Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Ташкилий-педагогик компонент бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-
педагогик фаолиятга тайѐрлашда аралаш таълим моделини жорий этишга 
йўналтирилган оқилона воситалар, методлар ва машғулотни бошқариш 
методларидан фойдаланишни назарда тутади. Ушбу компонентнинг афзал 
жиҳати қўйилган мақсадларга мантиқан мувофиқ ҳолда ўқув жараѐнини 
ташкил этиш ва амалга ошириш ҳисобланади. 
Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашда 
аралаш таълим моделини жорий этиш жараѐни касбий тайѐргарлик мазмунини 
лойиҳалашни назарда тутади. Касбий тайѐргарлик тизимли объект сифатида 
тизимнинг компонентлари шаклланиши босқичлари ва характеристикасини 
ўз ичига олади, ўқитиш асосларига ҳамда талабаларнинг касбий эҳтиѐжлари 
мазмунига мос ҳолда қурилади.
Бўлажак ўқитувчиларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашда 
аралаш таълим моделини мақсадга йўналтирилган ҳолда жорий этиш умумий 
педагогика фанининг ―Ижтимоий педагогика‖ модули мазмунини 
такомиллаштириш воситасида амалга оширилади ва бунда ўқитишнинг 
одатдаги барча методлари ва шакллари, шу жумладан, инновацион 


106 
(тадқиқотчилик, ижодий масалаларни ечиш, кейс усуллари, ўқитишнинг 
ижодий усуллари – ақлий ҳужум, эвристика, лойиҳалаш, иш билармонлик, 
ролли ва интерфаол ўйинлар, аралаш таълим мавзусида эсселар) 
шаклларидан фойдаланилади; амалий топшириқларни танлаш: график 
диктантлар, 
кластерлар, 
―синквейнлар‖, 
ўқув 
жараѐнида 
ахборот 
технологияларидан фойдаланиш, шахсий топшириқлар блоки, ижодий ишлар 
ва бошқалар. 
Талабаларнинг ўқув фаолиятини фаоллаштириш ва уни бошқариш 
воситаси сифатида ижодий топшириқларни шакллантириш жараѐнининг ҳар 
бир компонентида фойдаланишга, машғулотларни аниқ режалаштириш, 
талабаларнинг мустақил иши, уни ташкил этиш, ўқув жараѐнида қайтар 
алоқаларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. 
Талабалар билан умумий педагогика фанининг ―Ижтимоий педагогика‖ 
модули мавзуларини ўрганаѐтганда ўқитишнинг ҳам анъанавий, ҳам 
кундузги, ҳам инновацион методлар қўлланилди. Бу эса ДТС янги авлоди 
томонидан қўйилган вазифаларни сифатли ва тизимли бажаришга, 
талабаларнинг янги билим, кўникма ва малакаларни, компетентликни 
индивидуал равишда муваффақиятли ўзлаштиришларига, шу жумладан, ўқув 
материалларини ўзлаштириш жараѐнини ташкил қилиш, яъни мустақил 
ишлаш қобилиятини ривожлантиришларига имкон яратади. 
Шуни таъкидлаш керакки, бунда ўқитувчи машғулотларни бевосита 
аудиторияда, яъни кундузги анъанавий шаклда, шунингдек, замонавий 
ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет имкониятларидан 
фойдаланган ҳолда, масофадан туриб ташкил қилади. Бунда талабалар 
машғулотнинг мавзуси, мақсад ва вазифаларини шакллантириш, уларнинг 
долзарблигини 
аниқлаш 
жараѐнининг 
бевосита 
иштирокчиларига 
айланадилар; кўзланган мақсадга эришиш йўлларини режалаштиришда фаол 
қатнашади; белгиланган режа асосида ўқув машғулотларини ташкил этади, 
шунингдек назоратни (ўзини ўзи назорат қилиш ва ўзаро бир-бирларини 
назорат қилиш) амалга оширишади; қийинчиликларни мустақил бартараф 


107 
этади ва ўқув фаолиятига тузатишлар киритадилар; эришган натижаларига 
кўра ўзларининг фаолиятига баҳо берадилар. 
Одатда, эслаб қолишга қаратилган маъруза материаллари дарс 
бошланишидан олдин видео ѐки аудео, подкастлар, медиа файлларга ѐзиб 
олиниши ва тизимда талабаларга тақдим этилади. Ўқувчиларга материални 
қандай олиш ҳақида кўрсатмалар бериш муҳимдир. Бундан ташқари, 
материаллар бир файлда 6-10 дақиқадан ошмаслиги керак. Шундай қилиб, 
талаба материални тезликда, қулай вақтда кўради ва материални ўтаѐтганда 
такрорлаш имконига эга бўлади. 
Шундан сўнг, ўқитувчи ўқув материалини муҳокама қилиш ва 
мустаҳкамлаш мақсадида амалий машғулотлар ва мунозаралар ўтказади, 
ўқув жараѐнини жонлантиради, иштирокчиларнинг билиш фаолиятини 
рағбатлантиради. Ўқитувчи томонидан муҳокама учун масалаларни тўғри 
танлаш ва уларни оқилона ва мақсадли бошқариш билан самарали 
натижаларга эришилади. Ўқитувчи талабаларни ЭТР (электрон таълим 
ресурслари), 
моделлаштириш 
дастурлари, 
электрон 
кутубхоналар, 
маълумотлар базалари, интернетга жойлаштирилган мультимедиа файллари 
ва бошқалар ѐрдамида муайян вақт давомида тақдим этилган замонавий 
ахборот-коммуникация технологиялари арсенали билан танишишга таклиф 
қилади. 
Машғулот бошида ўқитувчи илгари ўтилган материалларни ―эвристик 
саволлар методи‖ ѐрдамида такрорлайди ва фаоллаштиради. Ушбу 
методнинг моҳияти етти асосий муҳим саволга жавоб топишдан иборат: 
―Ким?‖, ―Нима?‖, ―Нима учун?‖, ―Қаерда?‖, ―Нимага?‖, ―Қандай?‖, ―Қачон?‖ 
Ҳар бир гуруҳ аъзосининг ушбу саволларга берган жавоблари ва қисқа 
мунозаралари ғайриоддий ғоялар туғдиради ва муаммо ечимларини топиш 
учун имкон яратади. 
Талабаларнинг аудиторияда реал иштирок этиши ѐки аудиториядан 
юзлаб километр узоқликда бўлишидан қатъи назар, ишлар шундай тарзда 
ташкил қилинганида веб-технологиялар ѐрдамида талабалар ўтилган ўқув 


108 
материалини муҳокама қилиш ва мустаҳкамлаш жараѐнида фаол 
қатнашадилар. 
Шундан сўнг, ўқитувчи янги ўқув материалини тақдим этиш мақсадида 
маъруза-мунозара 
ўтказади, 
ўқув 
жараѐнини 
жонлантиради, 
иштирокчиларнинг билиш фаоллигини фаоллаштиради ва бу жуда муҳим 
бўлиб, ўқитувчининг жамоавий фикрини бошқариш имконини беради. 
Ўқитувчи томонидан муҳокама учун саволларнинг тўғри танланиши ва уни 
оқилона ва мақсадга мувофиқ бошқариш орқали самарали натижаларга 
эришилади. Шуни таъкидлаш жоизки, ўқитувчи маъруза материалини тақдим 
этишда нафақат талабаларнинг ўзининг саволларига берган жавобларидан 
фойдаланади, балки таълим жараѐнида замонавий ахборот-коммуникация 
технологияларини қўллаш бўйича икки гуруҳнинг бир-бирига қарама-қарши 
фикрлари бўйича эркин ахборот алмашиш имкониини яратади
Машғулотнинг кейинги босқичи – ўзлаштирилган материални олинган 
билимларни амалда мустаҳамлашдан иборат бўлиб, бунда ўқитувчи 
талабаларга маълум вақт давомида ЭТР (электрон таълим ресурслари), 
симулятор дастурлари, электрон кутубхоналар, маълумотлар базалари, 
Интернет 
тармоғида 
жойлаштирилган 
мультимедиа 
файллари 
ва 
бошқалардан фойдаланган ҳолда таклиф қилинган замонавий ахборот-
коммуникация технологиялари арсенали билан танишишни таклиф этади. 
Белгиланган вақтдан сўнг талабаларнинг ҳар бир гуруҳи кичик 
мултимедиа тақдимотини тайѐрлаб, уни тақдим этиши ва ўз нуқтаи назарини, 
фикрлари ва ғояларини баѐн этишлари керак, муҳокама жараѐнида рақиб 
гуруҳлар танқидчи вазифасини бажаради.
Машғулот натижаларини умумлаштириш учун ўқитувчи гуруҳда ўзаро 
баҳолашларни ташкил этади ва таҳлил қилишларини уюштиради. 
Шунингдек, талабаларга уйда мустақил бажаришлари учун амалий 
топшириқлар берилади, бунда улар маълум бир мавзу бўйича кейс-стади 
тайѐрлайдилар, ўқитувчига электрон почта орқали уни текшириши учун 


109 
юборадилар ва веб-семинарга тайѐргарлик кўриб, унда қатнашиш вақти ва 
шартлари ҳақида хабар беради. 
Хулоса қилиб айтганда, ҳар бир талаба (аудиторияда ва масофадан 
ўқитишда) олган билимларининг сифатини текшириш учун онлайн синовдан 
ўтказилади, натижалари ўқитувчининг компьютерига келиб тушади. 
Ўқитувчи, ўз навбатида, ҳар бир талабанинг машғулотлардаги иштироки ва 
унинг натижаларини ва олинган тест натижаларини таҳлил қилиб, унга баҳо 
беради.
Аралаш таълим моделидан фойдаланишнинг афзалликлари тўғрисида 
қисқача хулоса чиқариб, шуни айтишимиз мумкинки, у ўрганилаѐтган ўқув 
материални интенсив ва пухта ўзлаштиришга, мураккаб муаммоларни ҳал 
қилиш 
кўникмаларини 
ривожлантиришга, 
прогрессив 
методлардан 
фойдаланиш – ҳамкорликда ўрганиш, кичик гуруҳларда ишлаш учун катта 
имкониятлар яратади. Ушбу методни жорий этишнинг асосий вазифаси 
талабаларнинг ўқув материалини самарали ўзлаштиришларини таъминлаш, 
турли позицияларни эгаллаш қобилиятини ривожлантириш, умумий иш 
жараѐнида ҳамкорликда ишлаш ва муаммони ҳал қилиш қобилиятини 
ривожлантиришдан иборат. 
Таълимнинг ҳозирги босқичида олий таълим муассасаларида 
қўлланилаѐтган ўқитишнинг инновацион методлари деганда, шунингдек, 
юқори ахлоқий аҳамиятга эга қадриятлар ҳисобланадиган методлар ҳам 
назарда тутилади. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling