Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2
III БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК
Download 1.15 Mb. Pdf ko'rish
|
Н.Маматханова диссертация
113 III БОБ. БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШ САМАРАДОРЛИГИ 3.1-§. Тажриба-синов ишларини ташкил этиш ва ўтказиш методикаси Ижтимоий-педагогик компетентликни ривожлантириш бўйича тажриба-синов ишлари 2019–2022 йилларда Наманган, Андижон ва Фарғона давлат университетларининг бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий иш ҳамда педагогика ва психология бакалавриат йўналишлари талабалари билан олиб борилди. Жами бўлиб, мазкур таълим йўналишларининг турли курсларида таълим олаѐтган 980 нафар талабалари иштирок этган бўлиб, бу талабаларни ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш жараѐнида назарий ва амалий блокни ажратиб кўрсатиш билан боғлиқ. Тадқиқотимизда биз таълим жараѐнини табиий равишда амалга оширишда ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлашнинг энг мақбул шартларини аниқлашга ҳаракат қилдик. Тажриба-синов ишлари талабаларниннг психологик-педагогик туркумга кирувчи фанларни, қўшимча ихтисослашув фанларини ўрганиши, уларнинг ижтимоий-педагогик амалиѐт (ўқув ва малакавий педагогик амалиѐт) ўташи жараѐнида амалга оширилди. Тажриба-синов ишлари бир неча босқичда ўтказилди. Тажриба-синов ишларининг таҳлилий-диагностик босқичида биз бўлажак ўқитувчиларининг ижтимоий-педагогик функцияларни бажаришга назарий ва амалий тайѐргарлик даражасини аниқладик. Ўқитувчиларнинг сўровномасини таҳлил қилиш шуни кўрсатдики, барча ўқитувчилар мактабнинг таълим жараѐнидаги ижтимоий-педагогик фаолиятининг аҳамиятини тўғри тушунишади, аммо назарий тайѐргарликнинг етарли эмаслиги ишлаб келаѐтган мутахассисларга ўзларининг функционал вазифаларини тўлиқ бажаришга имкон бермайди. Таълим муассасалари ходимлари мактабдаги боланинг ижтимоий муаммоларини ҳал қилиш учун таълим жараѐни иштирокчиларининг ўзаро муносабатларини ташкил қилишда қийинчиликларга дуч келишмоқда, ўз фаолиятларини муайян иш йўналишлари билан чеклашади, турли хил ижтимоий-педагогик восита, 114 метод ва технологияларни қўлламайдилар. Oлинган маълумотлар бошланғич таълим ўқитувчиларининг ижтимоий-педагогик компетентлигининг етарли даражада ривожланмаганлигини кўрсатиб, бу эса бўлажак ўқитувчиларда ушбу сифатни ривожлантиришда янги ѐндашувлардан фойдаланишни талаб қилади. Шу муносабат билан биз 3.3-параграфида таклиф қилган аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлигини ривожлантириш моделини талабалардаги компетенцияниг шаклланиш жараѐни билан таққослаш зарур деган хулосага келдик. Тадқиқот фарази асосида биз бўлажак ўқитувчиларнинг ижтимоий-педагогик компетентлиги тузилмасини аниқлаштириб олдик ва унинг ривожланганлик даражасини ўрганишнинг мезон кўрсаткичлари ва методлар мажмуини ажратиб кўрсатдик (3.1.1-жадвалга қаранг). Download 1.15 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling