134
М 2 – иккинчи мезон (касбий-фаолиятли);
М 3 – учинчи мезон (касбий-шахсий).
Жадвалдан кўриниб
турибдики, назорат босқичида
мезонлар асосида
1-тажриба гуруҳи талабаларида 18,4% ИПФТ
ривожланганлигининг паст
даражаси, 35,7% ўртача даражаси ва 45,9% юқори даражаси қайд этилган.
1-назорат гуруҳида қуйидаги натижаларга эга бўлинди: паст даража – 27,7%,
ўртача даража – 39,1%, юқори даража – 33,2 %ни ташкил этган. 2-тажриба
гуруҳи талабаларида паст даража 19,5%, ўртача даража 33,1% ва юқори
даража 47,4% ни кўрсатган бўлса, 2-назорат гуруҳида эса қуйидаги
натижалар олинган: паст даражада – 27,5%, ўртача даража – 39,7%, юқори
даража – 32,8%.
Натижаларни таққослаш орқали 1-ТГ ва 2-ТГда юқори
даражадаги
ижтимоий-педагогик компетентликка эга талабалар
сонининг сезиларли
даражада
ошганлиги ва шунингдек, паст даражага эга талабалар сони 59
нафаргача камайганлигини кўришимиз мумкин.
Умумлаштирилган тарзда бўлажак ўқитувчиларнинг
ижтимоий-
педагогик компетентлигининг ривожланганлиги тўғрисидаги
маълумотлар
3.2.5-жадвалда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: