдошни диққат билан тинглайсиз, бошқалар билан мулоқот қилишда етарлича сабр-тоқатлисиз, ўз нуқтаи назарингизни босиқлик билан ҳимоя қиласиз. Сиз ноқулай кечинмаларсиз янги одамлар билан учрашувга борасиз. Шу билан бирга, шовқин-суронли жойларни ѐқтирмайсиз, ѐқимсиз чиқишлар ва кўп гапириш сизнинг асабингизни қўзғатади. 9-13 балл — сизнинг киришувчанлик даражангиз ўртачадан юқори. Сиз қизиқувчан, сергап, ҳар хил масалалар бўйича ўз хоҳишингиз билан фикрингизни билдирасиз, янги танишлар орттиришни яхши кўрасиз. Сизга илтимос ѐки маслаҳат юзасидан мурожаат қилишларини ѐқтирасиз ва сиз ҳеч кимга рад этмасликка ҳаракат қиласиз. Баъзан тез жаҳлингиз чиқади, лекин тезда жаҳлдан тушасиз. Мактабда сизни яхши кўришади, сиз доимо болалар ва ҳамкасблар қуршовидасиз. Сизда синф билан ишлаш ѐқади, ўқувчилар билан эмоционал муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қиласиз, уларнинг ҳаѐтлари билан қизиқасиз, ҳатто таътил пайтида уларни соғинасиз. Агар баъзида ишингизда қийинчиликларга дуч келсангиз (ҳаммада бўлиб туради), барибир ўқитувчилик сизнинг касбингиз эканлигига ҳеч қачон жиддий шубҳа қилмайсиз. 4 – 8 балл — сизнинг киришувчанлик даражангиз юқори. Сиз ҳар доим жамоадаги барча нарсалардан хабардор бўлиб, ҳамма нарсада иштирок этишга интиласиз. Ҳар қандай масала бўйича суҳбат қуришга тайѐрсиз. Ҳар қандай жамоада ўзингизни ―эркин‖ ҳис қиласиз. Ҳар доим ва ҳамма жойда диққат марказида бўлишга интиласиз. Сиз аудитория қаршисида, шу жумладан синф олдида чиқиш қилишдан завқланасиз. Сизда болалар билан мулоқотда муаммолар йўқ. Ҳамкасблар билан мулоқот қилишга келсак, баъзилар, айниқса, раҳбариятингиз сизни етарлича жиддий одам эмас деб ҳисоблашлари мумкин. Гапингиз амалингиз билан ҳеч қачон зид бўлмаслигини кузатиб боринг. 3 балл ва ундан кам — сизнинг киришувчанлик даражангиз жуда юқори. Сиз жуда кўп гапирасиз, сергапсиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз фикрингизни билдиришга интилишингиз атрофдагиларга ѐқмаслиги мумкин. Атрофингизда тез-тез катта ва кичик можаролар юз бериб туради. Суҳбатдошларингизга сиз уларни тингламаѐтгандек ва уларнинг фикри сизни умуман қизиқтирмаѐтгандек туюлади. Сизга жамоа билан, жамоага сиз билан 163 бирга бўлиш қийин. Агар сиз касбий ривожланишни хоҳласангиз, ўз шижоатингизни бошқаришни ўрганишингиз керак. Атрофдагилар билан муносабатларни тартибга солиш учун сизга психологга мурожаат қилиш фойдали бўлиши мумкин. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling