Диссертация илмий раҳбар: Б. Х. Ходжаев, педагогика фанлари доктори, профессор наманган 2022 2


Download 1.15 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/62
Sana16.06.2023
Hajmi1.15 Mb.
#1515183
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
Bog'liq
Н.Маматханова диссертация

Тадқиқотнинг 
республика 
фан 
ва 
технологиялари 
ривожланишининг устувор йўналишларига мослиги. Мазкур тадқиқот 
республика фан ва технологиялар ривожланишининг I. ―Ахборотлашган 
жамият ва демократик давлатни ижтимоий, ҳуқуқий, иқтисодий, 
маданий, маънавий-маърифий ривожлантиришда инновацион ғоялар 
тизимини шакллантириш ва уларни амалга ошириш йўллари‖ устувор 
йўналиши доирасида бажарилган. 
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Ахборот-коммуникация 
технологияларини таълим жараѐнига жорий этиш, электрон таълимни 
ривожлантириш, масофавий таълимни ташкил этиш, электрон ахборот-
таълим ресурслари, дастурий таъминотларни яратиш ва қўллаш муаммолари 
бўйича мамлакатимиз олимлари А.Абдуллаев, А.Абдуқодиров, А.Аширова, 
У.Бегимқулов, Р.Бақоев, Ф.Закирова, Д.Маматов, Ж.Ҳамидов, Ҳ.Қодиров, 
У.Юлдашевлар илмий-тадқиқот ишлари олиб боришган. Таълимда 
компетенциявий ѐндашув муаммолари О.Мусурмонова, Н.Муслимов, 
М.Уразова, Б.Ходжаев, М.Мирсолиева кабиларнинг илмий-тадқиқотларида 
ўз аксини топган. Ўқитишда аралаш таълимни татбиқ этиш масалалари 
Ж.Джуманов, Б.Пренов, С.Худайбердиев, У.Худанов, Б.Холматова, 
Г.Юсупова, Ш.Юлдошевалар томонидан муайян даражада ўрганилган. 
Талабаларни шахсий ва касбий ижтимоийлаштириш, ижтимоий педагогика 
фанини ўқитиш масалалари М.Қуронов, Н.Эгамбердиева, Р.Мавлонова, 
З.Салиева кабилар томонидан тадқиқ этилган. 
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатлари олимларидан
Б.Ананьев, В.Байденко, Э.Зеер, И.Зимняя, В.Гаврилюк, Н.Клименко, 
Н.Кузьмина, К.Левитан, А.Маркова, В.Ситаров, В.Сластенин кабилар 
компетенция, компетентлик ва касбий компетентлик масалалари юзасидан 
тадқиқотлар олиб 
боришган. 
Ю.Капустин, М.Мохова, 
М.Орлова, 



М.Медведева, В.Фандей ва бошқаларнинг ишлари аралаш таълим 
масалаларига бағишланган. Л.Аксенова, Ю.Василькова, Л.Мардахаев 
А.Мудрик, Т.Яркина кабиларнинг ўқув қўлланмалари ва дарсликларида 
ижтимоий педагогик фаолиятни ташкил этиш мазмуни, метод ва 
технологиялари ѐритиб берилган. 
Хорижий мамлакатлар олимларидан Aila Paaso ва Kati Korento, Adnan 
Hakim, J.Baumert, M.Kunter, W.Blum, U.Klusmann, S.Krauss ва М.Neubrandлар 
касбий компетентлик, педагогнинг касбий компетентлиги бўйича 
тадқиқотлар олиб боришган. Darling Painter, Donald Clark, Purnima Valiathan, 
Rebecca Vaughan Frazee, Roger Schank, Allison Rossett, А.Amadco ва 
бошқаларнинг ишлари аралаш таълим тушунчаси ва уни ташкил этиш 
асосларини ўрганиш билан шуғулланишган.
Турли соҳа вакиллари томонидан талабаларнинг компетентлигини 
ривожлантириш муаммоси билан боғлиқ илмий изланишлар олиб борилган 
бўлса-да, кадрлар тайѐрлаш тизимини ахборотлаштириш, айниқса, ҳозирги 
глобаллашув жараѐнида, аралаш таълим шароитида бўлажак ўқитувчиларни 
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайѐрлаш тизимини янада такомиллаштириш 
масаласи педагогик муаммо сифатида махсус тадқиқ этилмаган. 

Download 1.15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling