Диссертация илмий раҳбар ЧориевТаваккал Равшанович, филология фанлари номзоди, профессор Қарши- 2022
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
ДиссертацияГ Сайидова охирги варианти
1.3.Содда ўхшатишлар
Содда ўхшатишларнинг структурал формуласи А Б В Г тарзида бўлади. Бунга мисол сифатида Алишер Навоийнинг қуйидаги байтини келтириб ўтиш мумкин: Қучарга сарв ниҳоли бири қадингдек эрмас, Агар кетурса ани боғбон қучоғи била. [ББ, 516] Шоирнинг мазкур байтида маҳбуба қомати энг чиройли дарахтга ўхшатилмоқда, ниҳол эса унинг ёшлигига ишора қилмоқда. Йўқ, маҳбуба қомати сарвдан ҳам чиройли, ахир сарвни қучганда ёр қучгандайин ҳаловат 52 Фитрат. Адабиёт қоидалари. Танланган асарлар. V жилдлик. –Т.: Маънавият, 2006. -IV жилд. –Б. 51. 53 Ёқуббекова М. Ўзбек халқ қўшиқларининг лингвопоэтик хусусиятлари. –Т.: Фан‚ 2005. –Б. 46. 39 туйиш мумкинми? Боғбон сарвларни қучоқлаб олиб келса ҳам, лекин бу ёр қоматини қучганчалик завқ бермайди. Аммо байтнинг зоҳирий маъноси ҳам бор. Тасаввуфда қад деганда сўфийлар пирнинг ҳайбати, илоҳийлик аломати бор одамни назарда тутганлар. Шундай бўлгач, байтнинг бошқача маъноси ҳам келиб чиқади: «Гарчи боғбон боғдаги гўзал сарв дарахтларини намойишкорона қучиб келсада, лекин уларнинг бирортаси комил инсон — пирнинг салобатли, сарв қоматидек эмас, уларни қучиш пирга сиғинишдай ҳаловат беролмайди». Шоирнинг ушбу байтида А –сарв, Б –қад,В – -дек, Г – ниҳол. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б В Г дир. Ўхшатиш узвларининг барчаси мазкур ўхшатиш формуласида мавжуд бўлиб, улар биттадан қўлланган. Кўз ёшим бўлди равон бир наргиси жоду кўруб, Тифл янглиғким югургай ҳар тараф оҳу кўруб. [ББ, 81] Тавсифи: “Мен ошиқ маҳбубанинг оҳудек сеҳрловчи кўзларини кўриб, кўз ёшларим сизилиб, йўлга тушди. Унинг бундай сизилиб оқиши ёш боланинг югуришига ўхшаб кетади”. Навоий ижодида кўз ёшини тўфон, тўлқин, дарё, баҳр (денгиз), сел, ёмғир, дўл, оби ҳаёт суви ва симобга, кўзлардан бирининг ёшини Дажла, иккинчисини эса Фротга қиёслаган мисралар жуда кўп учрайди. Шоир мазкур байтида ошиқ кўз ёшларининг оқишини ёш боланинг югуришига қиёслаган. Ушбу байтда А –кўз ёши, Б – тифл, В –янглиғ, Г –равон бўлиши. Англашиладики, унинг структурал қурилмаси А Б В Г дир. Ўхшатиш узвларининг барчаси мазкур ўхшатиш формуласида мавжуд бўлиб, улар биттадан қўлланган. Айтилганидек, бу каби ўхшатишлар содда ўхшатишлар сифатида белгиланади. Содда ўхшатишларда ўхшатиш узвларининг жойлашишига кўра олд Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling