Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/64
Sana13.04.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1350976
TuriДиссертация
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64
Bog'liq
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти

ўхшатишлар ҳисобланади.
Наргисин гул узраким бемор этар ноз уйқуси, 
Мисли шўхедурки, суст этгай ани ёз уйқуси. [ББ, 545]
Шоир ушбу байтда маъшуқанинг ноз уйқудаги ҳолатини тасвирлайди. 
Унда келтирилишича, маъшуқанинг наргиз гули узра ноз уйқуда ётиши 
ошиқни хаста бемор этади. Шоир маъшуқанинг чиройига қараб, уни мисли 
шўх, ўйноқи, гўзал, маҳбубага ўхшатади: «Сенинг наргиз гули узра ноз 
уйқуда ётишинг мени хаста, бемор этди. Сен худди шўх, ўйноқи, гўзал, 
маҳбуба кабидирсан. Яйратгучи уйқинг эса мени кучсиз этади». Шеърда шўх 
– ўхшатилган, мисли – ўхшатиш қайди. Мазкур ўхшатиш қурилмасининг 
формуласи Б В тарзида намоён бўлиб, унда ўхшатишнинг барча узвлари 
иштирок этган эмас. Яъни А – ўхшаган ва Г – ўхшаш иштирок этмаган.
Таҳлиллар 
натижасига 
кўра 
айтиш 
мумкинки, 
тўлиқсиз 
ўхшатишларнинг икки тури мавжуд. Биринчи турида А – ўхшаган, Б – 
ўхшатилган ва В – ўхшатиш воситаси иштирок этади. Унинг формуласини А 
Б В тарзида ифодалаш мумкин. Буни юқорида Алишер Навоийнинг Гарчи 
сабрим уйи янглиғ айладинг вайрон мени Доимо, ё рабки, ҳуснунг мулкидек 
обод бўл каби байти мисолида кўриб ўтдик. Шоир мазкур турдаги 
ўхшатишларни воқелантириш учун янглиғ, киби, мисоли, бамисоли, -дек, 
сингари каби ўхшатиш қайдларидан кенг фойдаланган.
Алоҳида таъкидлаш ўринлики, шоир шеърий асарларида тўлиқсиз 
ўхшатишларнинг иккинчи тури, яъни қисқа тўлиқсиз ўхшатиш А – ўхшаган 
ва Б – ўхшатилган қурилмали ўхшатишлар муҳим ўринга эга. Улар шоир 


38 
назмий асарларида алоҳида тизим сифатида шаклланган. Тўлиқсиз 
ўхшатишнинг ушбу турига шоирнинг Оҳ дудин, ашк қонин, нола маддин 
айлагил Зулфи сунбул, юзи гул, сарви хиромонимға арз [ҒС, 347] Бир иёсиз ит 
бўлуб эрди Навоий ёрсиз, Бўлмасун, ё рабки, ҳаргиз банда султондин жудо 
[ББ, 67], Қилич боғи белинг қучқан ҳасаддин Кўзумга аждаредур шакли 
қуллоб [ББ, 75] байтлари яққол мисол бўла олади. Шоир ғазалларида 
ихчамлиликка интилиш хусусияти, мисраларда маьнонинг сиқиқ берилиши 
эҳтиёжи ўхшатишнинг таркибий тузилишига кучли тасир етади. Бундай 
турдаги ўхшатишлар таъсирчанлиги, бадиий-эстетик завқ уйғотишига кўра 
ташбиҳ бадиий санъати тизимида «энг кучли»сидир. Абдурауф Фитрат ўз 
ўрнида «Адабиёт қоидалари» асарида ўхшатишлар хусусида фикр билдириб, 
мазкур турдаги ўхшатишлар энг таъсирчан эканлигини алоҳида таъкидлаб 
ўтади
52

Ўхшатишлар ўхшатиш узвларининг биттадан ёки баъзи узвларнинг 
бирдан ортиқ бўлишига қараб, содда, мураккаблашган ва мураккаб бўлиши 
мумкин
53
. Энди эътиборимизни шу масалалар таҳлилига қаратамиз.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   64




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling