Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


-расм. 1 ТГ ва 1 НГ талабаларининг аниқлаштирувчи ва назорат


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

3.2.5-расм. 1 ТГ ва 1 НГ талабаларининг аниқлаштирувчи ва назорат 
тажриба синов ишлари босқичида ижтимоий-педагогик фаолиятга 
тайгарлик даражаси самарадорлиги 


136 
3.2.6-расм. 2 ТГ ва 2 НГ талабаларининг аниқлаштирувчи ва назорат 
тажриба синов ишлари босқичида ижтимоий-педагогик фаолиятга 
тайѐргарлик даражаси самарадорлиги 
Шундай қилиб, замонавий илмий ѐндашувлар (тизимли, фаолиятга 
йўналтирилган, компетенциявий) асосида ишлаб чиқилган ―Ижтимоий 
педагогика‖ модулининг такомиллаштирилган дидактик таъминоти 
талабаларда ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантиришда ѐрдам 
беради, деган фаразимиз ўз исботини топди. Бу эса, ўз навбатида бўлажак 
ўқитувчиларининг касбий фаолияти сифатига ижобий таъсир кўрсатади.
Учинчи боб бўйича хулоса 
Ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш бўйича тажриба-синов 
ишлари 2019–2022 йилларда Фарғона, Андижон ва Наманган давлат
университетининг бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш ҳамда 
педагогика ва психология бакалавриат йўналишлари талабалари билан олиб 
борилди. Жами бўлиб, мазкур таълим йўналишларининг турли курсларида 
таълим олаѐтган 980 нафар талабалари иштирок этди. 


137 
Тажриба-синов 
ишлари 
талабаларниннг 
психологик-педагогик 
туркумга кирувчи фанларни, қўшимча ихтисослашув фанларини ўрганиши, 
уларнинг ижтимоий-педагогик амалиѐт (ўқув ва малакавий педагогик 
амалиѐт) ўташи жараѐнида амалга оширилди. 
Аниқлаштирувчи тажриба-синов ишларининг қуйидаги вазифалари 
аниқланди: бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга 
тайѐрлашга йўналтирилган дидактик жараѐнларнинг имкониятини ўрганиш; 
мазкур жараѐнни етарлича баҳолашга имкон берадиган диагностик 
методларини танлаш. 
Шакллантирувчи тажриба-синов ишларининг қуйидаги вазифалари 
аниқланди: умумий педагогика фанининг ―Ижтимоий педагогика‖ модулини 
такомиллаштирилган дидактик таъминотини педагогика олий таълим 
муассасалари ўқув амалиѐтида синовдан ўтказиш; педагогик амалиѐт 
жараѐнида талабалар – бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик 
фаолиятга тайѐрлаш компонентларини ривожлантириш учун шароит яратиш. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling