Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

4.1.1-жадвал
Талабаларнинг ижтимоий-педагогик компетенцияси даражаларини 
диагностика қилиш кўрсаткичлари, мезонлари ва методлари тизими 
 
ИПФТ компонентлари 
Кўрсаткичлари 
Диагностик методлари 
Мотивацион компонент 
-танланган 
мутахассисликдан 
қониқиш даражаси 
Касб танлаш 
мотивациясини аниқлаш 
методикаси 
Когнитив компонент 
-психологик-педагогик 
цикл фанлари бўйича 
талабаларнинг академик 
ўзлаштириш 
кўрсаткичлари 
Якуний назорат 
натижаларини таҳлил 
қилиш 
Касбий-фаолиятли 
компонент 
- ижтимоий-педагогик 
вазифаларни қўя билиш 
малакаси; 
- ижтимоий-педагогик 
фаолиятни прогноз қила 
олиш; 
- коммуникатив 
малакалари; 
- ташкилий малакалари; 
- талабаларнинг 
педагогик 
қобилиятлари. 
Талабаларнинг ўз-ўзини 
баҳолаши ва ўз касбий 
сифатларини баҳолаш 
методикаси, 
талабаларнинг 
коммуникатив 
мойиллигини аниқлаш 
методикаси, педагогик 
амалиѐт натижаларини 
баҳолаш. 
Касбий-шахсий 
- ―ахлоқий-қадриятли 
Суҳбатлар, шахсий 


115 
компонент 
сифатлар ва касбга 
муносабат‖ деб 
таърифланган 
хусусиятлар; 
- ―кишиларга 
муносабат‖ 
тушунчасида ўз 
ифодасини топган
сифатлар. 
эмпатия шкаласи, 
ижодий ишлар таҳлили, 
эксперт баҳоси. 
 
Мезон кўрсаткичларни танлаб олиш бўлажак ўқитувчиларни 
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐргарлик даражасини аниқлашдан иборат 
бўлган аниқлаштирувчи тажриба-синов ишлари мақсадини белгилаб олишга 
имкон берди. Аниқлаштирувчи тажриба-синов ишларининг қуйидаги 
вазифалари аниқланди: 
- бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашга 
йўналтирилган дидактик жараѐнларнинг имкониятини ўрганиш; 
- бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐргарлик 
даражасини етарлича баҳолашга имкон берадиган диагностик методларини 
танлаш. 
Тадқиқиотнинг шакллантирувчи тажриба-синов ишлари босқичи 
таълим жараѐнининг табиий шароитида ўтказилди: маъруза, семинар ва 
амалий машғулотлар, талабаларнинг педагогик амалиѐти. Шакллантирувчи 
тажриба-синов ишларининг қуйидаги вазифалари аниқланди: 
- умумий педагогика фанининг ―Ижтимоий педагогика‖ модулини 
таокмиллаштирилган дидактик таъминотини педагогика олий таълим 
муассасалари ўқув амалиѐтида синовдан ўтказиш; 
- педагогик амалиѐт жараѐнида талабалар – бўлажак ўқитувчиларининг 
ижтимоий-педагогик компетентлик компонентларини ривожлантириш учун 
шароит яратиш. 
Шакллантирувчи тажриба-синов ишлари вазифаларига мувофиқ иккита 
тажриба ва иккита назорат гуруҳи тузилди. 1 ТГ ва 2 ТГ мос равишда 
―Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш‖, 1 НГ ва 2 НГ назорат гуруҳлари 


116 
―Педагогика ва психология‖ ва ―Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш‖ 
йўналишлари талабаларидан ташкил топди. 
―Бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш‖ таълим йўналиши 
талабалари учун ишлаб чиқилган ―Умумий педагогика‖ фанининг 
―Ижтимоий 
педагогика‖ 
модулининг 
такомиллаштирилган 
ўқитиш 
методикаси ишлаб чиқилди. 
П.И.Пидкасистийнинг ўқув фанини ―қаватли‖ тузилиши ҳақидаги 
тахминига асосланиб, ―Ижтимоий педагогика‖ модули таркибида ўқув 
материалларини тақдим этиш мантиғи билан ўзаро боғлиқ бўлган тўртта 
субмодул таклиф этилди. 
Биринчи субмодулнинг мазмуни ижтимоий педагогиканинг пайдо 
бўлиши 
тарихи, 
турли 
тарихий 
даврларда 
ижтимоий-педагогик 
назарияларнинг ривожланиши ва ижтимоий педагогик фаолият тажрибаси 
бўйича масалаларини ўрганишга қаратилган.
Ижтимоий педагогика тарихи талабаларни касбий тайѐрлашда катта 
тарбиявий вазифасини бажаради. Ўрганилаѐтган далиллар ва ҳодисалар 
бўлажак ўқитувчиларни илҳомлантиради, уларни ижтимоий-педагогик 
жиҳатдан қўллаб-қувватлайди. Ушбу субмодул бўйича талабаларга ўқув 
лойиҳаси мавзуларини таклиф қилиб, фан тарихидан назарий билимларни 
ўзлаштиришнинг тизимли-комплекс воситаси сифатида фойдаландик. 
Семинарларда қуйидаги мавзуларда тайѐрланган ўқув лойиҳалар алоҳида 
қизиқиш ва қизғин мунозараларга сабаб бўлди: ―Қадимги даврларда таълим, 
унинг моҳияти: Афина ва Спарта модели‖, ―Уйғониш даври педагогик 
таълимотидаги 
ижтимоий-инсонпарвар 
ғоялар‖, 
―Жадид 
мутафаккирларининг ижтимоий-педагогик фаолияти‖, ―Маҳаллаларда 
ижтимоий педагогик фаолиятни ташкил этиш тарихи‖, ―Ота-она қарамоғидан 
маҳрум бўлган болаларга ижтимоий ѐрдам кўрсатиш‖, ―Мустақиллик 
йилларида Ўзбекистонда ижтимоий таълим амалиѐти‖. Ўқув лойиҳаларини 
тайѐрлаш жараѐнида талабалар жуда катта ҳажмдаги илмий маълумотларни 
қайта ишлашди, тадқиқот муаммоси билан боғлиқ асосий материалларни
танлаб олишди, янги билимларни мавжудлари билан ўзаро таққослашди.


117 
Ижтимоий педагогика тарихини ўрганиш талабаларда танқидий 
фикрлашни шакллантириш, тарихий-педагогик ўтмишни ―жонлантириш‖ 
қобилиятини ривожлантириш ҳамда ижтимоий жараѐнларнинг жамиятнинг 
иқтисодий ва сиѐсий тузилмалари билан алоқаларини кашф этиш имконини 
берди. Тайѐрланган ўқув лойиҳаларини ижобий баҳолаш талабаларда 
мустақил илмий-тадқиқот ишларига қизиқишини оширишга ѐрдам берди. 
Талабалар 
ижтимоий 
педагогика 
ривожланишининг 
асосий 
босқичлари, тенденциялари ва қонуниятлари тўғрисидаги билимларни 
мустаҳкамлашлари, ижтимоий тараққиѐтнинг умумий шароитида ижтимоий-
педагогик ҳодисалар ва асосларни таҳлил қилишлари учун биз ―Ижтимоий 
педагогика тарихига ҳисса қўшган олимлар ва уларнинг ижтимоий-педагогик 
мероси‖ жадвалини тузиш ва тўлдириш вазифасини таклиф қилдик. 
Талабалар ўз хоҳишларига кўра ижтимоий педагогика тарихи ривожига 
муносиб ҳисса қўшган шахсларни мустақил танлашди ва уларнинг илмий 
қарашлари, ғоялари, назариялари ва амалий фаолиятларига тавсиф беришди. 
Ҳақиқатан, илм-фан тарихи назарий билимларнинг шакли ва усулини ўзида 
акс эттиради, шу билан кучли методологик функцияни бажаради. 
Модулнинг иккинчи қисмида ижтимоий педагогиканинг назарий 
асослари, асосий ғоялари ва тушунчалари ўз ифодасини топган. Иккинчи 
субмодул мавзуларини ўрганаѐтганда бизнинг вазифамиз талабаларни 
инсоннинг табиат, давлат билан табиий муносабатлари, ижтимоий-маданий 
ва таълим маконидаги шахсни шаклланиш жараѐнлари, асосий қонунлар, 
педагогик фаолиятнинг қонуниятлари ва тамойиллари тўғрисида тизимли 
билимлар билан қуроллантиришдир. Ушбу субмодулни ўрганиш жараѐнида 
ўқитувчининг 
касбий 
маҳоратини 
шакллантиришнинг 
асосий 
тамойилларидан келиб чиқиб, биз илмийлик, тизимлилик, назарий ва амалий 
машғулотлар бирлиги тамойилларидан фойдаланилди. 
Ўқитувчининг 
касбий 
тайѐргарлигининг 
илмийлик 
тамойили 
―Ижтимоий педагогика‖ модулининг мазмунида замонавий илм-фан 
ютуқлари, ижтимоий тарбиянинг янги концепциялари, талабаларни 


118 
ижтимоий-педагогик тадқиқот методлари билан қуроллантиришнинг акс 
этиши сифатида тушунилади. 
Масалан, ―Ижтимоий педагогика педагогик фанлар тизимида‖ 
мавзусини ўрганишда талабаларни ижтимоий педагогика, объекти, фаннинг 
предмети, функциялари каби тушунчаларни аниқлашда турли хил 
ѐндашувлар билан таништирдик, бу ерда ижтимоий педагогика фани 
мазмунига нисбатан замонавий олимларнинг фикрлари хилма-хиллигини 
намойиш этдик. Турли дарсликлар ва ўқув қўлланмалардаги таърифларни 
таққослашни 
таклиф 
қилиб, 
биз 
талабаларнинг 
мустақиллигини 
рағбатлантирдик, изланишли фаолиятини фаоллаштирдик, фикрлашини 
ривожлантириш ва ўқув материалини танқидий таҳлил қилишга рағбат 
уйғотдик. 
―Ижтимоий педагогика асослари‖ мавзусини ўрганиш тизимли ўқитиш 
тамойилини амалга ошириш учун ажойиб имконият яратди. Ижтимоий 
педагогика тамойилларининг моҳиятини тавсифлаш талабаларга уларнинг 
умумпедагогик тамойиллар билан алоқаларини кўриш, умумий ва ижтимоий 
педагогикани ўзаро таққослаш, ижтимоий педагогиканинг педагогика 
фанлари тизимидаги ўрнини аниқлашга ѐрдам беради. 
Назорат топшириғи сифатида талабаларга ижодий иш – ―Ижтимоий 
педагогика намоѐндаларининг илғор ғояларини замонавий ижтимоий-
педагогик иш назарияси ва амалиѐти билан ўзаро таққослаш‖ мавзусида эссе 
ѐзиш таклиф қилинди. Бунда талабалар иккита субмодулда ўрганилган 
материаллар асосида ижтимоий-педагогик ғояларнинг ривожланишини 
тарихий нуқтаи назардан ―кузатиш‖ ва баҳолаш имконига эга бўлишди. 
Ўқув жараѐнида биз муаммоли маърузалардан фойдаландик. 
Муаммоли маърузалардан фойдаланган ҳолда мазкур иш шаклининг 
педагогик ОТМларда оммабоплиги ва фаол қўлланилишини инобатга олдик, 
аммо ижтимоий педагогика бўйича маърузалар мазмунининг ривожланиши 
фаннинг ривожланиш хусусиятлари билан боғлиқ баъзи бир янги жиҳатларга 
эгалигини ҳам эътироф этиб ўтиш зарур. 


119 
Ахборотли маърузанинг мазмунидан фарқли ўлароқ, муаммоли 
маърузага биз талабаларга номаълум бўлган янги билимларни таклиф 
қилдик. Ушбу дидактик усул фанда аллақачон маълум бўлган ―кашфиѐт‖ 
қилиш ва ўзимизга номаълум бўлган билимларнинг субъектив кашфиѐти 
сифатида талабалар томонидан маълумотларнинг ўзлаштирилишини бошдан 
кечиришга имкон берди. Муаммоли маърузада талабаларнинг фикрлашлари 
муаммоли вазият яратиш орқали фаоллаштирилди. Бунинг учун материал 
ўқув муаммоси шаклида тақдим этилди. У ўз шароитида баъзи зиддиятларни 
қайд этадиган ва шу зиддиятни объективлаштирадиган савол билан 
тугайдиган билим вазифасининг мантиқий шаклига эгадир. Ушбу қарама-
қаршиликни ҳал қиладиган саволга жавоб номаълумлик касб этади. 
Муаммоли маърузада биз талабалардан ―шахснинг ривожланиши‖, 
―ижтимоийлашуви‖ ва ―ижтимоий тарбия‖ тушунчалари ўртасидаги 
боғлиқлик ҳақидаги саволга жавоб беришни сўрадик. Маърузанинг 
муаммоли саволига жавоб излаш ижтимоий педагогиканинг асосий 
тушунчаларини янада мустаҳкамроқ ўзлаштириш, талабаларнинг диққат ва 
тафаккурини фаоллаштириш, қарама-қаршиликларни излаш ва ечиш 
йўлларини топишга мустақил ишни рағбатлантиришга имкон берди. 
Маъруза-матбуот анжуманидан ―Боланинг социумда ривожланиши‖
субмодули якунида фойдаланилган. Ушбу турдаги маърузалардан 
субмодулни умумлаштириш ва ўзлаштирилган материални ривожлантириш 
истиқболларини аниқлаш учун фойдаланилди. Маъруза давомида ҳар бир 
талаба 3-5 минут ичида ўрганилган мавзу юзасидан энг қизиқарли 
саволларни тузиб чиқди, бу эса талабаларнинг билим даражаси, уларнинг 
машғулот мазмунига қабул қилиш даражаси, саволни тўғри туза олиш 
қобилиятини аниқлашга имкон берди. 
Талабалар муаммоли масалаларни кўриб чиқиш учун таклиф 
этганликлари сабабли, биз уларнинг муаллифларини муҳокамага жалб қилиш 
имкониятига эга бўлдик. Бу савол ва уларга жавоб бериш, мулоқот 
шаклларини хилма-хил қилиш, мураккаб коммуникатив вазиятларга ечим 
топиш, савол берган кишининг позициясини ҳисобга олган ҳолда исботлаш 


120 
ва рад этиш кўникмаларини шакллантиришга ѐрдам берди. Мисол 
тариқасида, талабаларнинг қуйидаги саволларини келтириш мумкин: 
―Замонавий шароитда оила инқирозининг намоѐн бўлиши нимада?‖, ―Oта-
оналар тарбияда қандай хатоларга йўл қўйишади ва буни нима билан 
тушунтириш мумкин?‖, ―Ҳозирги кунда мактаб асосий ижтимоий 
функцияларни бажараѐтганининг сабаби нимада?‖, ―Бошланғич синфларда 
қайси ўқув предметлари ўқувчиларнинг ижтимоий шаклланишига кўпроқ 
ѐрдам беради?‖, ―Қандай қилиб атроф-муҳитни педагогизациялаш мумкин?‖, 
―Нима учун мактабларда ўқувчилар кенгашини тузиш зарур?‖, ―Ўқитувчига 
ижтимоий-педагогик функцияларни бажаришга нима халақит беради?‖ ва 
бошқалар. 
Талабаларнинг баъзи саволлари муаммоли тавсифга эга бўлмади, 
фақатгина маъруза саволлари такрорланган. Бу эса, бизга ―Ижтимоий 
педагогика‖ модули бўйича маъруза ва семинар машғулотлари тизимини 
қайта ишлаб чиқиш вазифасини шарт қилиб қўйди. 
Тўртинчи субмодулда асосий эътибор амалий машғулотларга 
қаратилди. 
Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий тарбияни ташкил этишга тайѐрлаш 
амалиѐтга йўналтирилган бўлиши керак. Машғулотларда ижтимоий 
тарбиянинг назарий қоидаларини амалда қўллаш устида иш олиб борилди, 
ижтимоий-педагогик вазиятлар таҳлили амалга оширилди, ижтимоий-
педагогик топшириқлар таклиф этилди ва ҳал қилинди. Биз бадиий ва 
оммабоп матнлар билан ишлашга алоҳида эътибор қаратдик, ижтимоий-
педагогик диагностика бўйича дастлабки кўникма ва малакаларни 
шакллантирдик. 
ИПФТнинг 
касбий-фаолиятли 
компонентини 
ривожлантиришда етакчи омил нафақат вербал ўқитиш методлари, балки 
ролли, ижтимоий йўналтирилган ўйинлар, ижтимоий-педагогик тренинглар 
кабилардан фойдаланишни тақозо этди. 
Бўлажак ўқитувчилар микромуҳитнинг болага салбий таъсирини 
камайтириш ва тузатишнинг самарали йўллари ва усулларини излашди ҳамда 
ижобий омиллардан ишончли компенсатор сифатида фойдаланишди. 


121 
Г.А.Воронина томонидан таклиф қилинган бўлажак ўқитувчиларни 
ижтимоий тарбияни ташкил этишга тайѐрлигининг объектив даражасини 
аниқлаш методикасига асосланиб, ижтимоий таълим-тарбия шакллари ва 
усулларини босқичма-босқич амалга ошириш алгоритми ишлаб чиқилди 
(3.1.2-жадвалга қаранг). Ҳар бир босқичнинг кутилаѐтган натижалари 
бўлажак 
ўқитувчининг 
ижтимоий-педагогик 
компетентлигини 
ривожлантириш моделининг таркибий тузилмаси билан мос келади, бу эса 
―Ижтимоий педагогика‖ модулини ўқитиш жараѐнида мазкур алгоритмдан 
фойдаланишга тўлиқ имкон беради. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling