Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


-§. Тажриба-синов ишлари натижалари ва таҳлили


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

3.2-§. Тажриба-синов ишлари натижалари ва таҳлили 
―Ижтимоий педагогика‖ модулининг такомиллаштирилган дидактик 
таъминотини ўқув жараѐнига татбиқ этиш самарадорлигини аниқлаш учун
тест саволларидан фойдаланилиб, модул сўнггида талабаларнинг 
ўзлаштириш даражаси аниқлаштирилди (3.2.1-жадвалга қаранг). 
3.2.1-жадвал 
“Ижтимоий педагогика” модули бўйича талабаларнинг ўзлаштириш 
даражасини аниқлаш натижалари 
Баҳолар 
1 ТГ (244) 
1 НГ (238) 
2 ТГ (251) 
2 НГ (247) 
Аъло 
113 
46,31% 
70 
29,41% 
105 
41,83% 
74 
29,96% 
Яхши 
80 
32,79% 
91 
38,24% 
95 
37,85% 
108 
43,72% 
Қониқарли 
51 
20,90% 
77 
32,35% 
51 
20,32% 
65 
26,32% 
Ўрт.балл 
4,4 
3,9 
4,4 
4,1 
Ўзлаштириш 
сифати 
79,10% 
67,65% 
79,68% 
73,68% 
Педагогик тестдан фойдаланиш бўлажак ўқитувчиларнинг назарий 
тайѐргарлигининг муҳимлиги билан боғлиқ эди. Талабаларни ижтимоий 
педагогика соҳасидаги пухта билимлар билан қуроллантириш, модулнинг 
асосий назарий қоидаларини билиш, илмий тадқиқот методологиясини 
ўзлаштириш талабага турли ижтимоий-педагогик далиллар ва ҳодисалар 
юзасидан эркин фикр юритиш, педагогик қарорлар қабул қилиш, амалда 
педагогик меъѐрлар ва тамойилларга мувофиқ ҳаракат қилишга ѐрдам берди. 
―Ижтимоий педагогика‖ модулини ўрганиш жараѐнида педагогик маҳоратни 


129 
шакллантириш муаммоларини ижтимоий-педагогик компетентликнинг 
касбий-фаолиятли компоненти кўрсаткичлари сифатида талқин қилдик.
Амалий 
машғулотлар, 
семинарларни 
ўтказиш 
бўйича 
ўқув 
материаллари таркибини танлаш, тренинг машқлари ва имитацион 
(ишбилармонлик) ўйинларидан фойдаланиш жараѐнида махсус танланган 
топшириқлар тизими орқали талабаларнинг коммуникатив ва ташкилий 
кўникмалари ривожлантирилди. Ўтказилган машғулотларнинг асосий таъсир 
даражасини аниқлаш учун талабаларнинг коммуникатив ва ташкилий 
мойиллигини 
баҳолаш 
методикасидан 
фойдаланилди. 
Методика 
натижаларини таҳлил қилиш жараѐнида қуйидаги кўринишга эга бўлди: 1 ТГ 
- 83,8% талабалар 10 дан юқори балл тўпладилар, бу эса юқори даражадаги 
мулоқотга кириш қобилиятларини ташхислайди ва 64,5% талабалар 
ташкилий қобилиятларини намойиш этишган. Бўлажак ўқитувчиларининг 
ижтимоий-педагогик компетентлигининг касбий-фаолиятли компонентини 
ривожлантириш натижалари 3.2.2-жадвалда умумлаштирилган.

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling